Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
27 туширган ва мартабаларини кўтарган экан, бу шарафни мушриклар қайтариб ололмаслар ҳам. Кўп ўтмай Набиййи акрам (с.а.в.) саҳобаларига қуйидаги оятларни ўқидилар: «Бизларнинг орамиздан ана ўшаларга Оллоҳ инъом қилган эмишми?» дейишлари учун уларнинг баъзиларини бошқалари билан ана шундай имтиҳон қилдик. Ахир, шукр қилгувчиларни Оллоҳ яхшироқ билгувчи эмасми?! Қачон сизнинг олдингизга Бизнинг оятларимизга имон келтирадиган зотлар келсалар: «Сизларга тинчлик бўлсин, Парвардигорингиз Ўз зиммасига раҳмат қилишни ёзгандир. Сизлардан ким билмасдан бирон ёмонлик қилса, сўнгра ўша ёмонлигининг кетидан тавба қилиб, (ўзини) тузатса, бас, (гуноҳи кечирилади), адбатта, (Оллоҳ) мағфиратли, меҳрибондир», (Анъом, 53-54) деб айтинг. Қилдан қийиқ ахтарадиган мушриклар ҳамой ушбу мавзуни муҳокама қилардилар. Улардин бири: — Бу масала энди жуда меъёридан чиқиб кетди. Агар дуруст ва ҳақ дин бўлганида, бу ялангоёқлардан олдин биз уни тақдирлар, қабул этар эдик. Модомики бу динни биздан олдин улар қабул этган эканлар, шунинг ўзи бу йўлнинг ботил эканидан далолатдир. Ҳақ билан ноҳақни ажратиш келибкелиб шуларга қолдими? Бу фикр шу ерда ўтирганларга энг оқилона ва мантиқий бир фикр бўлиб туюлди. Аммо бир жиҳат унутилди ёки атай эътибор берилмадики, бу жиҳат ақл билан бойлик орасидаги муносабат эди. Яъни, бой одам ақлли бўлади, демоқчи эдилар. Бой ва аслзодалардан бемаслаҳат ўз бошича иш тутган билоллар ва ҳаббобларнинг қўлидан келадигани фақат хато қилишдир. Ташвиқот шу тахлит бошланди. Мусулмонларни диндан қайтариш мумкин бўлмай қолган эсада, ҳалиҳозирча атрофларидагиларни бу «офатдан қутқаришнинг имкони бор эди». Ўлганнику тирилтириб бўлмайди, аммо ҳали жони омонларни сақлаб қолиш, уларнинг аҳмоқона бир қарорга келишининг олдини олиш лозим», деган фикрда эдилар. Хўш, улар бу ташвиқотларида қай даражада самимий эдилар? Бу фикрга чиндан ҳам ишонармидилар ёки, аксинча, мусулмонларни камситиш, Ислом динини ботил бир дин қилиб кўрсатиш мақсадида тутилган йўлмиди бу? Аслида, уларни бу йўлни тутишга мажбур этган нарса ғурур, кибру хаво эди. Шу кунгача айтгани айтган, дегани деган бўлиб келди уларнинг, энди бу мавқедан тушиб қолиш, Билол билан, Аммор билан, Ҳаббоб билан бир қаторда туриш қўрқуви тинчларини ўғирлаган эди... Бу ёқда эса, Жаброили амин Жаноби Ҳақнинг галдаги ваҳийини етказди: «Кофир кимсалар имон келтирган зотлар ҳақида: «Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида (анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлар эдилар», дедилар. Улар ўзлари у (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач, «Бу эски уйдирмадир!» дедилар» (Имом Термизий, 5/451 Аҳқоф, 11.) * * * Бир куни мушриклар ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга яна бир таклиф билан мурожаат қилишди: — Сен орамизда ҳеч ким билмайдиган бир динни келтирдинг, даставвал бизга Раббингни танит, — дейишди. Набиййи акрам (с.а.в.) уларга Ихлос сурасини ўқиб бердилар: — «Айтинг (Эй Муҳаммад): «У Оллоҳ бирдир. Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзланувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир. Ва ҳеч ким у зотга тенг эмасдир» (Ихлос сураси 48) Қисқа^ аммо ўзига хос, теран ва ихчам бир таъриф эди бу. Ўша замоннинг инсонлари учун кифоя қиладиган маълумотни берадиган, нечанеча, асрлардан кейин ҳам олиму уламоларни ҳайратда қолдирадиган бир таъриф! Аммо бутларга қул бўлганларнинг зеҳни буни ҳеч қачон қамраб ололмас, англамас эди. — Шунақа ҳам тангри бўладими? — дейишарди. Шундай дейишди ҳам. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling