Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
35
тутатди. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан Ҳазрати Ҳадича қўл остиларидаги ҳамма нарсани шу йўлда 
сарфладилар. Бутпараст бўлсалар ҳам, фақатгина қариндош-уруғчиликнинг ҳаққиҳурмати учун 
шунча азият чекаётган ва лом-мим деб ҳам нолимаган кишиларга тарқатдилар. 
Аммо уйдаги озиқовқат қанчага ҳам етарди? Бир оила бойбадавлат бўлган тақдирда ҳам 
неча оилани тўйдира оларди? 
Озиқовқатлар қаттиқ тежабтергаб ейилишига қарамай, тугади. Мудҳиш бир очарчилик 
бошланди. Эрта тонгда оч турганлар бир бурда ҳам нон емай кунни ўтказар, кейинги кунни яна 
очликда кутиб олар эдилар. Ҳайвонлар оч, одамлар оч. Очликдан мадори қуриган гўдакларнинг 
йиғисиғилари, додфарёдлари атрофда бемалол эшитилади. У ербу ерда ўсадиган дарахтларнинг 
япроқлари ейила бошланди. Тери парчалари чайналиб шимилди. Топилган ҳар қандай 
ҳайвоннинг қорни, ичакчавоғи ҳеч иккиланмай пиширилар ва дастурхонга тортилар эди. 
Мана шундай оғир машаққатларга қарамай, хоҳ Ҳошим ўғилларидан, хоҳ Мутталиб 
ўғилларидан бир эркак ёки аёлнинг Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб: «Бизнинг 
илоҳларимизга тил теккиздинг, динимизни йўқ қилишга уриндинг, оқибатда мана шу балога 
гирифтор бўлдик. Мана, кўр қандай аҳволга тушганимизни...» демади. Шундай деганини 
билмаймиз. 
Бу ҳол бир ҳафта, бир ой ё бир йил эмас, нақ уч йил давом этди. Машаққатларнинг 
хилмахили билан тўлган уч йил. Ҳаёт хар куни бир бошқа, аччиқаламли томонини кўрсатарди. 
Бир куни қоронғу тушиб, кўчаларга жимжитлик чўкканидан кейин ўркачига ун тўла 
қоплар ортилган бир туя Абу Толиб маҳалласи сари йўл олди. Маҳалланинг бошига етиб келган 
одам туянинг жиловини бўйнига осди, сўнгра орқасидан қўллари билан бир неча марта 
шапатилаб, «Чуҳ жонивор», дедида, ўзи қайтиб кетди, қоронғулик ичида ғойиб бўлди. 
Бу одам Ҳишом ибн Амр эди. 
Туя шўрлик кимнинг ҳам уйига борарди? Шундай умид килган эдики, бирорта одам 
учратсаю уйига етаклаб бориб, устидаги юкнинг ҳаммасини тезда яшириб, кейин 
қўниқўшниларга бўлиштириб берса... 
Ҳишомни бу инсонпарварликка, ғамхўрликка чорлаган нарса маҳалладан ташқарида ҳам 
бемалол эшитилиб турган йиғисиғи, додфарёдлар эди. Улар ҳам ўзига ўхшаган инсон, 
қолаверса, у билан бир уруғнинг вакили эдилар. 
Ҳаким ибн Ҳизом ҳам аммаси Ҳазрати Ҳадича учун озиқовқат жўнатгани, яна бошқа бир 
неча киши ҳам ана шундай йўл тутиб, мусулмонларга ҳамдард бўлгани тарихдан маълум. 
Бир кунй'; Ҳишом ибн Амр яна уч туяга озиқовқат юклаб Абу Толиб маҳалласига 
жўнатаётганида, мушриклар сезиб қс^лишди. Эрталаб Абу Жаҳл бошчилигида мушриклар 
ўртасида ўтказилган мажлисда сўроққа тутилди, танбеҳ берилди, келишилган қарорнинг 
ҳукмларига зид иш тутмасликка онт ичилгани эслатилди. Абу Жаҳл: 
— Бизнинг мақсадимиз бегуноҳ одамларга зулм қилиш эмас, — деди. — Ниятимиз 
жамоамизни тарқатган, илоҳларимизни айблаган... ва гап уқмас, ўжар анави жодугарни тартибга 
чақириб қўйиш. Ё уни бу йўлдан қайтарамиз, ё Абу Толиб бошлиқ бутун қариндош-уруғлари 
ундан юз ўгирадилар. 
Шу аснода Ҳишомни аямай ҳакорат қилишди. 
Ўзини ҳимоя қилишга унинг қурби етарди. Бу хаттиҳаракати виждонли кишига муносиб 
бир иш эканини айта оларди. «Мен бу ишни, кеч бўлса ҳам, қилганимдан бахтиёрман. Шунча 
бегуноҳ инсон хотин, бола-чақаси билан ҳамда қариндош-уруғимиз бўлишларига қарамай, 
очликка маҳкум этилиб, уларга ёрдамчи бўлишга ҳам изн бермаганлар уялиши керак», дея 
оларди. Ичидан ана шундай фикрлар ўтган, аммо шу фикрини баён этгани билан биров «Ҳишом 
тўғри гапиряпти, биз жуда ноинсофлик қилдик», демасди. 
Шунинг учун у дилидаги гапларни эмас, талаб қилинаётган гапларни гапирди: 
— Бу сўнггиси бўлади. Энди шу ишни қилаётганимни кўрмайсиз, — деди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling