Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
33 бахиллик ҳам қилмаслар. (Балки, эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исроф) ўртасида мўътадил бўлур. Улар Оллоҳ билан бирга бошқа бир илоҳга илтижо қилмаслар ва Оллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ва зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолда мангу қолур». (Фурқон, 63-69.) Бу оятлар кўпгина мўминларни хаёлга толдириб қўйди. Кўзлар намланди, хотираларда ўтмишда бўлиб ўтган аламли, ор қилувчи воқеалар жонланди. Эгилган бошлар, бир зумда кулимсирашни унутган кўзлар ва беихтиёр олинган чуқур нафаслару хўрсинишлар уларга дунёни тор қилиб қўйди. Чунки тарих қаърига яширинган ва бундан кейин ҳеч қачон такрорланмайдиган бу хотиралар бир дақиқа ичида кўз олдиларида намоён бўлган, «Ўтмишингда мен ҳам борман», деяётгандай, виждон азобини кучайтирган эди. Буларнинг ҳаммасини жазо ва мукофотни бергувчи ёлғиз Оллоҳ билади. Ўша кеча кўпгина кишилар мижжа қоқмадилар, у ёкданбу ёққа ағанаб тонг оттирдилар. Ниҳоят бошлари эгик ҳолда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келдилар. «Ё Расулуллоҳ, дардимизга дармон бўладиган бир чора топинг, ахир, биз адойи тамом бўлдик», дедилар. Сабаби сўралганида: — Биз жоҳилия даврида зино ҳам қилдик, одам ҳам ўлдирдик, Оллоҳдан бошқа бутларга қайтақайта сиғиндик, — дея жавоб бердилар. Набиййи акрам (с.а.в.) жанобларининг изоҳ беришларига ҳожат қолмади. Ушбу дамда ваҳий малаги Жаброили амин Сарвари Оламнинг ҳузурларига тушган эди. Мўминларга шафоатчилик қилувчи пайғамбаримиз (а.с.) янги келган ваҳийни ўқидилар: «Магар ким тавба қилса ва имон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Оллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўюр. Оллоҳ мағфиратли, меҳрибон зотдир. Ким тавба қилиб, яхши (амаллар) қилса, бас, албатта У Оллоҳнинг ризосига (мағфиратига) қайтган бўлур. Улар (яъни, Оллоҳнинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида олижаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида, у (оятларга) гунг ва кўр ҳолларида ташланмайдилар (балки уларни билибанглаб амал қилурлар). Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шодхуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир. Ана ўшалар сабрқаноат қилганлари сабабли жаннатдаги юксак даражалар билан мукофотланурлар ва жаннатда фаришталар томонидан салом ва омонлик билан қарши олинурлар. Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳманзилдир. (Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Агар дуоилтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас. Бас, сизлар (У зот юборган пайғамбарни) ёлғончи қилдингиз. Энди, албатта, (азоб-уқубат) сизларга лозим бўлур». (Фурқон, 70-77.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўзларида порлаган севинч учқунлари мана шундай ифода этилди. Бу оятлар мўминларнинг кўнглига тасқин, қалбларига ором берди. Кўзларга севинч тўла ёшлар балқиб чиқди. Оллоҳга ҳамду санолар ва шукроналар келтирувчи овозлар юксалди. Аянчли хотираларга бой мозий эртага яхшилик бўлиб қайтиши, Жаноби Ҳақнинг раҳматига сиғинганлар мангу бахтсаодатга эришишлари шу йўсинда ваъда қилинган эди. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling