Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
41 эмаслигини билиш учун Марва тепалиги атрофида маскан тутган румлик темирчининг дўкони сари йўл олдилар. — Ҳорма энди, Жабр. Нималар қилаётирсан? Жабр келганларга кулимсираб қаради: — Мен киляпман иш... — деди. Ўчокдаги темирни кўрсатиб, ишора қилди: — Темир... Бу одам чиндан ҳам юмалоқёстиқ қилиб гапирди. Унинг гапираётган сўзларини тўлиқ тушунишни истаган киши у сарф қилган ғайратчалик ғайрат сарфлаши керак эди. Ночор у ердан лабларини буриштириб чиқиб кетишди. Бечора темирчи, бўлиб ўтган воқеалардан бехабар, бутун кучқудратини ишга солиб, темирни яссилаш билан овора эди. Асл бир араб фарзандига устозлик қилганини у қаёқдан ҳам билсин? * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) Раббиларидан келган оятларни саҳобийларига етказдилар: «Имон келтирган, ўз имонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар». (Анъом, 82.) Ғамгин бир овоз эгилган бошларга, намланган кўзларга таржимон бўлди: — Ё Расулуллоҳ, — деди, — орамизда зулм қилмаганлар ҳам бормикан?.. Бениҳоя соф, бениҳоя самимий сўзлар эди бу. Оллоҳ ваъда қилган буюк бир неъмат бизга насиб этмас эканда, дея хавотирга тушган бир юракдан фарёд бўлиб отилиб чиққан овоз эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сўзларни сўйлаганга ўгирилдилар: — Оллоҳ таолонниг муроди сизлар тушунаётгандай эмас. Бу оятдаги зулм ширк маъносидадир. Луқмони Ҳакимнинг ўғлига таъкидлаган сўзларини эшитмаганми сизлар? У ўғлига: «Ҳеч шубҳа қилмагинки, ширк бениҳоя бир зулмдир», деган эди, — деб марҳамат қилдилар. (Имом Бухорий, 6/20.) * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқиётган чоқларида Қуръони каримни баланд овоз билан тиловат қилардилар. Бир куни у кишининг тиловатларини эшитган мушриклар ғоят ҳаддан ошиб, тарбиясизларча, юзсизлик қилди: — Ўқиганни ҳам, уни туширганни ҳам, келтирганни ҳам... — деб сўкинди. Бундан ўзлари завқланди ҳам. Ҳар сафар Қуръон тиловатини эшитганда сўкишни кўнгилларига тугиб қўйди. Аммо бу орада Жаноби Ҳақ Набиййи акрамига жўнатган бир фармон билан масалани ислоҳ қилди: «Сиз намозингизни баланд овозда, ошкора қилиб ҳам юборманг (токи мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи саҳобларингиз тинглаб фойдалансинлар). Шуларнинг ўртасидаги йўлни тутинг!» (Ал-Исро, 110; Имом Бухорий, 5/229.) Шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) намозни паст овозда ўқийдиган бўлдилар. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларига қилинаётган жабр, зулм ва ҳақоратлар илоҳий девонда ёзиб борилаётган эди. Уларнинг жазоси бериладиган, афсусланиб бармоқларини тишлайдиган кунлар ҳам келиши муқаррар. Чунончи бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) кўкка қараб қўлларини дуога очдилар: — Оллоҳим, уларга Юсуф пайғамбар даврида келтирганинг қаҳатчиликни келтир! — дея илтижо қилдилар. Натижада ёмғирлар ёғмай қолди, даҳшатли қурғоқчилик бошланди. Бу қурғоқчилик шу қадар мудҳиш тус олдики, очликдан мажолсиз қолган инсонлар осмонга тикилганларида фақат бир туманни, тутунни кўраётгандай бўлардилар. Бутлар хар доимгидай гунг ва соқов эди. Шу кунгача улар бирон ишнинг чорасини топа |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling