Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
42
олмаган, бу сафар ҳам қурғоқчиликка қарши бирон тадбир топадиганга ўхшамас эди. 
Зеҳнлар ўтмиш кунларнинг хотираларига берилди. Абдулмутталиб, Абу Толиб ёмғир 
дуосига чиққан кунларни эсладилар. Ушанда улар билан бирга бўлган нур юзли гўдак кўз 
ўнгларига келди. 
Абу Толиб ҳали ҳаёт. Унинг ёнида бўлган нурли бола эса, ҳозир капкатта киши. Аммо 
энди уларнинг ҳузурига бош уриб боришга, «Илтимос, ёмғир дуосига чиқайлик», дейишга 
бетлари чидамасди. Қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳақорат қилинган, жабрзулмнинг 
ҳамма тури синаб кўрилган, ашаддий бир душман каби, уларга нисбатан аёвсиз бир сиёсат 
юргизилган эди. Буларнинг барчасини бир чеккага йиғиштириб қўйиб, худди ҳеч нарса 
бўлмаган каби келиш, ҳолаҳвол сўрашиб, дуо қилишини сўраш учун ўта орсиз, юзсиз, уятсиз, 
пасткаш бир одам бўлиш керак. 
Аммо қурғоқчилик тобора шиддатли тус олар, халқни бутунлай умидсиз қилиб қўяётган 
эди. Дуоси бешак қабул қилинадиган улуғ зотга бош уриб боришдан ўзга чора қолмади... 
Ниқоят, бу ишни Абу Суфён зиммасига олди. Буюклар буюгининг ҳузурларига борди. 
Зулмга учраган, ҳаққи қўлидан тортиб олинган мазлумларга хос бир ялинчоқ овозда: 
— Эй Муҳаммад, сен Оллоҳга итоат, қариндошларга эзгулик қилишни амр этасан. 
Ҳолбуки, қавминг очликдан ўладиган аҳволга тушди. Оллоҳга бир дуо қилсанг, ҳаммамиз ҳам 
бу офатдан қутулардик. 
Шу зайлда Абу Суфён энди сўнгги сўз Расулуллоҳга (с.а.в.) тегишли эканини, 
охироқибатда у зотнинг ҳукмлари ўтишини, коинотнинг Буюк Эгаси олдида қурайшларнинг 
эмас, Ҳабиби акрамининг илтижоси мўътабар бўлишини ушбу мурожаат билан очиқ-ойдин 
эътироф этган эди. 
Бу сўзларни сўзлар экан, йиллар давомида ақл бовар қилмас нене зулмларни мўминларга 
раво кўрганлар гўё улар эмасди. Гўёки Абу Толиб маҳалласига мўминларни ҳибс этиб, уч йил 
очарчиликда қолдирганлари ёдларида йўқ,.. 
— Жуда соз, — деб кўндилар жаноби Сарвари Олам. — Бордию дуоим қабул бўлса, имон 
келтирасизларми?! 
Абу Суфён самимий бир овоз билан жавоб берди: 
— Халқ тўхтовсиз равишда бир овоздан ёлвормоқда. Эй Раббимиз, бизни бу азобдан халос 
эт, энди имон келтирамиз, дея илтижо қилмоқда. — Шундан кейин қўшимча қилди: — 
Аҳволимиз мана шунақа, илтижоларимиз ҳам шундай. 
Неча марта берилган ваъдалар қандай бузилган бўлса, бу сўзга ҳам улар осонгина хиёнат 
қилишлари мумкин эди. Яна жодугар дейишлари, яна ёлғончи, фолбин, шоир... каби бўҳтонлар 
ёғдиришлари бегумон эди. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) яхшиликни раво кўрдилар. Қолаверса, 
мўминларга шунча йиллардан бери қилинган жабрзулмнинг алами олинган эди. 
Абу Суфён сўзларида давом этди: 
— Гапимга ишон, ўтинаман, эй Муҳаммад, осмон кўзимга худди бир туман каби хира 
кўринадиган бўлиб қолди. Азалдан мовий, тиниқ бўлиб келган самоват ҳам ўзгариб колгандек. 
Бундан ташқари оёққа туришим бир азоб, юришим бир азоб, уйда овқат деб зорланаётган 
гўдакларга бирон егулик топиш яна бир бедаво дард. 
Абу Суфён рост гапирар эди. 
Оч меъдалар онгларга ҳукм қила бошлаган, кўзлар, нигоҳлар маҳзун, тиззалар қалтирар, 
кўк юзини эса, хира бир туман қоплаб олган эди. 
Буюк Оллоҳ ҳам навбатдаги оятларила ҳол чиндан ҳам шундай эканини тасдиқлади: 
«Бас, (эй Муҳаммад,) сиз осмон очиқ (яъни, барчага кўринадиган) тутунни келтирадиган 
кунга кўз тутинг. У (тутун барча) одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир. Шунда улар: 
«Парвардигоро, ўзинг бизлардан бу азобни аритгин. Албатта, бизлар имон келтиргувчидирмиз», 
дейдилар». (Духон, 10-12.) 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling