Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
— Бекорларни айтибсан, у қоғоз ҳеч қачон йиртилмайди! — деб бақирди. 
Замъа ибн Асвад муиозарага аралашди: 
— Аслида ёлғончи сенсан, ё Амр! Биз бундай ноҳақ битим тарафдори эмасдик. 
Абул Бахтарий: 
— Замъа тўғри гапирмоқда, — деди. — Ўша саҳифада ёзилган ҳукмларга бизлар асло рози 
эмасдик. Энди ҳам нотўғрилигини эътироф этамиз. Мутъим ҳам шу фикрни тасдиқлади: 
— Ҳар иккалангиз ҳам ҳақ гапни гапирдингиз. Бошқача гап ёлғон бўлган бўлур эди. Биз бу 
саҳифада ёзилган номаъқул гаплар учун Оллоҳдан кечирим сўраймиз,— деди. 
Абу Жаҳл бу ерда бир гап борлигини сезди. 
— Бу бир маслаҳатли кенгашдан чиқаётган қуруқ сафсатадир. Сизлар олдиндан келишиб 
олиб, энди халқнинг кўзини бўямоқчисизлар, — деди. 
Ушбу ҳодиса содир бўлаётганида, Абу Толиб ҳам шу ерда эди, аммо у лом-мим демай, бир 
чеккада ўтириб томоша қилар эди. 
Шу чоқ Мутъим ўтирган жойидан турди. Тўғри бориб, Каъбага кирди, саҳифани осиғлик 
турган жойидан олди. Ҳамманинг кўзи ўнгида, кутиб ўтирмай, йиртиб ташлади. 
Шу зайл Маккада уч йилдан бери давом этиб келган умумий зулмга чек қўйилди. 
Мусулмонларнниг сабртоқати тугаёзган эди, саҳифа йиртилиб, муаммо ҳам ҳал бўлдиқўйди. 
Ҳолбуки, Абу Жаҳл сўнгги зарба бериладиган кунлар яқинлигини, яна узоғи билан бир ёки 
икки ойдан сўнг пичоқ бориб суякка тақалишини жуда яхши биларди. Ё ўлим, ё Муҳаммадни 
Қурайш зодагонларига таслим этиш каби икки йўлдан бири танланадиган кунни сабрсизлик 
билан кутиб келаётган эди. Овқат пишган, совусин деб ўчоқдан туширилган, ўтириб ейиш 
фурсати яқинлашган эди. Ҳазилакам гапми, бугунги кун узоқ уч йил кутилди, ниҳоят толеъ 
энди кулиб боқай деб турган маҳалда бир зумда бой берилдия. Оғзини ҳам очишга улгурмай 
қолди: саҳифа йиртилиб, битим бекор қилинди. 
Дарров югуриб бориб Мутъим, Замъа, Зухайр ва Ҳишомнинг устига отилиш, пишиб турган 
ошни бузганларининг ҳисобини сўраш истаги миясига урилди. Аммо масала шу билан ҳал 
бўлмасди, аксинча, фожиалиқонли бир тўқнашув бошланиб кетиши мумкин эди. Кўпчилик 
қатағоннинг бекор этилишини хурсандлик билан кутиб олди. Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқлари 
эса, ғазабдан бурниларини тишлагудай бўлдилар. 
Абу Толибнинг маҳалласига ночор кўчиб ўтганлар яна ўз уйларига қайтдилар. Очликдан 
тинкамадори куриган ёш гўдакларнинг оғир аҳволидан кўпдан бери азоб чекиб келаётган 
отаоналар ўша кеча пишиллаб уйқуга кетган жигаргўшаларининг ёнида севинч кўзёшларини 
тўкдилир. 
Уч йилдай узоқ бир муддат давомида кўп машаққатларга зўр матонат билан бардош бериб 
келган, инсонга хос садоқат туйғусининг энг юксак намуналарини кўрсатган кариндошларига 
Абу Толиб самимий миннатдорлигини изҳор этди. Энди Маккада ҳаёт яна аввалги ҳолига 
қайтган эди. 
«Алиф, лом, мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. Лекин улар бу мағлубиятларидан 
сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш Оллоҳнинг 
(измида)дир. Ўша кунда мўминлар Оллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. 
Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳмшафқат эгасидир. (Бу) Оллоҳнинг 
ваъдасидир. Оллоҳ Ўз ваъдасига хилофлик қилмас. Лекин буни кўп одамлар билмаслар». (Рум, 
16.) 
Абу Бакр ушбу оятларни ўқиркан, Убай ибн Халаф унга кинояли бир қараш қилди: 
—Бу ҳақда ҳам сенга Муҳаммад хабар бердими?! — деди. 
—Худди шундай. Лекин булар унинг сўзлари эмас, Оллоҳнинг каломидир. 
—Сизлар ёлғон тўқишдан бошқа ишни ҳам биласизларми ўзи? Қаерда бир бемаъни гап 
пайдо бўлса, албатта сизлардан чиққан бўлади, ё Абу Бакр! Мен сени ақли расо одам деб 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling