Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
37 ҳали дунёга келган эмас, келмайди ҳам!.. Вазият бирдан ўзгарди. Бир оз олдин «Жуда соз, розимиз...» дея, хабар тўғри чиққан тақдирда, қатағонга чек қўйишга сўз берган қишилар гўёки булар эмас, бошқалар эди. Тўнғиллайтўнғиллай тарқалдилар. * * * Мусулмонларга ёрдам бераётганида қўлга тушиб қолган Ҳишом инсонпарварликка том муносиб бир иш қилгани учун Абу Жаҳлдан ва бошқа биродарларидан эшитган ҳақоратни ҳеч ҳазм қила олмади. Сабабсиз хақоратлар Ҳишомга алоҳида бир қувват берди. Бу масалани ҳал қилиш ва ғалабага эришиш учун қўлидан келадиган ҳеч бир ташаббусни ортга сурмасликка қарор берди. Қарорни амалга ошириш учун Зухайр ибн Абу Умаййанинг уйига борди. Зухайр Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аммалари Атиканинг ўғли эди. — Салом, ё Зухайр! — Салом сенга ҳам, эй Ҳишом. — Қалайсан? — Дурустман. — Дурустсан, аммо тоғаларинг оғир аҳволда эканларини кўрабилатуриб, қанақасига хотиржам бўласан, қанақасига еганичганинг татийди, ҳайронман. Мен шунга қатъий ишонаманки, агар Амр ибн Ҳишомнинг тоғаларига қарши шундай бир битим тузилса, у буни зинҳор қабул қилмаган бўларди. — Бу билан нима демоқчисан?.. Мен нима ҳам қила олардим, ёлғиз бўлсам... Қасамки, ёнимда яна битта менинг фикримни тасдиқлайдиган биродарим бўлсайди, ўша қоғозни бартараф этиб, бемаъни қатағонга чек қўйган бўлардим. — У ҳолда, қани, қўлни ташла, сенга керакли одам, мана, менман. —Жуда соз, унда учинчи бир ҳамфикрни топайлик. Ҳишом у ердан чиқиб, Мутъим ибн Одийнинг қошига борди. Ҳолаҳвол сўрашилгандан кейин мақсадини баён этди, юзага келган вазиятнинг ўта жиддий эканини уқтирди. Мутъим инсофли бир одам эди, аммо у ҳам ёлғизлигини писанда қилди. — Яна бир одам бор, ёрдам беришга тайёр, — деди Ҳишом. — Ким? — Мана, мен. — Жуда соз, у ҳолда яна бир кишини топишимиз керак. — Учинчи киши ҳам бор, Зухайр ибн Абу Умаййадир. — Тўрт киши бўлсак, яна ҳам яхши бўларди. Ҳишом ибн Амр бу ердан ҳам чиқиб, Абул Бахтарийникига борди. Уни ҳам ўйлаган ишига рози қилди. Кейин Замъа ибн Асваж ибн Абдумутталиб билан учрашди. Бу беш маслакдош ўша куни кечаси Ҳожун қабристонининг биқинига йиғилдилар, бўлғуси ишларининг режасини туздилар. Зухайр: — Мен бошлайман, сизлар эса, мени қўллаб-қувватлайсизлар, — деди. Бир қарорга келиниб, уйуйларига тарқалдилар. Эрталаб Зухайр покиза либосларнии кийиб уйидан чикди. Бориб, Каъбани етти марта тавоф қилди. Кейин ўша ерга йиғилган халойиққа қарата: — Эй Макка халқи! Ҳошимийлар очликдан қирилиб кетар эканлар, бизнинг еганичганимиз татийдими? Худо ҳаққи, ноҳақликнинг тимсоли бўлган қариндош-уруғчи ликни илдизидан қўпорувчи битим ёзилган 6у саҳифа бурдабурда қилинмагунча ўтирмайман! — деб хитоб қилди. Абу Жаҳл масжиднинг бир бурчагида ўтирган эди. Қулоғига чалинган бу сўзлар уни ўрнидан сапчиб туришга мажбур қилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling