Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
40 Маккада муқим бўлиб қолган эди. Четдан келган ва арабчани ёшлигидан ўрганмаган мусофир одам арабчани қанчалик билса, у ҳам шу даражада билар, гапирилган гапни зўрға англар, мақсадини ҳам аранг тушунтирар эди. Бир куни мушриклар вайронадан хазина топгандай хурсанд бўлиб кетишди. —Муҳаммад ибн Абдуллоҳ сўйлаётган каломини мана шу темирчидан ўрганар экан, — дея иғво бошлашди. —Ҳая... У дўконга жуда серқатнов бўлиб қолган, аммо темирчида арзигулик бир иши йўқ эдику. Бирон буюртма бергани ҳам номаълум. Нега шу нарсани шунча пайтдан бери сезмадика, — дегандай қўллар пешоналарга урилди. Чашма кашф этилган, энди ундан сув чиқариш керак эди. Ҳа, шакшубҳасиз, бу каломларни ўша темирчи ёздирар эканда... Чиндан ҳам ажойиб бир «кашфиёт» эди бу. Бир зумда ҳаммаёққа гап тарқалди: «Абдулмутталибнинг невараси ҳаммани мафтун этадиган бу жозибадор сўзларни румлик темирчидан ўрганаётган экан, у одам ҳар борганида нималарнидир ёзиб бераркан...» деган мишмишлар пайдо бўлди. Аммо бу мишмишларнинг ҳам таги пуч, мантиқсиз эди. Неча йилдан буён беозор, бегуноҳ мўминларни қон қустириб келганлар шу оддий темирчининг танобини тортиб қўя олмасмидилар? «Биродар, сен ҳаддингдан ошяпсан. Кўриб турибсанки, юртимизда фитнафасод қўзғалди. Ота болани, бола отани танимайдиган бўлди. Буларнинг барчасига сен айбдорсан. қадамингни ўйлаб бос!..» дейишлари мумкин эдику? Кўплаб инсонларни ўз она юртини тарк этишга мажбур қилган зулмларнинг мингдан бири бу темирчига қилинса эди, шу заҳоти оғзи ёпилар, лом-мим демайдиган бўлар эди. Қолаверса, уни ўлдирганлари такдирда ҳам жавобини сўрайдиган, «Унинг орқасида, мана, биз турибмиз, бошидан бир тола сочини тушириб ҳам кўрингчи!..» дейдиган қудратли мададкори ҳам йўқ эди. Ёки масалани яхшиликча ҳал этиш йўли ҳам бор эди. Яъни: «Ол, мана сенга ўнта энг аъло урғочи туя... Фақат тилингни тийсанг, бас. Бундан сўнг Абдулмутталибнинг невараси билан сирлашишни тўхтатсанг бўлди», дейиш қийинмиди? «Буларни ёзиб беришинг эвазига Муҳаммад қанча пул беради?» деб сўраб олиб, тўлайдиган пулнинг бир неча баробарини бериб, анчамунча саҳифани ёздириб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига боришса, «Бу каломнинг ўхшашини келтиринглар, деган эдинг, мана, кўр. Қолаверса, айни манбадан келтирдик. Энди даъвоингдан воз кеч!» десалар бўлмасмиди?! Лекин масаланинг бошқа бир томони ҳам бор. Яъни, бу темирчи насроний динида эди. Бир насроний ўзининг етук динидан воз кечиб, бошқа бир динни ўртага чиқарармиди? Бу қадар гўзал, бу қадар латиф ва таъсирчан каломни сўзлашга қодир бўлган бир инсон нега: «Бу мукаммал каломнинг адиби менман», деб ўртага чиқмайди, бутун шоншараф, обрўэътиборни бошқа бировга эҳсон қилади? Ниҳоят Жаброили амин келди. Ўйламайнетмай оғзига келган гапларни айтиб юрган мушрикларга яна бир бор танбеҳ берувчи оятни пайғамбаримизнинг (с.а.в.) қалбларига сингдирди: — «Аниқки, Биз уларнинг: «(Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмокда» деяётганини билурмиз. Лекин уларнинг бу даъволари пучдир, чунки улар ишора қилаётган кимсанинг тили ажамий (яъни, арабий эмас), бу (Қуръон) эса, очиқравшан арабийдир». (Наҳл 103) Бирикки кун ичида бутун шаҳарга тарқалган мишмишлар бир зумда тўхтади, сутнинг юзидаги кўпиклар сингари йўқ бўлди. Қўпдан бери лом-мим демай келаётган виждонлар қисқа вақт ичида ўзини кўрсатди: — Тўғри, бу одам оддий араб тилини эплаб гапиролмайдику, қанақасига шундай бир мукаммал каломни ёзиб берсин, — дея бошлашди. Темирчини танимайдиганлар, навбатдаги ваҳийнинг ҳақиқатга қанчалик мос ёки мос |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling