Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   214
Bog'liq
kitob 2

 
* * * 
«Улар кечани жойнамоз устида тик турган ҳолларида, сажда қилиб ўтказурлар» ояти 
мўминларга кечалари ўқиладиган намознинг зиёда бўлиши ҳақида алоҳида маълумот берди. 
Ҳамма энг ширин уйқуга кетганида, нафс хоҳишларидан қутулиб, Буюк Яратувчи билан 
яккамаякка қолиш, унинг ҳузурига бош қўйиш мўминларга ўзгача ҳузурҳаловат бахш этарди. 
Набиййи акрам (с.а.в.) кечаларни ибодат қилиб ўтказишни истаганларга бундай ўгит 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
34
бердилар: 
— Шони буюк Раббимиз, кечанинг сўнгги учдан бир қисмида дунё самосига қадар 
пастлаб: «Менга дуо қилгувчилар йўқми, қабул қилсам? Мендан сўровчилар йўқми, сўраганини 
берсам? Мендан мағфират сўрагувчилар йўқми, гуноҳларидан ўтсам?» деб амр қилади. Бу 
воқелик ҳар кеча барқарордир. 
Пайғамбаримиз ушбу сўзлари билан, кечанинг сўнгги қисмидан оқилона фойдаланинг
демоқчи бўлган эдилар. 
 
МЎМИННИНГ ЯШАШГА ҲАҚҚИ БОРМИ? 
Пайғамбарлик келганидан буён етти йил ўтди. Қурайшийлар қўллаган бир қатор жиддий 
чоратадбирлар фойда бермади. Натижада мушриклар Макканинг юқори қисмида жойлашган 
Ҳожун қабристони ёнида фавқулодда бир йиғилиш ўтказдилар. Қиска вақт ичида келинган 
қарорга кўра, Муҳаммаднинг қариндошлари бўлмиш Бани Ҳошимга қарши биргаликда ҳаракат 
қилиш ва сурункали бир муомала қатағони уюштиришга келишилди. Улардан қиз 
олинмайдиган, қизларини уларга бермайдиган, савдосотиқ муносабатлари узиладиган ва бу 
қарорга амал қилмаганлар жазоланадиган бўлди. 
Агар бу қарор кўнгилдагидек натижа берса, хошимийлар ва Мутталиб ўғиллари 
Муҳаммаддан юз ўгиражак, якка бўлиб қолган инсонни эса, мағлуб этишлари осон бўлади. 
Қарорларининг қатъийлигини кўрсатиш учун моддамодда қилиб ёзиб, Абу Толибни 
чақиртиришди ва ўқиб беришди, жиянини ихтиёрларига топширмаса, бу қарор шафқатсизларча 
амалга оширилишини уқтиришди. 
— Жияним учун ҳар қандай фидокорликка ҳам тайёрман, — деди Абу Толиб. — Керак 
бўлса, сўнгги томчи қоним қолгунча сизларга қарши урушаман. Бутун ҳошимийлар ва 
Мутталиб ўғиллари ҳам мен билан ҳамфикрдирлар. Қўлларингдан келганини қилинглар! 
Қабила бошлиқлари бундан бир иш чиқишидан умидларини узиб, бошқача қарорга 
келишди: қатағон шароитлари ёзилган қоғозни Каъбанинг ичига осиб қўйдилар. Шу тариқа 
қатағон расман бошланди. 
Абу Толиб Ҳошим ва Мутталиб ўғилларини бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга, 
Расулуллоҳни (с.а.в.) қўллабқувватлашга чақирди. Ҳаммалари ва Макка мўминлари «Шиъби 
Абу Толиб» номи берилган ва Абу Толиб яшайдиган маҳаллага кўчиб ўтдилар. 
Қарамақаршилик, зиддият авжига минди. Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб сингари ашаддий мушриклар 
бозорўчарларни айланиб юришар, мўминларнинг бирон нарса харид қилиши ёки сотишига йўл 
қўймас эдилар. Баъзан улар берганидан ҳам кўпроқ пул бериб, пишай деб турган савдони 
бузишар, сотмоқчи бўлган нарсаларини эса, камситишга уринар эдилар. 
Абу Толиб кечалари ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобларини ёлғиз қолдирмас, ё ўзи, ё 
ўғилларидан, ё қариндошларидан биттаси пайғамбаримизнинг уйларида қолиб, посбонлик 
қилар, бирон тажовузга учраб юрмасин тағин, деб бор ғайратини ишга солар эди. 
Ҳошим ўғилларидан Абу Толибнинг маҳалласига Абу Лаҳабгина кўчиб келмади. Ҳар 
доимгидай, у мушрик ҳамтовоқлари билан қолишни афзал кўрди, қариндош-уруғларидан юз 
ўгирди. 
Ҳазрати Умар ва Ҳамзадан бошқа ҳеч ким ташқарида бемалол юра олмай қолди. Бошқалар 
маҳалладан ташқарига чиққудай бўлсалар, аёвсиз калтакланишар, ҳақорату азоб-уқубатларга 
дучор қилинишар эди. 
Ташқаридан ҳам ҳеч нарса олиб келиб бўлмай қолди. Зеро, тикандан бошқа нарса 
ўсмайдиган бу ерда деҳқончилик қилиш, сабзавот экиб ҳосил олиш мумкин эмасди. Шу боис 
уйларда бор озиқовқатни мумкин даражада тежаб истеъмол қилиш йўли тутилди. Бу масалада 
қўниқўшнилар бир-бирларига ёрдамчи бўлдилар. Абу Толиб бор бисотини шу йўлда сарфлаб 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling