Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
30
Кўнгиллар бўшашиб кетди... Қуръоннинг балоғатли ифодасини шахсан Расулуллоҳ (с.а.в.) 
жанобларининг тилларидан эшитганларнинг юзларида ғамгинлик ва безовталик аломатлари 
пайдо бўлди. Бугун бу дунёда киши кўзининг оқу қораси бўлган, кўкракларга меҳр билан 
босиладиган гўдаклардан, иссиққина бағридан таскин топилган ота ва онадан, бир қориндан 
талашиб тушган акаука ва опасингилдан, бир ёстиққа бош қўйилган умр йўлдошдан... ҳа, ҳа, 
ҳамма бир-биридан қочажак эди. 
Нега, нима учун қочади инсон?! 
Чунки ҳар ким муҳтож, ҳар кимнинг бировдан оладиган, бошқасига берадигани бор. Ўзини 
қутқаришга ожиз инсон кимга ҳам ёрдам кўрсатади, кимнинг ҳам дардига дармон бўла олади?.. 
Тўғри, ўша куни юзи ёруғ бўладиган инсонлар ҳам бўлади. Аммо бундай шараф кимларга 
насиб этади? Бу ҳам ёлғиз Оллоҳга аён. 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қиёмат кунидан баҳс этишлари, инсонлар ўлганларидан кейин яна 
қайта тирилиш 
ларини такрор ва такрор таъкидловчи оятларни эълон қилишлари қурайшлик зодагонларга 
сира ёқмаган эди. 
— Қиёмат ҳеч қачон бўлмайди, тушундингми, бўлмайди! Ҳеч қачон! 
Расулуллоҳга (с.а.в.) шундай дағдаға қилар эканлар, гўё бу сўзларига бошқаларни ҳам 
ишонтиришга қатъий азм қилганга ўхшар эдилар. Гўё Набиййи муҳтарам (с.а.в.) уларга таслим 
бўлиб: «Тушундим. Чиндан ҳам қиёмат бўлмайди, янглишган бўлсам керак», дейдигандек. 
Четдан келганларни иложи борича Расулуллоҳдан (с.а.в.) узоқ тутиш учун бор 
имкониятларини ишга солардилар. 
— Хоҳлайсизларми, ўлибчириб кетганингиздан, вужудингиздаги ҳамма аъзо йўқ бўлиб 
кетганидан кейин яна қайта тирилишингизни уқтирадиган бир одамни кўрсатамиз... — 
дейишар, мусофирларнинг диққатини шу йўсин ўзларига жалб этгандан кейин: — Оллоҳга 
бўҳтон қилаётирми ёки телбасифат бўлиб қолганми, билмаймиз... — деб иғво қилишар эди. 
Ўзларини ҳақпарвар, самимий қилиб кўрсатиб, гўё «бошга битган бало»дан инсонларни 
халос этиш учун жон куйдираётгандай тутардилар. Гўё ниятлари соф... 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling