Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
Расулуллоҳ (с.а.в.): 
— «Эй инсонлар, бир масал айтилганда, бас, уига қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар 
Оллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам, бир чивин ярата 
олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб 
олабилмаслар. (Демак, ўша бутлардан ҳожатини раво қилишни) сўрагувчи (мушрик) ҳам, 
сўралгувчи (бутлар) ҳам ночорнотавондир » (Ҳаж, 73.) 
Ҳақиқатнинг ушбу тарзда ифода этилиши уларни ғазаблантирди. Аммо ғазабланиш лозим 
эдими? 
«Йўқ, бу ғирт ёлғон. Асл ҳақиқат мана бундай бўлади...» дейишлари, қаерда хато 
қилинаётир, қаерда янглиш баён этилаётир, бирмабир кўрсатишлари керак эди. Ҳолбуки: 
Энг яхшиси, бир йил ҳаммамиз биргаликда бутларга ибодат қилайлик, бир йил эса, 
сенинг Раббингга сиғинайлик. Қайси бирига сажда қилиш тўғри эканини вақт кўрсатади, — 
дейишди. 
Бу бемаъни таклифни Пайғамбар (с.а.в.) қабул этишлари мумкин эмасди. Шундай 
қилсалар, вазифаларига хиёнат қилган бўлардилар. 
«Айтинг: «Мен Оллоҳдан ўзга — сизлар илтижо қилаётган бутларга бандалик қилишдан 
қайтарилганман». Айтинг: «Сизларнинг ҳавойи нафсларингизга эргашмайман. Зеро, у ҳолда 
йўлдан озурман ва ҳидоят топгувчилардан бўлмай қолурман». (Анъом, 56.) 
Пайғамбар бўлмасларидан олдин ҳам нафратланган бутларга пайғамбар бўлганларидан 
кейин қанақасига сажда қиладилар? У зотнинг вазифалари бутларнинг оддий бир тош эканини 
инсонларга уқтириш эмасмиди? 
Шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳақ таолодан келган ва, хусусан, мушрикларга ҳам ўқиб 
берилиши амр этилган ушбу муборак сурани очиқчасига ўқидилар: 
—«Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат 
қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Оллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. 
Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат 
қиладиган (Оллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, 
менинг динимўзим учундир!» (Кофирун сураси.) 
* * * 
Бошқа пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) бир фурсатини топиб мушрикларнинг бошлиқлари — 
Макка зодагонлари билан баҳс қилишга муваффақ бўлдилар. Уларга Ислом динининг 
асосларини баён эта бошладилар. Меҳмонларининг мусулмон бўлишини жудажуда 
хоҳлардилар. Чунки улар Исломга кирса, кенг имкониятлар очилар, уларнинг таъсирига 
берилиб икки ўт орасида юрганлар ёки уларга содиқ кишиларнинг ҳам мусулмон бўлишларига 
шароит яратилар эди. Ҳеч бўлмаганда, Маккада Ислом динини бемалол, очиқчасига етказиш 
имконияти туғилиши, мўмин-мусулмонлар аёвсиз зулм, ҳақорат ва киноялардан қутулишлари 
мумкин эди. Суҳбат айни қизиган чоқда, бир киши келиб қолди. 
— Ё Расулуллоҳ, Оллоҳ сенга ўргатган нарсаларидан менга ҳам ўргат, — деб илтимос 
қилди. 
Бу одам Абдуллоҳ ибн умми Мактум эди. Кўзлари ожиз эди. Набиййи акрамнинг 
овозларини эшитиб турар, аммо кимлар билан суҳбатлашаётганларини билмас эди. Ҳар 
доимгидай, Пайғамбарнинг табассум билан, ширинсуханлик билан қаршилашларини кутди, 
аммо бу гал ундай бўлмади. Суҳбат тўхтамади. «Марҳамат қил, эй умми Мактумнинг ўғли», 
дейилмади. Бир ҳисобга у «Менга ўргат» деб илтимос қилган нарсаларини бошқаларга 
ўргатаётган эдилар. Бир чеккага ўтириб, диққат билан тингласа, у ҳам мақсадига эришар эди. 
— Ё Расулуллоҳ, буюк Оллоҳ сенга ўргатганларини менга ҳам ўргат, — деди у яна. 
Яна ҳеч кимдан садо чиқмади. У ердагилар ҳам: «Кел, бир бурчакка ўтир, мана, сен 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling