Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
29 сўраётган нарсалар ўргатилмоқда...» деёлмадилар. Ахир, Абдуллоҳ ибн умми Мактум билан бирон соатлардан кейин суҳбатлашсалар ҳам бўладику. Қолаверса, Абдуллоҳ ибн умми Мактум «Икки дафъа Расулуллоҳга эшитиладиган қилиб гапирдий, жавоб бўлмади, бунинг бир ҳикмати бўлса керак», дейиши даркор эмасмиди? Йўқ, ундай дейилмади, бундай бўлмади, учинчи марта овозини баландлатиб: — Ё Набийаллоҳ, Оллоҳнинг сенга ўргатганларини менга ҳам ўргат!.. деб бақирди. Бу тушунмовчиликдан Фахри Коинотнинг (с.а.в.) юраклари сиқилди. Юзлари буришди ва тескари қараб олдилар. Меҳмонлар ўринларидан қўзғалишди. Шу пайт Расулуллоҳни (с.а.в.) ваҳий иси қамраб олди. Ниҳоят, Буюклар Буюги бўлган пайғамбаримизнинг нигоҳлари Абдуллоҳ ибн умми Мактумни қидирди. Унга табассум билан қарадилар. Атрофларида ҳозир турганлар ваҳий билан Абдуллоҳ ўртасида қандайдир боғлиқлик борлигини тушундилар. Сўнгра ваҳий донадона қилиб ўқилди. Бу Абаса сураси эди. «(Пайғамбар, алайҳиссалом) ўзининг олдига келган кўзи ожиз кишига қошларини чимирди ва (ундан) юз ўтирди. (Эй Муҳаммад), сиз қаердан билурсиз, эҳтимол у (сиздан ўрганадиган илму маърифати ёрдамида ўз гуноҳларидан) покланар. Ёки панднасиҳат оларда, сўнг у панднасиҳат унга фойда берар?! Энди (Ўз мол-мулки билан имондан) истиғно қилиб турган кимсага келсак, бас, сиз ўшанга юзланмоқдасиз! Ҳолбуки, у (ўзининг куфридан) покланмаслиги сабабли сизга бирон зиён етмас! Энди (Оллоҳдан) қўрққан ҳолда олдингизга югурибелиб келган зотга келсак, бас, сиз ундан чалғиб — юз ўгириб олмокдасиз! Йўқ (сиз асло бундай қилманг)! Албатта, (Қуръон оятлари) бир панднасиҳатдир. Бас, ким хоҳласа, ундан панднасиҳат олур» (Абаса, 1-12.) Расулуллоҳ (с.а.в.) танбеҳ олган эдилар. Ҳолбуки, ибн умми Мактумдан жаҳллари чиқмаган, фақат мушрик зодагонларнинг Исломга киришига умид қилган эдилар. Набиййи акрам (с.а.в.) шу аҳволда Абдуллоҳ ибн умми Мактумга «Сенинг қилмишинг Раббимдан танбеҳ эшитишимга сабаб бўлди», демадилар. Бошқаларга эса, «Менинг банд эканимни кўриб турган эдинглар, нега бу ҳакда унга шипшиб қўймадинглар», деб гина қилмадилар. Балки эгниларидан жуббаларини ечиб, ерга тўшадилар ва: — Кел, Раббим мени танбеҳ қилишига сабабчи бўлган эй шарафли инсон! — дея унга лутфу карам кўрсатиб, ёнларига ўтқаздилар. Кўнглини кўтарадиган гаплар гапирдилар. Шундан сўнг Абдуллоҳ ибн умми Мактум Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида алоҳида ўринга, алоҳида ҳурматга сазовор бўла бошлади. Ҳар келганида Фахри Ко инот пайғамбаримиз жуббаларини ечиб унинг тагига тўшайдиган бўлдилар. Кўзи ожиз бир одамга ўз вақтида жавоб қилмагани учун пайғамбарлар Султонига танбеҳ берилиши кимнинг ҳам ақлига келарди? Ҳатто пайғамбарга ҳам Оллоҳ таоло бошқаларни камситишга изн бермаслигига бундан ёрқин мисол борми?!. Ҳолбуки, ўртада на камситиш бор эди, на озорланган кўнгил. Аммо Оллоҳ таоло расулининг салгина бепарво бўлишини ҳам истамас эди. * * * «Бас, қачон (қулоқларни) кар қилгувчи (даҳшатли қичқириқ) келганда (яъни, сур иккинчи марта чалиниб, барча халрйиққа қайтадан жон ато этилганда, ҳар бир инсон ўзИ билан ўзи бўлиб қолур). У кунда киши ўз оғаинисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотинию бола- чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур! У Кунда (мўминларнинг) юзлари ёруғ, кулгувчи ва хуррам бўлур. Ва у Кунда (кофирларнинг) юзлари устида чангғубор бўлиб, у юзларни қаролик қоплаб олур! Ана ўшалар фисқу фужур қилгувчи кофирларнинг ўзидир!» Абаса сураси шундай сўзларла тугар эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling