Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2,14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
32 — Ҳамду сано Оллоҳга махсусдир. Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам тилаймиз. Оллоҳ кимга ҳидоят берадиган бўлса, уни бу тўғри йўлдан оздирадиган ҳеч кимса топилмас. Залолатда қолдиргаии кимсага ҳам ҳеч киши ҳидоят бера олмас. Шоҳидлик бераманки, Оллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ ҳеч бир маъбуд йўкдир; бирдир, шериги йўкдир. Димод гўзал бир балоғат намунаси бўлган бу сўзларни дикқатла тинглади. Шу заҳоти яна зшитгиси келди. — Бу сўзларни бир марта айтасан холосми, эй Муҳаммад? — деди ютоқиб. Расулуллоҳ (с.а.в.) айнан такрорладилар. Димод бошини эгганча қулоқ солиб ўтирарди. Бир муддат бу каломларни зеҳнида ўлчаб кўрди, тортди, сўнгра: — Яна бир марта қайтар шу сўзларингни!.. — деди. Такрорладилар; тинглади, ўйланди, сўнгра дедики: — Валлоҳи (Оллоҳга қасамки), мен коҳинлар билан, сеҳрбозлар билан, шоирлар билан кўришдим, уларнинг сўзларини роса тингладим, лекин бу сўзларга ўхшайдиган ҳеч бир калом эшитмадим. Қўлингни бер, мусулмон бўлиб сенга тобе бўламан. Димод айни чоқда ҳам ўзининг номидан, ҳам қавмининг номидан Расулуллоҳга (а.с.) байъат бераётган эди. Сўнг хўшлашди. (Ибн Касир. «Сияр», 1/452. 56) * * * Ибн Масъуд (р.а.) бир хотирасини бундай нақл этади: «Бир куни Набиййи акрам жанобларидан, Оллоҳ таолонинг наздида энг ёмон гуноҳ нима, деб сўрадим. — Оллоҳ таолога бирон нарсани тенг ва шерик қилишдир. Ҳолбуки, сени яратган ҳам Удир, — деб жавоб қилдилар. — Сўнгра энг ёмоничи? — дедим. — Овқатингга шерик бўлишидан қўрқиб фарзандингни ўлдиришинг. — Учинчисичи, ё Расулуллоҳ? — Қўшнингнинг хотини билан зино қилишингдир, —деб буюрдилар. Ёмонлик ва фисқфасод йўлининг саркардаларига тобе бўлиб, Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши чиққан, унинг йўлига киришдан ўжарлик билан бўйин товлаганларнинг аҳволи бундай баён этилди: «У кунда бу золим қўлларни (бармоқларни) тишлаб, афсус надомат қилиб дер: «Э, қанийди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда! Ўлим бўлсин менга, қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда эди! Аниқки, менга эслатма — Қуръон келганидан сўнг ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди». У кунда шайтон (ҳаёти дунёда ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўйгувчидир». (Фурқон, 27-29.) Шу орада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қуйидаги хадислари ҳам хотираларга муҳрланди: «Яхши дўст билан ёмон дўстни мушк сотувчи билан ўт пуфловчига қиёслаш мумкин. Мушк сотувчидан ё сен сотиб оласан, ё у сенга совға қилади. Еки унинг ёнида турсанг ҳам, хушбўй хиддан лаззатланасан. Ёмон дўст эса, ўт пуфловчига ўхшайди. Ё ўт пуфлаб учқун сачратиб, либосингни ёндириб юборади, ёки сассиқ ҳиддан безовта бўласан». Мўминлар риоя қилишлари керак бўлган одобахлоқ қоидалари, қурайшларга ва хусусан ўзларига ёмон муносабатда бўлган қишиларга нисбатан қандай муомала қилиш кераклиги Фурқон сурасида баён этилди. Шунингдек, фозил мўминларнинг сифатлари ҳам кўрсатилди: «Раҳмоннинг суюкли бандалари Ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар бемаъни хитоб қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар» деб жавоб қиладиган кишилардир. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб бедор ўтказадиган кишилардир. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини даф қилгин. Дарҳақиқат, унинг азоби кетмасмангу азобдир. Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жойдир», дейдиган кишилардир. Улар инфоқэҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling