Аббат покловчи куч


Download 42.65 Kb.
bet1/4
Sana11.05.2023
Hajmi42.65 Kb.
#1450680
  1   2   3   4

Муҳаббат – покловчи куч
Ишқ ва ошиқлик Алишер Навой ижодида кенг ўрин олган мавзулардан. Зотан, бу мавзу барча сўфий шоирлар, чунончи, Фаридиддин Aттор, Мавлоно Румий, Саъдий Шерозий, Хўжа Ҳофиз Шерозий, Мавлоно Лутфий, Абдураҳмон Жомий ижодида ҳам асосий ўринни эгаллайди. Бунга ажабланиш керак эмас. Чунки, Шарқ шеърияти яхлит олганда ишқ ва ошиқликни кўйлаган шеъриятдир. Унс ва яқинлик, инсоннинг инсонга муҳаббати, яъни икки киши орасидаги меҳр шарқ шоирлари ишқ концепциясининг ўзагини ташкил этса-да, шиқ моҳияти – ошиқликнинг маъно ва мазмуни фақат шу концепция орқалигина изоҳланмайди. Шоирлар ёр ишқи билан бирга, ҳаётга муҳаббатни, борлиқ, коинот билан ягоналик, руҳий-маънавий муштаракликларни ҳам ишқ тушунчаси ёрдамида талқин этадилар. Ёру биродарликни, яхши инсонга меҳр қўйишни, яхшилик, эзгуликка эътиқодни ҳам ишқ мазмунига сингдириб юборадилар.
Ҳайрат ул-аброр”да ишқ ҳам илоҳий ва ҳам дунёвий маънога эга. Буни Алишер Навоий «ишқи ҳақиқат» на «ишқи мажозий» деган истилоҳлар билан атаган. Илоҳий ишқ – бевосита Аллоҳга бўлган муҳаббат, мажозий ишқ эса – дунё гўзаллигига муҳаббат. Алишер Навоийнинг търифига кўра, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румийга ўхшаган шоирлар «ишқи ҳақиқий» кўйчиси бўлса, Шайх Саъдий, Хўжа Ҳофиз, Амир Хусравни ишқи мажозий билан ишқи ҳақиқийни «махлут» қилган, яъни қўшган шоирлар сифатида тилга олади. Ўзини ҳам ана шу кейингилар қаторига қўшади.
Навоийнинг ушбу таснифи илмий-тадқиқот ишларида неча бор тилга олинган. Мисол учун М.Имомназаровнинг “Ҳақиқат ва мажоз»1, Н.Комиловнинг «Тасаввуф ва бадиий ижод»2, «Ишқ оташининг самандари»3, «Севганимизнинг севгани ҳам севимлидир»4, «Тавҳид асрори»5 номли мақолалари, И. Ҳаққуловнинг «Тасаввуф ва шеърият»6, С. Олимминг «Ишқ, ошиқ, маъшуқа»7 номли китобларида тасаввуф ва муҳаббат масалалари ёритилган, шеъриятдаги илоҳий ишқ моҳиятини очишга ҳаракат қилинган. Лекин кўп тадқиқотларда «мажозий ишқу соф дунёвий муҳаббат мазмунида талқин этилиб, Навоий асарларида тасаввуф йўқ, улар дунё гўзалини, реал инсон муҳаббатини тасвирлаган деган фикр баён этилади. Кейинги тадқиқотлар бундай қараш хато эканини тасдиқлади.
«Мажозий ишқ» тушунчасини соф дунёвий муҳаббат тарзида тушунмаслигимиз керак экан. Чунки, биринчидан, улуғ шоирлар дунёни гарчи махлуқот олами, фоний ўткинчилик деб англаган бўлсалар-да, аммо дунё Аллоҳнинг ижоди, унда Аллоҳ сифатлари зуҳур этган. Лайли ва Ширинда Аллоҳ жамолининг қудрати акс этгани учун Мажнун билан Фарҳод уларга ошиқи беқарор. Шоирлар мажоз (мажоз дегани хакқиқатга тескари тушунча, образ, тасаввур демак) орқали хақиқатга боришни кўзлаганлар. Навоий таърифига биноан, мажозий ишқ босқичини босиб ўтиш илоҳ ошиқ учун зарур, чунки ишқ одам тийнатини ёндириб, дунё ғуборларидан поклаб боради. Шоир «Фарҳод ва Ширин» достонида ёзади:

Download 42.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling