Аббат покловчи куч
Download 42.65 Kb.
|
Ишқ чу туғёни камол айлади,
Ошиқ ўзин шефта ҳол айлади. Ҳусн доғи жилва қилиб дилписанд, Зулфга топширди балодин каманд. Тушти жаҳон мулкиға ғавғои ишқ, Бўлди замон аҳлиға яғмойи ишқ11. Шундай қилиб, ишқ бутун борлиқни қамраб олган «жаҳон мулки», яъни жонсиз жисмлару жонзотлар, ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз ашёлар, еру осмон жисмлари шоир назарида ишқ қонуни билан яшайди. Кўринадики, Навоий ишқни чуқуррок, ва фалсафийроқ талқин этади. Алишер Навоий яна шуни ҳам алоҳида қайд этадики, ишқ шоҳу гадога баробар: «Иноди олинда тенг ҳам шоҳ ҳам гадо; бедоди қошинда бир ҳам фосиқ, ҳам порсо». Лекин, ишқ кўпроқ гадоларга насиб этади, чунки подшолар, амирлар давлат, мол-дунё ишқига гирифтор. Мол-дунё жой олган кўнгилдан ёр муҳаббати, соф ишқ жой олиши қийин. Навоий буни Баҳром Гўр образида ажойиб саргузаштлар орқали тасвир этганини биламиз. Шу каби «Фарҳод ва Ширин»даги Хусрав образи ҳам шу ғояни тасдиқлашга хизмат этади». Энди янак «Ҳайрат ул-аброр» достонига қайтайлик. Навоий бу достонида ишнқинг жаҳоний қудратини таъриф этиб келиб, ислом ақидаларига нисбатан хийла баланд мақомдаги фикрларини баён қилишга журъат этади. Унинг назарида буюк ишқ олдида Маккау Каъба, Қуръону шариат, жаннату дўзах бир чақага арзимайди. Ишқ олови буларнинг барчасини ёндириб, яксон этиши, масжидни калисога, тасбеҳни зуннорга, исломни куфрга айлантириши ҳеч гaп эмас. Мана бу тасаввуфий байтларга диққат қилинг: Май ўти бут юзидин урғоч алам, Куйдуруб ул шўълада мусҳафни ҳам. Андаки мусҳаф варақин кўйдуруб, Раҳлни ўт ёқмоқ учун синдуруб. Дайрға масжидни ҳақир айлабон, Куфрга иймонни асир айлабон. Хирқаи тақвини қилиб итга жул, Руқъалари ҳар сори жул узри гул. Куфр саводиға чу очиб китоб, Борча самадни санам айлаб хитоб. Масжид аро бодай исён суниб, Гўшаи меҳроб аро кўп ўртаниб...12 Мазкур байтларнинг мазмунини келтирамиз: маъшуқ юзидан май олови аланга олиб ёнгандан кейин, у ўз шўъласида Қуръонни ёндиради. Қуръоннинг варақларини кўйдиргандан кейин китоб остита қўйиладиган лавҳ ёғочини ҳам синдириб ёқади. Ишқ масжидни черков олдида арзимас қилади, имонни кофирликка асир этади. У тақво тўнини итга тўқим этиши мумкин, шунда ямоқлар тўқим узра ёйилган гулларга ўхшаб қолади. Кофирлик таълими учун китоб очиб, барча «самад» (Худонинг абадий, мангулигини англатувчи сифат)ни «санам» (гўзал маҳбуба сурати, ёр, маъшуқа) деб хитоб этадиган қилади. Навоийнинг бу байтларда катта журъат, тафаккур жасоратигина эмас, балки эҳгирос ҳам бор. Яъни зимдан шоирнинг айрим диний русум, ақоид – тасаввуротларга тамасхур – заҳарханда билан қараши, уларни инкор этишини ҳис этамиз. Уша шароитда, шариат ҳукми ҳаммага раво деб ҳисобланган бир шароитда шундай фикрларни баён этиш, инсоний ҳис-туйғу, пок интилишларни, ҳатто муқаддас китоб – Қуръондан ҳам баланд қўйиб таърифлаш нақадар чегарасиз руҳий эркинлик доҳиёна дил ва тийнат эркинлигини талаб этардики, бу фақат Навоийдагина ўз инъикосини топди. Шоир ишқнинг фалсафий моҳиятини теранроқ очиб берган, уни ижтимоий иллатлар, диний ақидалар ва одамларни буғиб, фикрни, ҳисни мажруҳ, карахт этган хурофотга қарши кураш қуролига айлантирган. Бироқ, улуғ шоир Ишқнинг фақат шу фазилатини айтиш билан чегараланган эмас. «Ҳайратул аброр»да ишқ ҳақидаги бобда ижтимоий-ахлокий масалалар ҳам кун тартибига қуйилган. Бошқдча айтадиган бўлсақ ҳазрат Навоий мухдббатнинг тарбиявий ролига ҳам юқори баҳо бериб, инсон камолоти учун қанчалик зарур эканини таъкид лаб куйган. Бу ажабланарлими? Йўқ, Навоийгача бўлган Шарқ адиблари, файласуфлари ҳам муҳаббатни ахлоқий сифатлар билан боғлаганлар. Ибн Сино, Абулмажид Саноий, Фаридиддин Аттор ашъорларида муҳаббатинг тарбиявий аҳамияти ҳақида сўз боради. Алишер Навоий шунга аминки, кўнглида ишқ ўти аланга олган одам ёмонликка юрмайди ва узга- ларга ҳам ёмонликни раво кўрмайди. Зеро, ишқ – caxoват чашмаси. У кўнгилда ёқилган чироқ, кўнгилни ёригиб, илм- маърифатга макон этади. Ишқ аввало инсонни гузалликка ошно этади, гузаллик сиру асрорини кашф этишга ундайди, дидини, фаросатини, зеҳни ва қобилиятини оширади, ошиқ кишини зукко, тезфаҳм бўлиб колади. Бунга ҳусн сабабчи. Воқеан, ҳусн бўлмаганда ишқнинг ўзи ҳам нишона бермас эди: Download 42.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling