Аббат покловчи куч
Download 42.65 Kb.
|
Бу ўзлукдин қутулмоқ чора сози.
Нима йўқ ўйлаким ишқи мажозий. Ангаким қолди ғам шомиға жовид, Бурун субҳ ўлди, толеъ сўнгра хуршед. Мажозий ишқ бўлди субҳи анвар, Ҳақиқий ишқ анга хуршеди ховар8. Яъни сўфий ошиқ фоний бўлиб илоҳ васлига етишиш, ўзлигидан қутулиши учун мажозий ишқ билан оғриган бўлиши керак. Ишқи мажозий худди тонг каби. Тонгдан кейин қуёш чиққандай, мажоздан кейин ҳақиқий ишқ пайдо бўлади. Алишер Навоий «Маҳбуб ул-қулуб» асарида: «Ул (яъни ишқ – М. М.) пок кўзни пок назар билан пок юзга солмоқдур ва пок кўнгул ул пок юз ошубидан кўзгалмок, ва бу пок мазҳар воситаси била ошиқи покбоз маҳбуби ҳақиқий жамолидан баҳра олмоқ»9, - дейди. Навоий бундай ишқни хос кишиларга насиб этиладиган туйғу деб тушунтиради ва ишқни уч қисмга ажратади: биринчиси – авом ишқи, иккинчиси – “ҳавос ишқидурким, ҳавос ул ишқда мансубдурлар, учинчиси – ҳақиқат бодасидан маст риндлар» ишқи. Қизиғи шундаки, Алишер Навоий устози Хусрав Деҳлавийнинг ўзини ҳам «покбоз ва шавқу ниёз аҳлининг назмтирози» сифатида таърифлаб, иккинчи тоифа ишққа иқтидо этган кишилар зумрасига киритади. Сабаби, деб тушунтиради ўзбек шоири, Хусрав Деҳлавий ўз асарларида «пок нафас ва гуфтори пок, маонийлик ашъори ишқ аҳли орасида ғавғо ва важҳу ҳол анжумани фазосида алоло (ғулғула, овоза) солибдур». Маълум бўладики, Навоий «ҳинд сеҳргари»нинг ўзига хос услуби, дунёқараши, эстетик кредоси ва муҳаббат кониепциясини чуқур англаган ва унинг қарашларига хайрхоҳлик билдирган: кўнгилнинг поклиги, пок ният билан, пок туйғу асосида маҳбубни севиш Навоий ғазалларида кўп марта таъкидлангани ва бу ғоянинг кенг ташвиқ этилиши шундан, албатта. Чунки, Навоий муҳаббатни «покбозлик» дейиш билан бу ажиб инсоний ҳисни инсон ахлоқига боғлаб изоҳлайди. Яъни у демоқчи, инсон қанчалик етук, қалби пок, ахлоқий соф бўлса унинг кўнглида ишқ шунча кўп ўрин олади, шунча завқ-шавқи тулиб-тошган бўлади. Навоий назарида Хусрав Деҳлавий фақат пок ишқни кўйлаган шоиргина эмас, балки ўзи ҳам «покбоз» ошиқдир, бошқаларга намунадир. Шу каби, Шайх Ироний, Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомийларни ҳам Навоий чин ошиқлар қаторида васф этади. Модомики, шундай экан, улуғ Навоийнинг ўзини ҳам ана шундай «покбозлар» сафига қўшишга ҳақимиз бор. Зеро Алишер Навоийнинг бутун ҳаёти ва ижоди шунга далолат этади. Алишер Навоийнинг «ишқнома»си «Ҳайрат ул-аброр» достонида ҳам алоҳида боб бўлиб кирган. Боб «Ишқ ўти таърифидаким, шўъласи бало саҳросининг лолалари ва ахгари балокаш кўнгул парчаларидур ва бу меҳнат қаро шоми анинг тутуни ва бу шомнинг мухтарик кавкаблари анинг учқунидурур. Ва ҳусн анвориким, шунча ўтқа боис, анинг барқидин бир лажъа ва мунча ҳароратқа мужиб, анинг қуёшидин бир ашиъаддурур»10. Биз атайлаб боб сарлавҳасини тўлиқ келтирдик. Чунки сарлавҳаларда Алишер Навоий одатан бобда зикр этиладиган воқеалар ва фикрларни ихчам ҳолда баён этади. Боб сарлавҳасининг мазмунидан шоирнинг нимага диққат қилаётгани, нима ҳақда тўхтаб ўтишнни бемалол англаш мумкин. Агар биз келтирилган сарлавҳаларга эътибор берсак, Навоий «ишқ» сўзи билан вобаста ҳолда «ўт», «шўъла», «бало», «балокаш кўнгул», «меҳнат қаро шоми», «ҳусн», «ҳусн анвори» каби сўз ва иборалар қўллаганини кўрамиз. Дарҳақиқат, ишқ азобсиз, ўт-алангасиз кечмайди, у кўнгилнинг балоларга гирифтор этади, яъни аниқроқ қилиб айтсак, ошиқ изтиробу қийноқлар билан ёр висолига етиши мумкин. Навоийнинг ёзишича, ишқ азалдан инсон боласининг хилқатида мавжуддир. У «руҳ майи» бирла жисмга кириб келади ва уни маст этади. Руҳ оламининг гўзаллиги, ҳусни «гумондин фузун» – беҳад зиёд. Инсон жисмига таралган ишқ оҳанрабоси шу беҳудуд гўзаллик оламидан тушган нурдир. Инсон булбул гулга ошиқ бўлиб сайраганидай, шу шўъладан маст, бетоқат бўлиб, ўзини йўқотиб, мажнун каби ошуфтадир. Инсон – дунё гўзаллигининг ошуфтаси, дунё, ҳаёт ўни сеҳрлайди. Бу сеҳр гўзал аёл ёки чиройли ёр қиёфасида кўриниши ҳам мумкин. Download 42.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling