Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
қаттиқ озорланди.
— Нега энди? Гулғунчадек қизлари бор, ўшалар билан давом этади насллари. Қолаверса, у 
збт хотираларда мангу яшайдилар, — деб жавоб берардилар. 
Тез орада Жаброили Амин Расулуллоҳга (с.а.в.) Роббул Оламийндан салом келтирди. 
Ғамқайғуга берилмасликни, ғамгин бўлишга бошқалар лойиқ эканини ёдларига солди. 
«Албатта, Биз сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва 
(жонлиқ) сўйиб қурбонлик килинг! Албатта, сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи 
қирқилгандир (яъни, беному нишон йўқ бўлибкетггувчидир)!» (Ал-Кавсар сураси.) 
Мўминлар бу сураии ўқиганларида мушриклар ўзларини қўярга жой топодмай қолдилар. 
«Яхшиямки бу фикр мендан чиқмабди», тарзидаги ўй-хаёллар билан овунишга уриндилар. 
Нима бўлса ҳам, кўп йиллик тажрибалари бор: айтган гаплари ҳар доим айни тарзда рўй 
беришига шу қадар одатланишган эдики... 
Бироқ «абтар» лақабини ўртага ташлаган кимса бор. Бир мажлисда ушбу оятлар тўғрисида 
баҳс очилдию: 
— Муҳаммад ҳам сени абтарликда айблади, — дейилди.
Ос ибн Воид сир бой бермаган киши бўлиб, елкаларини қисиб қўяқолди. Аммо нақ 
нишонга отилган ўқ каби, қалбига муҳрланган бу сўзларнинг таъсиридан қутулиш осон эмасди. 
Буниси хамир учидан патир эди, холос. Дунёда абтарлик сари ташланган илк одим эди унинг 
учун. Асрлар ўтиб ҳам у кишилар томонидан лаънатланажак, ниҳоят, буюк Ҳисоб Кунида 
илоҳий даргоҳга туртинасуртина, юзига чапланган шу тамға билан боражак. 
* * * 
Туфайл манзилига яқинлашиб келганида, бирдан сесканиб кетди. Олди бирдан ярақлаб 
кетди. Аввалига юз берган ҳодисани ҳеч тушуна олмади, сўнгра бу нарса пешонасида ярқириб 
турган бир нур эканини пайқади. Султони Анбиё ҳазратларини эслади. 
— Оллоҳим, қавмим мени бу ҳолатда кўрса, балки ёқтирмас, уни бошқа бир жойимга 
муҳрла, — дея илтижо қилди. 
Бу дафъа ёғду қўлидаги ҳассасига тушди. Олдини бемалол кўриб турар, ҳассани қайси 
томонга ўгирса, ўша томон ёришиб кетар эди. 
Туфайл шу зайлда қабиласига кириб борди. У келар экан, йўл давомида унга ҳамроҳ бўлиб 
келаётган зиёни қабила аҳли ҳам кўрди. 
Туфайл ўша кеча отаси билан хотинига Ислом дини ҳақида сўзлаб берди. Иккаласи ҳам 
ҳеч тараддудланмай имон келтирдилар. 
Шундан кейин Туфайл қавмини даъват этишга чиқди, аммо ҳеч бир натижага эришолмади. 
Ҳақ ва энг тўғри дин шу диндир, бутлар сизларни ҳеч қандай азобдан қутқара олмайди, деса 
ҳам, унга қулоқ солгувчилар бўлмади. Жаҳли чиққан Туфайл қавмининг устидан шикоят қилиш 
учун яна Маккага йўл олди. 
Ясрибга кетган Уқба билан Надр Маккага қайтдилар. 
Абу Жаҳл, Утба, Валид сингари учтўрт киши йиғилган мажлисда бор гапни сўзлаб 
бердилар. Яҳудийлар ўргатган саволларни қайтардилар. Шундан кейин Расулуллоҳга (с.а.в.) 
хабар жўнатишди. Набиййи акрам (с.а.в.) келганларида: 
— Сендан баъзи нарсаларни сўрамоқчимиз, — дейишди. 
— Марҳамат, эй Надр, сўрайвер, — деган жавоб бўлди. 
— Бизга ғордан паноҳ топган йигитларнинг ажойиб ҳоллари ҳақида сўзлаб бер. Шарқдан 
Ғарбгача дунёни кезиб саёҳат қилган улуғ ҳукмдор ҳақида хабар бер ва руҳнинг моҳиятини 
тушунтир. 
Расулуллоҳ (с.а.в.): 
— Сизларга бу нарсалар ҳақида эртага маълумот бераман, — дедилар ва у ердан чиқиб 
кетдилар. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling