Горькийни ҳайратлантирган абулғозийхон умид Бекмуҳаммад
Download 76.25 Kb.
|
1 2
Bog'liqmaqola 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГОРЬКИЙНИ ҲАЙРАТЛАНТИРГАН АБУЛҒОЗИЙХОН Умид Бекмуҳаммад
Таниқли рус адиби Максим Горький доимий равишда Шарққа, хусусан, фольклорига доир китобларни тўплаб, ўқиб-ўрганган.Унинг шахсий кутубхонасидан ноёб асарлар қаторида ўзбек эртак, афсона, маталлар тўплами,Вамберининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи» Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асарлари, «Записки Восточного отделения императорского археологического общестово» тўпламининг 1895 йилда нашр этилган 9-томи ҳам жой олган эди.Эътиборлиси шундаки, кейинги тўпламда Горькийнинг замондоши Муқимий (1850—1903) қаламига мансуб «Викторбой» деган ҳажвий шеърнинг русча насрий таржимаси ҳам келтирилган. ГОРЬКИЙНИ ҲАЙРАТЛАНТИРГАН АБУЛҒОЗИЙХОН Умид Бекмуҳаммад 1934 йил 15 август.Кремль.Москвада бўлиб ўтаётган ёзувчилар уюшмасининг 1 қурултойида ўша даврнинг энг машҳур адиби Максим Горький нутқ сўзлади.Унинг изидан Ўзбекистонлик ёзувчилар сардори Раҳмат Мажидий ҳам маъруза қилди.Танаффус пайтида ҳар иккала адиб суҳбат қурдилар… — Шарқ,Ўрта Осиё халқлари оғзаки ижоди, фольклори ғоятда бой мерос.Шуларга эътибор қаратмоқ, ана шу руҳда асарлар яратмоқ лозим,—дея насиҳат қиларкан,Горький сўзининг давомида суҳбатдошидан сўради: — Ўрток Мажидий! Сиз Ўзбекистоннинг қаеридансиз? — Хоразмдан, ўртоқ Горький! —Тасанно.Абулғозихоннинг юртидан экансиз-да, унда? — Ҳа, ўрток Горький.Кечирасиз-у, Абулғози ҳақида эшитганмисиз?—ийманиб зўрға сўради Мажидий. — Нималар деяпсиз?!Мен Абулғози китобини 40 йил олдин ўқиганман.Амир Темур ҳақидаям,Самарқанд тўғрисидаям асарлар ёзганман.Наҳот, билмасангиз?.. Ҳа, нафақат 1934 йилда, балки бугун ҳам кўпчилик Горькийнинг шарқ мавзусига мурожаат қилганини, соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари, Самарқанд тўғрисида асарлар ёзганини билмайди. Алексей Максимович Пешков (1868—1936) Нижний Новгородда дурадгор оиласида туғилиб, ота онасидан ёш етим қолган.Болалигидан адабиётга, илмга иштиёқи фавқулодда кучли эди.Айниқса, бувиси таъсирида Шарқ халқлари эртаклари, «Минг бир кеча» ни 12 ёшидаёқ ўқиб чиққанди. 1929 йил «Академия» нашриёти ушбу эртакларни чоп этганида, айнан Горький унга қуйидагича сўзбоши ёзганди: » Шаҳризода эртаклари» халқ оғзаки ижодиётининг энг ажойиб дурдоналаридан, асл маҳобатли ёдгорликдир.Бу эртаклар ажойиб латофати билан халқни ширин хаёлларга ғарқ қилади.Эркин сўз ўйинлари орқали шарқ халқлари—араблар, форслар, ҳиндларнинг гуллаётган ижодий хаёлининг беқиёс кучини тараннум этади.Бу сўз матоси узоқ ўтмишда бунёдга келган, унинг ранг-баранг нозик иплари бутун ер юзини чулғаб, ўзининг ҳайрон қолдирадиган малоҳатли ҳусни билан қоплади.» дея Горький сўзбошида асарга юксак баҳо берганди. Бундан ташқари, Горький доимий равишда Шарққа, хусусан, фольклорига доир китобларни тўплаб, ўқиб-ўрганган.Унинг шахсий кутубхонасидан ноёб асарлар қаторида ўзбек эртак, афсона, маталлар тўплами,Вамберининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи» Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асарлари, «Записки Восточного отделения императорского археологического общестово» тўпламининг 1895 йилда нашр этилган 9-томи ҳам жой олган эди.Эътиборлиси шундаки, кейинги тўпламда Горькийнинг замондоши Муқимий( 1850—1903) қаламига мансуб «Викторбой» деган ҳажвий шеърнинг русча насрий таржимаси ҳам келтирилган. Горький Муқимийнинг ушбу ҳажвиясини ўқиб, унга қойил қолган.Шунингдек,Горькийни энг ҳайратга солган асар Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи Турк» асари эди.Машҳур адиб Хива хонининг Г.С.Саблуков «Родословная тюркского племени» дея русчага таржима қилган китобини ўқиган, унинг ёзилиш услуби, воқеалар шарҳидан ҳайратланган.Дўсти, машҳур ёзувчи Владимир Галектионович Короленкога 1899 йил 7 августда ёзган хатида шундай деган эди: » Абулғозининг тарихга оид бошқа китобини ҳам менга топиб берсангиз.Жуда қизиқ экан бу асар» Горький ҳаёти давомида Шарқ, Ўрта Осиё мавзусига мурожаат қилиб турган.Жумладан, «Самарская газета»нинг 1895 йил 77 сонида «Зиёлилар ва рақобат» номли мақола ёзиб,унда Умар Хайём ижодини мисол қилиб келтирган эди. Бундан ташқари, «Италия ҳақида эртаклар» китоби тўртта қиссадан ташкил топган бўлиб,унга ўзбек фольклорига доир » Самарқанд афсоналари», «Муқанна», Амир Темур ҳақидаги асарлар ҳам киритилганди. Шунингдек, Горький бошқа мақолаларида ҳам бевосита Амир Темур шахсини ибрат намунаси сифатида кўп келтириб ўтади.Мисол учун, «Яна бир бор Карамазовчилик ҳақида», «Эски ва Янги ҳақида» сарлавҳали мақолаларида Амир Темур номини тилга олиб ўтадики, унинг назарида соҳибқирон ҳазратлари ғоят обрўли ҳукмдор ва ҳарбий саркарда эди. Максим Горький ўз даврининг ижтимоий ҳаётида кечаётган жараённи адиб сифатида кузатиб,Ўрта Осиёга ҳам доимо эътибор қаратган.Кузатишларини эса матбуотда ёритиб борган.Чунончи, » Самарская газета» нинг 1895 йил 58 сонида эълон қилинган «Провинциал филантропия» номли мақоласида Тошкентдаги болалар уйи ҳақида, Яна шу нашрнинг ўша йилги 183 сонидаги «Туркистон ва аёлларнинг олий таълими» сарлавҳали мақоласида ўлкадаги хотин-қизларнинг ўқишга бўлган муносабатини, уларни кўпроқ таълим даргоҳларига жалб этиш кераклигига эътиборини қаратди. Умуман олганда,Горький ҳаёти ва ижодида шарқ мавзуси алоҳида ўрин тутади.Унинг асарлари Шарққа, хусусан,Туркистонга 19 асрда кириб келиб, ўқувчилар эътиборини торта бошлаганди.Жумладан, 1899 йил 5 март сонида «Русский Туркистон» газетаси илк бор Горький асарини чоп килган бўлса,»Туркестанские ведомости», «Асхабадские вестник», » Среднеазиатская жизнь», «Туркестанская военная газета» каби нашрлар ХХ аср бошларидан машҳур адиб ижодини ўз саҳифаларида тез-тез ёрита бошлаган… 1934 йил,Москва.Ёзувчилар қурултойида Максим Горький Хоразмлик Раҳмат Мажидий билан суҳбатлашар экан, ана шу ўтган кунларни ёдга олди ва ўзбек адибига бу ҳақда сўзлаб берди. — Сизни Ўзбекистонга,Хоразмга лутфан таклиф қиламан, — дея хайрлашди қурултойдан ватанига қайтаркан Мажидий. — Абулғозихон юртига саёҳат қилиб келардингиз. — Насиб қилса, шундай орзуйим бор, — оқ йўл тилаб қолди Горький. Афсуски, Абулғозихон яшаб ўтган диёрга келиш Горькийга армон бўлиб қолди. Gorkiy hayoti va ijodida sharq mavzusi alohida o’rin tutadi.Uning asarlari Sharqqa, xususan,Turkistonga 19 asrda kirib kelib, o’quvchilar e’tiborini torta boshlagandi.Jumladan, 1899 yil 5 mart sonida «Russkiy Turkiston» gazetasi ilk bor Gor`kiy asarini chop kilgan bo’lsa,»Turkestanskie vedomosti», «Asxabadskie vestnik», » Sredneaziatskaya jizn`», «Turkestanskaya voennaya gazeta» kabi nashrlar XX asr boshlaridan mashhur adib ijodini o’z sahifalarida tez-tez yorita boshlagan… Download 76.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling