1. Банкрот бўлинг Бир дўстини дуо қилган одам, ўзига икки хиссаси
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Биз хам шундаймиз
1 1.Банкрот бўлинг... Бир дўстини дуо қилган одам, ўзига икки хиссаси берилади зўри дейилади а энди бир душмангизни дуо қилсангиз нима бўлади? “Аллоҳим шу мени душманим аммо шуни ишлари юришиб кетсин, зўр бўлиб кетсин, самалётлар миниб юрсин Аллоҳим бирорта муаммоси қолмасин, оиласи тинч бўлсин, болалари яхши жойларга тушсин, яхши жойлардан келин бўлсин, халоллик ёғилиб турсин уйидан, баракага тўлиб кетсин, қалблари хотиржам бўлсин Аллоҳим жаннатингда энг баланд мартабалар бергин, шунга” деб душманни дуо қилиш қандай бўлади? Маззаю, ўша куни шунақа мазза қилиб ухлисиз, дунёнинг энг яхши одами қандай беғубор бўлиб ухласа, пишиллаб, худди шундай ухлайсиз. Ер қимирласа ҳам сизни безовта қилмайди, чунки қалбингиз у қадар тозаки, жуда осон бу нарсаларни қилиш. Биз фақат қийин жойлардан бахт қидирамизда. Яъни бошқа нарсаларга боғлаб қўйганмиз бахтли бўлишни. Моддий нарсаларга, моддий нарсаларда эмас дўстлар. Буни ҳаммани ўзи яхши билади. Дунёнинг энг яхши нарсалари сизники бўлса, кўзингиз ўргангунчадур. Қўлингиз ўргангунча, жисмингиз ўргангунча. Иложи йўқ, бу “ер” шунақа. Бу ердаги нарсалар охиригача бахтли қила олмайди бизни. Нега? Чунки биз Одаматонинг болаларимиз. Одамато қаердан тушган? Жаннатдан тушган. Демак Одаматони гени жаннатни кўрган. Бизни генларимизда жаннатни хотираси бор. Шунинг учун бу ердаги нарсалар, бизни бахтли қила олмайди. Бахтли қилса ҳам бир ҳафта, ўн кун, бир ой, бир ойдан кейин муаммо чиқади. Тўртта уйи бор бешинчисини, “хўп олсам бахтли бўлиб кетаман” деб ўйлайди. Уйлар мени бахтли қилмас экан, уйни сотдим. “машиналар мени балки бахтли қилади” деб олади. 1.2.3.4.5 йўқ, бахтли қилмади барибир. Хеч бирорта шерни кўрганмисиз, бу ер менга 2 ёқмади бир уй қуриб олай деганини, йўқ. Бирорта хайвонни кўрганмисиз менга ёқмаябди, мен шу ерни лукс қилмасам яшамайман деганини? Йўқ. Фақат инсон шундай қилади. Нега? Чунки, бу генларимиз жаннатни кўрган. У ерни хузуни билан, махзунлиги билан, у ердан айрилиқни истироби билан, бормиз бу ерда. Шунинг учун хеч нарса бахтли қила олмайди бизни охиригача. Мақсад нима? хақиқий мақсад, бутун инсониятни хақиқий мақсади нима? ақли жойидасини қайтиш у ёқа, қайтиб кириб олиш, жаннатга кириб олса бўлди. Рисқ деб қўрқмаймиз. Аллоҳ аззаважалла ҳаммани ниятига қараб беради. Масалан дейлик, олма қурти, кўрганмисизлар олма қуртини? Нозик бўлади. Қанақа, қўли йўқ, тиши йўқ, бир мундай қилсангиз йўқ бўлиб кетади, кичкина, хеч бир ишга ярамайди. Аллоҳ аззава жалла уни қаерда яратди? Олмани ичида яратди. Ха деса дарахтдан шарт олиб ейяверасиз тамом. Тайёр. Балиқ бир хиокяда она сув қанақа деганда зотан сувни ичидамизку, яъни Аллоҳни борлиги у қадар маълумки бу дунёга, кўрмаймиз хато хар жойда маълумлигидан. Фақат масалан олма қуртини ташқарида қилса бўлармиди, нозик бўлгани учун олма қурти олмани ичида пайдо қилди Аллоҳ аззава жалла уни. Лекин Арслон нега гўшт ичида пайдо бўлмади, чунки арслонда нима бор? Панжалари бор, тишлари бор. Лекин хеч олма қуртини очдан ўлганини кўрганмисиз? Йўқ. Чунки у олмани ичида. Арслонни очдан ўлганини кўрганмисиз? Ха. Қариганда арслон кийикларни овлай олмай халиги антилопларни оёғини туйғодан калласига битта иккита еб ўлиб қолганлари ҳам бор. Яна бошқа бир мисол келтираман. Онани қорнида экан бола, хали сув ича олмас экан, хали оғзига бир нарса солишни билмас экан, Аллоҳ аззаважалла уни рисқлантиради. Ерга тушгандан кейин, Аллоҳ аззаважалла унга нимани беради? Онани кўкрагини беради. 3 Кейин тиши чиққандан кейин нима қилади? Онаси оғзига солиб қўяди. Чайнашни беради. Кейин харакат қилишни бошлагандан кейин ота-онаси нима дейди? Ўзинг қўлинг билан олгин дейди. Ўзинг харакат қилгин дейди. Кейин сал каттароқ бўлгандан кейин нима қилади? Ҳаёт ишлаб топгин дейди. Тайёрига айёрлик қилмагин дейди. Яъни Аллоҳ аззаважалла бизга бир нарсани беради. Кейин сўрайди. Аввал беради. Кейин сўрайди. Биз лойиқ бўлмаганимиз, кучимиз етмаган хеч нарсани бермайди, уни сўрамайди ҳам. Ҳеч қачон у тоғдан бу тоғга бир учиб ўтинг деган жойи йўқ. Сувни тагида бир ярим соат қолинг деган ибодат йўқ. Борми? Йўқ. Яъни бизни имконимиз етмайдиган хеч нарса биздан сўралмаган. Шунинг учун бу масалада хотиржам бўлиш керак экан. Хотиржам бўлиш керак охиригача хотиржам бўлиш керак. Яъни уч кунлик хотиржамлик эмас яъни охиригача хотиржам бўласиз. Будир таслимият ва сизни банкрот бўлишингизда муаммо йўқ бундан кейин. Бемалол банкрот бўлишингиз ҳам мумкин. Пинагингиз ҳам бузилмайди. Не гўзал бу, қандай яхши. Яъни қўрқитмайди сизни банкрот бўлиш. Банкрот бўлишдан қўрқиб, юрагини ховучлаб, яшашдан азоби борми бу дунёда. Эртага синиб қолсам нима бўлади? Доим, синиб қолмаган ҳали лекин синиб қолиш эхтимолидан қўрқиб яшайди. Ҳа қўрқан нарсаларимиз билан юзлашамиз, бу дунёда шунақа бир қонуни бор. Бизни бу дунё қўрқан нарсаларимиз билан юзлаштиради. Агар биз банкрот бўлишдан қўрқиб яшасак, биз албатта банкрот бўламиз. Тамоман шу билан, биз бир ҳиёнатдан қўрқиб яшасак, биз хиёнатга учраймиз. Бу дунё бизни энг қўрқан нарсаларимиз билан учраштиради. У қадар шавқатсиз жойдир бу ер. Унга кўрадир, шунинг учун ҳаёлларга диққатли бўлиш керак. Ҳаёлларда амалга ошиш нимаси бор? Амалга ошадиган бир хусусият бор. Ҳаёллар 4 бир дуодир. Сиз чиндилдан истаётган нарсадир у. Сиздан мен сўрамадимки, манабу унақа бунақа бўлиб кетишини, бир ҳаёл суринг демадику хеч ким. Сиз ўзингиз қилдингиз уни. Ўз ўзидан ҳаёлингиз бир... га ўтиб кетиб қолди а, кимгадир тушди ҳаёлиз, у сизни истагиздир. Хақиқий истакларингиз шудир ва у дуодир. Қўл очишингиз шарт эмас. Истак бу дуодир. Унга кўра ҳаёлларимизга диққатли бўламизки эртага мўлзам бир ахволга тушиб қолмаслик учун. 2.Аввали офат, бало... Оҳири ёқлик, фано! Хасан Басрий каби инсон уларнинг орасида бўлган қавм қандай қилиб адашсин... Маслама Ибн Абдумалик Ушбу гап қаерда айтилганлиги хақида хикоя бор. Холид Ибн Саффон хикоя қилган экан ушбу хикояни Ироқдаги Хайра номли қадимий шахар. Маслама Ибн Абдумаликни бу одам уммавийларнинг амири ва лашкарбошчиси бўлган экан. Ўша одамни учрат қолдим. У менга деди эй Холид Хасан Басрий хақида менга гапириб бера оласанми, уни сендан кўра яхшироқ биладиган, йўқ бўлса керак деб ўйлайман, деди. Мен айтдимки хақиқатдан ҳам шундай. Хасан Басрийни мендан кўра яхши биладиган бошқа одам йўқ деб ўйлайман. Чунки мен Хасан Басрийни биринчидан қўшнисиман, иккинчидан у кишининг жуда кўплаб илм мажлисларида бирга бўлганман. Суҳбатларини кўп эшитганман. Бошқаларга қараганда яхшироқ танийман деб ўйлайман. Шунинг учун Хасан Басрий гапиришга бошқаларга қараганда мен хақлироқ бўлсам керак. Яъни Басра ичида уни энг яхши билувчи менман, дедим. Маслама айтдики, билганларингни менга айтиб бер унда. Хасан Басрий шундай бир одамки, унинг ичи билан таши, сўзи билан амали бир ҳилдир. Агар у яхшиликка буюрса, ўзи унга энг кўп амал қилувчидир. Ёмонликдан қайтарса, ўзи шундан энг кўп 5 қайтгувчидир. Одамлардан беҳожат, уларнинг қўлларидаги нарсалардан ўзини тортгандир ва аксинча одамлар эса унга мухтождир. Ундаги нарсаларга талабгордир. Маслама Ибн Абдумалик мени бу гапларимдан кейин, менга айтдики, бўлди эй Ҳолид мана шу гапларингни ўзи етарли бўлди. Хасан Басрий каби инсон уларнинг орасида бўлган қавм қандай қилиб адашсин деди. Хажжож Ибн Юсуф сақафий Ироққа волеъ этиб тайинланиб, у ерда зулм қилиб, хаддидан ошганда Хасан Басрий унга қарши чиқиб, эътироз билдирганлар одамларга унинг ёмон ишларини, кўп маротаба ошкор қилган ва хақ сўзнинг унинг ўзига очиқ айта олган жуда кам сонли одамлардан ҳисобланади. Манашулардан Хажжож Басра шахри ва Куфа шахри оралиғида Восид номли шаҳарда ўзи учун бир қаср қурдириб, одамлар уни томоша қилиб, дилхушлик қилишлари ва барака тилаб, дуо қилишлари учун ҳаммани қасрга таклиф қилади. Одамлар йиғиладилар, бундай фурсатни қўлдан чиқармай, ундан унумли фойдаланиб, унга панд насиҳат қилиш, дунё зебу зийнатларига берилмай, Аллоҳ аззаважаллани хузуридаги нарсаларга эътибор қилиш, унга интилиш, ва шу каби кўплаб бошқа эслатмаларни баён қилиш умидида Хасан Басрий хазратлари ҳам у ерга борадилар. Етиб боргач, одамлар қасрнинг хашамати ва кенглиги, катталиги, нақшинкорлиги, ўта гўзал нарсалар билан зийнатланганлигидан бу нарсаларга махлиё бўлиб, қаср атрофида айланиб юришганини кўриб, уларга Хасан Басрий хазратлари гапира бошлайдилар. Айтадиларки, ёмонларнинг ёмони қурдирган, бу қасрни кўриб турибмиз хаммамиз, шуни билингларки, эсларингиздан чиқмасинки, Фравин ҳам бунданда катта ва бунданда хашаматли, бунданда зийнатланган ва бунданда кўркам қасрларни қурдирган эди. Натижа нима бўлди, Аллоҳ Фравинни халок 6 этди. Қурдирган қасрларини эса, ер билан яксон қилди. Кошик Хажжож ахли сама уни ёмон кўришини, ердагилар уни мағрурлантириб қўйишганини билса эди, кошки эди... Хасан Басрий мана шундай қаттиқ қаттиқ гапиришда давом этдилар, танқидда юқорилашда давом этдилар, кейин тингловчилардан бири Хажжож Хасан Басрийни жазолашларидан қўрқиб, унга бир зиён беришдан қўрқиб, хадиксираб, етар эй Абу Сайид деганида Хасан Басрий шундай дедилар, Аллоҳ ахли илмлардан одамларга очиқ баён қилурсизлар ва яширмайсизлар, деб ахд паймон олган, деб сўзларида давом этдилар. Эртаси куни Хажжож ғазабдан ёрилиб кетгудек холда ўз қароргоҳига кириб, аёнларини ёнига чақирди ва вазирларини уламоларини чақирди, халокат бўлсин сенларга нонкўрлар деди. Басралик бир қул туриб биз хақимизда хохлаганини, оғзига келганини, қайтармасдан гапирсаю уни тийиб қўядиган орангиздан бирорта одам топилмаса, Аллоҳга қасамки, хаммангизга унинг қонини ичираман, қўрқоқлар, деб тахдид қилди, бақирди-чақирди ва қилич билан зеркунда яъни зеркунда қатл қилишда тўшаладиган чарм тўшама, супрага ўхшаб кетади. Аммо бошқача. Уни олиб келишни буюришди ўша нарсаларни, жалодни чақиртирдилар. Хузурида ҳаммаси хозир бўлгач, Хасан Басрийни олиб келиш учун одамларни жўнатди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, Хасан Басрийни олиб келдилар. Хаммани кўзи Хасан Басрийга қадалган. Юраклар дукуллаб ура бошлаган. Хасан Басрий кириб келгандан кейин хаммани диққати Хасан Басрийда. Хасан Басрий ҳам у ердаги қилич кўтарган жалодни, ўша ерга тўшалган нарсаларни кўрганларидан кейин, ичларида бир нималар деб шивирлаб қўйдилар ва бу шивирлаганларини хамма одамлар кўрдилар. Мана шу пайт Хасан Басрийда қаердандир бошқа бир виқор пайдо бўлди дейишади. Хатто Хасан Басрийни ана 7 шундай ҳолатда кўрган Хажжож ундан хайбатланиб, Хасан Басрийнинг салобати босиб, Хуш келибсиз эй Абусаид, хуш келибсиз, мана буёққа ўтсинлар деб илтифот кўрсатишни бошлайди. Хатто бошқа манбаларда тахтига ўтказиб қўйганлиги ҳам келтирилади. Хажжожни кўрган аёнлар хайрон қоладилар. Бўя вахима қилиб тургандику қонини ичираман сенларга деб, унда ундаги ўзгаришни кўриб хамма хайрон тахтга ўтирган Хасан Басрийга юзланиб, хажож хар хил масалалар диний масалалар хақида сўрай бошлади. Хар бир саволга хайиқмай, чиройли баён ва кенг илм билан жавоб бердилар. Шунда Хажжож сиз уламоларнинг энг саидисиз эй Абусайид деди ва қимматбаҳо хушбўйлар билан Хасан Басрийнинг соқолларини хушбўйлатиб қўйгани айтилади. Хасан Басрий қароргоҳдан чиқиб кетгандан кейин Хажжожнинг эшик қоравули чопиб келиб эй Абу Сайид аслида Хажжож сизни ўлдириш учун олиб келганди. Сизни қонингизни ичирмоқчи эди хаммага шу мақсадда сизни чақиртирганди, сиз кирганингизда қилични жалодни кўриб, лабингизни бир қимирлатиб қўйдингиз, Аллоҳ хайрингизни берсин менга ҳам айтинг ана шу пайт сиз нима дедингиз, деганда Хасан Басрий шундай деган эканлар, Эй нематларимнинг хожаси ва ғам аламда менга панохгох бўлган зот Сени Иброхим Алахиссаломга оловни совуқ ва илиқлик қилганинг каби бунинг ҳам қахри ғазабини яъни подшохнинг қахр ғазабини мен учун совуқ ва омонликка айлантиргин дедим деган эканлар. Волийлар, Амирлар булар шунга ўхшаш холатлар Хасан Басрийнинг сермахзун ҳаётида кўп маротаба содир бўлгани айтилади. Ва бундай ҳолатларни хар сафарида у Аллоҳ тарафидан ҳимояланган, азиз ва хокимлар кўз ўнгида обрў эътиборли, қадрли бўлиб чиққани хикоя қилинади. Хасан Басрий ундан дунё ва унинг холи хақида Хасан Басрийдан сўровчиларга шундай жавоб берган 8 эканлар, Дунё ва охират хақида мендан сўрайдиган бўлсанг, сенга мана шуни айтаманки, Дунё билан охиратнинг мисоли машриб билан мағрибга ўхшайди. Қачон уларнинг бирига яқинлашсанг, бошқасидан узоқлашасан, бошқасига яқинлашсанг, унисидан узоқлашасан. Агар сен менга айтсанг менга бу дунёни сифатлаб бер десанг, мен айтаман Аввали офат бало Охири йўқлик фано бўлган дунёнинг нимасини сенга сифатлайман дейман. Халолига хисоб қилинсанг, хазобига аъзобга қолинса, бойлар мафтун бўлса, камбағаллар махзун бўлса, холимизга вой бўлсин. Ўзимиз учун нима қилдик. Динимизни оздириб, дунёмизни семиртирдик. Ахлоқимизни эскиртириб, буюм ва либосларимизни янгиладик. Биттамиз ёнбошлаб бемалол бировни молини ейдиган бўлди, таомлари зўрлик билан тортиб олинган, хизматчини хақини бермасдан ишлатган, хақсиз ишлатган, нордондан сўнг ширинни, совуқдан сўнг иссиқни, қуруғидан сўнг хўлини талаб қилган, хатто тўйиб кетганидан товуш чиқариб кекирадиган, сўнг хазми таом талаб қилиб, овқат устига овқат қиладиган, хазми таом устига азму таом ейдиган бўлди. Сен овқатни эмас, динингни хазм қилмоқдасан. Атрофингда мухтож бўлган қўшнинг йўқми, қаерда қолди у. Қорни оч етим қариндошинг қаерда. Сенга кўз тикиб турган етим бечорачи, Аллоҳ таолони сенга буюрган амирлари қаерда қолди? Қаерда? Кошки сен сонлардан иборат эканингни, рақамлардан иборат эканингни, хар куни ўтганида бир сонга камайиб боришингни билсанг эди, деган эканлар. 110-хижрий йил Ражаб ойининг аввали жума кечасида Хасан Басрий парвардигорининг чақириғига лаббай деб ижобат қилди. Тонг отиб одамлар орасида унинг вафоти хақидаги хабар тарқалганида Басра ларзага тушди. Уни ювиб кафанлаб ҳаётининг аксарини олим, муаллим ва даватчи бўлиб, ўтказган ўша катта масжидда жума 9 намозидан сўнг, жанозалари ўқилиб дафн қилишга олиб кетдилар, ҳамма одамлар жанозага эргашиб кетдилар хаттоки ўша куни Басранинг жомейсида аср намози ўқилмади, чунки намоз ўқийдиган бирорта одам ҳам қолмаган эди. Мана шу кун Хасан Басрий парвардигорининг хузурига кўчган бошқа бирор бир кунда Басра жомейсидан намоз ўқилмай қолганини одамлар билмайди, эслай олмайди. Фақат ўша бир кунда жамий Басра халқи Хасан Басрийнинг жаноза намозига кетган кундагина Басра Жоме масжидида намоз ўқилмаган дейишади... 3.Бир динор муаммоси ёхуд унутилган неъматлар ҳақида мулоҳазалар Подшохларни тахтга ўтирган сахнасини кўз олдизга келтирингда, эски спектаклларда, видеофилмларда, ёки киноларда, фақат сиқилиб ўтиришадию, ўшандақа бир шох бор экан. Ҳеч халовати йўқ эканда. Бир куни ёнига вазирини чақирибдида, айтибди вазир дебди савол бор дебди. Шу дарвозабонни кузатаман, соқчини эрталабдан кечгача кайфияти хуш жойида. Кулади ёнидаги билан хазиллашади, яна кулади, ўзидан ўзи табассум қилади, ҳаётидан мамнун. Вахолангки хеч нарсаси йўқ. Қўлидаги найзаси билан қалқони ҳам менга тегишли аслида. Ўша ҳам уники эмас ўзи. Лекин уни хурсандлигини айтмисанми, лекин мени салтанатимни, кенглигини қаранг, у ердаги молни мулкни, хазинани саноғи йўғу, харамдаги аёлларни, бола-чақани, ейиш ичишни, кўрмайсанми энди қанақа, лекин менда у сохчидай хотиржамлик йўқ. Буни ўйлаб ўйлаб сабабини топа олмаябман, деса, вазири ақлли бир одам эканда. Ха бу 99 қоидасини ишлатиб кўрсангиз кейин биласиз. 99 деганинг нимаси бир халтага хамёнга 99 дирхам солингда, хамённи устига 100 дирҳам деб ёзинг ва тунда ўша сохчини эшигини 10 тагига ташлаб кетинг ва кузатинг, подшох вазир айтганини қилибди. Бир хамённи ичига 99 дирхам солибди. Хамённи устига 100 дирҳам деб ёзибди ва кечқурун одамларига айтиб, ўша сохчини эшигини тагига олиб бориб қўйиб, эшикни тақиллатиб кетишибди. Яъни эхсонлиги билинибдида яъни. Эшикни очибди бўяги сохчи қараса, хамён турибди, хамёнда эхсон 100 дирхам деб ёзиб қўйилган, уйига ичини очиб санаса 99 дирхам чиқибди. Хотин бола-чақасини чақирибдида манабу ерга 100 дирхам деб ёзиб қўйибди, лекин ичида санадим 99 дирхам экан. Бу 100 дирхам бўлиши керак. Шу йўлда олиб келаётганда қаердадир туширган. Қидириб топиб келинглар дебди. Ўзи ҳам қидирибди, хотини бола чақаси хаммаси қидирибди, хеч тинмасдан тонгача қидириб топа олмабди. Уришибди, сўкибди, бақирибди сизлар топа олмадиларинг, бир дирхам қани дебди. Кайфияти бузилиб, уйқусиз, қовоқлари уюлиб, эртаси куни сарой эшига келибди. Подшох қараса хеч хуши жойида эмас бўяги соқчини, кейин вазирни чақирибди. Буни ахволига нима бўлди? Деса, у қаранг кўрмайсизми, 99 дирхамга шукур қилмай бирини қидириб юрибди бу. Сизни ахволингиз ҳам худди шунақа. Бизга берилган 99 нематни кўрмаймиз, сезмаймизда, биттаси учун бахтсиз бўламиз. Тинчимизни йўқотамиз. Ҳаммамиз ҳам хаётда шундай яшаймиз. Неъматларни кўплигини билмаймиз, кўрмаймиз, сезмаймиз, лекин бизга берилмаган нарсалар учун фиғонимиз фалак бўлади, уйқуларимиз қочади, ха ёнимиздагиларга доим захар сочиб юрамиз, бадбўй хидларимизни тарқатиб юрамиз, ёмонлик биздан бурсиқиб турадида шундай. Аллоҳни берган неъматларини ҳар доим қадрига етмаймиз. Шунинг учун бахтсиз бўламиз. Худди подшох ҳам бутун салтанат қўлида, лекин унга берилмаган нарсалар учун халоватсиз яшайдида. Бўяги соқчида хеч нарса йўқ эди. Қаранг 99 та танга берилди 11 дирхам берилди. Бир дирхам берилмаганди у хам бахтсиз бўлиб қолди. Хар доим бир нарса билан рўборо бўлганда бизни хафа қиладиган, мана шу 99 қоидасини бир эсласак, даров ақлимиз жойига келади деб ўйлайман. Бизга берилган нарсалар 99 та, 999 та, 9999 та 9 миллион 999 та кетаверинг кетаверинг тушуняпсизми? Фақат берилмагани 1 та ана шу 1 тани деб қолганини кўрмаймиз. Жуда ожиз бандамизда. 4.Аллоҳнинг дўсти ва роҳиб ҳикояси. Жаннат ешиги ва калитида қандай ёзувлар бор... Боязид Бистомий деган бир улуғ одам ўтган. Авлиё бўлган дейишади. Аллоҳнинг дўстларидан бўлган дейишади. Ўша киши умри давомида 45 марта хажни зиёрат қилган экан. Қириқ бешинчи марта хажни зиёрат қилгани борганида, арофат тоғини тепасида зикр айтиб ўтирса, нафси қулоғига шивирлаб қолибди. Боязид дебди, сендақаси бу дунёда йўқ, қара 45 марта хаж қилдинг, минг мартадан кўп Қуръонни хатм қилдинг, сен ажойиб одамсан, сендақаси йўқ бошқа, бу дунёда бўлмаса керак, нсон фарзанди орасида, дебди. Боязид Бистомий нафсига айтибдики, сен мени кибрланишимни хохлаябсанми, мен сени жуда гўзал жазолайман хозир деб, ўша ердаги одамларга: эй халойиқ, дебди, ким истайди 45 марта қилган хажимни битта нонга алмаштираман, деса, ўша ердагилардан биттаси мен оламан дебди, олиб кел нонни дебди, нонни олиб келибди, нонни олиб итга ташлабди. Кейин бу нафсни жазоламасам бўлмайди. Бир тарбияга чақирмасам бўлмайди деб, узоқ сафарга Рум тарафларга қараб йўлга чиқибди. Кўп узоқ юргандан кейин Румга етганда бир рохиб билан қаршилашибди ва рохиб уни бир шаклда уйида мехмон қиладиган бўлибди. Бир икки кун мехмон бўлганидан кейин 12 рохиб айтибдики, сени исминг нима? исмим Боязид, исминг ҳам гўзал экан, ўзинг ҳам гўзал инсон экансан, қандай яхши бўлар эди агар сен Масихнинг қули бўлсайдинг, нафсига тегиб, нафсониятига тегибди, оғринибди Боязид Бистомий, чиқиб кетаман деса, бўяги рохиб айтибди ундай қилма, сен қирқ кун бу ерда мусофир бўлгин, мехмон бўлгин, қирқ кундан кейин бир авлиёмиз бор бизни, авлиёмиз келади, бу ердаги рохиблар билан сухбат қилади. Сен ҳам ўша суҳбатга бир иштирок этгин, агар сен суҳбат сенга мақул бўлса, сафимизга қўшиласан, мақул бўлмаса, йўлингда давом этасан дебди. Бунда бир хикмат бордир деб Боязид Бистомий рози бўлибди. Қирқ кундан кейин, бўяги рохиб келибди. Хонани эшигини тақиллатибди. Бугун авлиёмиз келадиган кун дебди. Хўб бораман деса, йўқ бундай бора олмайсан, дебди. Нега бора олмайман? Сени бундай ахволда кўрса, мусулмонлигингни билишса, у ерда биласанми қанча юзлаб рохиблар бор улар сени жонингга қасд қилишлари мумкин. Нима қилиш керак? Мана бу кийимни кий белинга зуннорни бойла, бўйнингга инжилни ос, ана ундан кейин борамиз дебди. Энди Боязид Бистомий нафсини тарбиялайман деябдику, бунга ҳам рози бўлибди. Бир тавбанга таян, чунки нафс бундай нарсаларга, бундай хўрликларга чидай олмайдида аслида. Айтганини қилибди. Зуннорни боғлабди. Бўйнига инжилни осибди. Қўшилиб рохибларни ичига кирибди. Бироздан кейин рохиб айтган авлиё келибди. Жуда юксак мартабали мехмондай у билан қаршилашибди. Юқорига ўтказишиб қўйишибди. Лекин у авлиё хеч гапирмас экан, хеч гапирмабди. Рохиблар сўрабди, ранжитган жойимиз борми, нега жимсиз, буни сири борми, деса, қандай гапираман ичларингизда Муҳаммаднинг (Саллаллоху 13 Алайхи Вассаллам) уммати бор. Хамма хайрон, қани қайси ўлдирамиз, чўпамиз, сўямиз, йўқ қиламиз, йўқ-йўқ кўрсатинг деса кўрсата олмайман, агар унга тегмаймиз, ўлдирмаймиз, десаларинг, унда кўрсатман, дебди. Ваъдасини олганидан кейин эй Муҳаммаднинг уммати ўзингни кўрсат деса, Баязид Бистомий бир икки қадам олдинга чиқибди. Илминг борми дебди бўяги авлиё, Аллоҳ қодир қилганча, Аллоҳ билдирганча, биламан. Унда сен мени саволларимга жавоб бер. Нима савол? Иккиси йўқ бир, Учи йўқ икки, Тўрти йўқ уч, Беши йўқ тўрт, Олтиси йўқ беш, Еттинчиси йўқ олти, Саккизинчиси йўқ етти, Тўққизинчиси йўқ саккиз, Ўнинчиси йўқ тўққиз, Ўн биринчиси йўқ ўн, Ўн иккинчиси йўқ ўн бир, Ўн учинси йўқ ўн икки нима? дебди. Боязид Бистомий хотиржам жавоб берибди. Иккинчи йўқ бир, Ягона Аллохдир дебди. Учи йўқ икки, кеча ва кундуздир, дебди. Тўрти йўқ уч, талоқдир, дебди. Беши йўқ тўрт, Таврот, Инжил, Забур, Қуръони Каримдир. Олтиси йўқ беш, бу беш вақт намоздир, дебди. Еттинчиси йўқ олти, коинотнинг яратилишидир, яъни олти кунда яратилганидир. Саккизинчиси йўқ етти, етти қат осмондир. 14 Тўққизинчиси йўқ саккиз, қиёмат куни аршни тошийдиган саккизта малакдир. Ўнинчиси йўқ тўққиз, Аёлнинг 9 ойлик хомиласидир. Ўн биринчиси йўқ ўн, Мусо Алайхиссаломни Шуайб Алайхиссаломни қўлида ўн йил чўпонлик қилишидир. Ўн иккинчиси йўқ ўн бир, Юсуф алайхиссаломни ўн битта акасидир. Ўн учинси йўқ ўн икки нима? бу ўн икки ойдир, деб жавоб берибди. Сўнгра тўғри жавоб бердинг. Тасанно дебди авлиё. Шу ерда Боязид Бистомий айтибди, энди мени ҳам битта саволим бор, жавоб берсангиз, мархамат дебди авлиё. Жаннатни калити ва эшигида қандай ёзув бор? Деса авлиё жим бўлиб қолибди. Индамабди, гапирмабди, роҳиблар ичида ғалағовур бошланибди. Нахотки, ютқазиб қўямиз, шунча одам бир мусулмонга ютқазамизми, Хазратим нега жимсиз, бир муаммо борми? Билмайсизми жавобни, нима бўлди гапирсангиз, деса, мен гапираман лекин сизлар мен айтган гапга ишонасизларми? Улар айтибди ишонамиз албатта, сиз бизни улуғимизсиз, қандай ишонмаймиз, ҳа унда эшитинглар, Жаннатни калити ва эшигида Ла илаха иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ деб ёзилган деган экан. Ҳаммалари ўшанда исломни қабул қилиб, иймон калимасини келтиришган экан ва Боязид Бистомий ўша ерда ривоятларга кўра қолиб уларга Исломни ўргатиб кейин қайтган экан. 15 5.Биз хам шундаймиз. Бир буғдойнинг донаси ерга тушганда, тупроқни ичига қаерга тушдим деб ўйлайди экан. Тасавур қиламизда энди. Кейин бир шаклда униб чиқади. Ям-яшил, гўзал, ха шамолларда тебранади, ёмғирларни ҳис қилади, ўсади, кейин ҳаёт бир оз қиздиради. Кейин у пишади. Ўша пайт у ўйлайди бўлди. Яъни пишдим, етилдим. Кейин уни тегирмонга олиб боришади. Икки тошни ўртасига олиб, майдалаб эзади. Кейин ун бўлади у. Бўяги тошни орасида бу нима азоб дейдида, кейин қараса унга айланади. Энди қутилдим шекили дейди. Кейин иккита қўл келадида уни муштлаб муштлаб уни хамир қилади. Муштланаётганда не азоб дейди. Хамирни дамини бериб қўясизку, озгина бўяги тиндириб қўйганда, қутилдим шекили дейди. Кейин яна иккита қўл келадида уни нон қилишни бошлайдики, хар хил шакллар берадиган чекич билан уришади. Бу нима азоб дейди. Кейин устларига сув сепгандан кейин энди қутилдим деганда, хеч хабари йўқ тандирни қизиб турганидан, сувларни суртиб қўйишганда ох бунчалар муздай, бу рохат қаерда бор деб турганда, устлига тухимлар суртилиб чиройли бўлиб турганда, қизиб ётган тандирга обориб қарсиллатиб ёпишади. Битдим, бу азоб нима, бу азоб нима деганда, бир гўзал нон бўлиб дастурхонга келади. Қаранг бизни ҳаётимиз ҳам худди шунақа. Ёшлигимизда бу хаётни танимиз, танимиз, озгина қийинчилик бўлганда ха бу хаёт шундан иборат экан десак, кейин тошларни орасига кириб кетамиз. Кейин қўлларни орасига тушамиз. Бир шаклда охири хаёт бизни бир шаклда тарбиялайди. Лекин хар доим, бизга келаётган нарсаларни биз рўпаро 16 бўлаётганда қийналамиз. Шундай қийналиб қийналиб инсон пишади. Бир воқеа қўшиб қўйсак ҳам бўлади шу ерда. Бир бахтли оила бор экан. Аёли бир сабаб билан кўзларидан операция бўлиб, кўзлари кўрмай қолибди. Энди бу турмуш ўртоғини қаттиқ ранжитибди. Турмуш ўртоғи денгизчи экан. Узоқ сафарларга кетадику денгизчилар, энди мен бўлмасам, бу нима қилади энди бу кўзлари кўрмаса, деб ишида кетибди. Мен охиригача аёлимга мехрли бўламан, мухаббатли бўламан, ёрдам бераман, дебдида энди. Лекин аёлнинг ичида ҳам ўзгаришлар бўладида энди. Сиқилиш, хузун, махзунлик бўлибди. Айтибди мени турмуш ўртоғим ишидан кетди. Мени деб қийналябди, хар куни менга қарашга мажбур бўлябди. Мен уни бахтсиз қилиб қўйдим, у бўлди бу бўлди деган, ичидан бир ўзидан норозилик, ҳаётидан норозилик бўлиб, борган сари сўлиб борарканда. Юзлари сўлибди яъни. Рангида ранглар қолмабди. Буни кўрган турмуш ўртоғи, моряк, денгизчи, бир шаклда аёлини ҳаётга қайтаришни истабди, кўнглини олмоқчи бўлади, эшитмайди. У дейди эшитмайди. Борган сари жахлдор бўлиб кетябди. Терз, ғазабкор, гапга тўғри жавоб бермайдиган яъни хозирги стрес деб қўямизми, яъни миланхолия тушгун кайфиятга тушиб қолибди. Ва денгизчи ўзича бир йўлларини ўйлабди. Ва аёлига айтибдики, сен эски ишинга бормасанг бўлмайди. Мен қандай бораман ишимга мен кўзим кўрмайди. Йўқ сени барибир кучинг етади. Сен ишингни қила оласан. Мен бора олмайманку, мен сени ўзим олиб бориб қўяман. Хар куни кўзлари ожиз аёлини ишига олиб боради, ишидан қайтариб олиб келади. ишига олиб боради, ишидан қайтариб олиб келади. Лекин аёлни юзи хеч кулмасмишда, яъни барибир 17 минатдор бўлмаябди. Ишига ўрганди бошқа бўлди. Қараса етмаябди. Турмуш ўртоғи ўйлабдики, энди ишинга мен сени олиб бориб олиб келолмайман. Ўзинг бориб келасан. Ийа мен қандай бориб келаман. Автобусга қандай бораман, қандай чиқаман, қандай тушаман, сен эплайсан, сен кучлисан, сени қўлингдан келади. Аёл ўзи автобусда ишга бориб келишни бошлабди. Ва кунлардан бир куни автобусчи билан гаплашиб қолибди. Автобусчи айтибдики, мен бир ишдан хайрон қоламан, бир йигит бор, сизни қаттиқ севади, лекин хеч айтай олмайди. Қанақа йигит, сиз хар доим автобусга келиб ўтирганда, орқангизда бир маряк денгизчи келиб ўтиради. Автобусдан тушаётганингизда кузатиб туради. Дарров кўчани у бетига ўтади. Сизни ўтишингизни кузатиб туради. Ишхонангизгача кузатади. Ишхонангизга кирганингиздан кейин орқасидан қўлини силтаб қўяди. Кечқурун чиқишингизда яна кутиб туради, яна чиқишингиз билан орқангиздан келиб ўтиради ва уйингизгача кузатиб қўяди. Бирга кетади орқангиздан юриб кетади. Шу қадар севадики, бирор кун хали қолдиргани йўқ дейди. Ҳаёт ҳам асли биз яшаб турган ҳаёт хам худди мана шундай химоя қилади. Худди мана шундай тарбиялайди. Бизни ўзимизни мажбур қилади. Бир нарсаларни тушуниб етишга, бир нарсаларни англашга, худди ўша денгизчидай меҳрибон, тушунтира олдими? Тасавур қилинг ёш йигит ашулла айтаябди. У хам хозир билмайдида. Атрофида қанча нарса уни химоя қилаётганини, қанча яхшиликлар борлигини, биз билмаймиз, шунинг учун у нима уни ашулла айтираётганини билмайди хозир. Лекин уни ашулла айтишига сабаб бўлган нарсалар бор. Нимадир уни кайфиятини кўтарди. Балки уйқусида яхши туш кургандир. 18 Онасини соғингандир ва онасини тушида кўргандир. Ўша кайфият билан ашулла айтиб юрибди. Лекин нега айтаётганини билмайди. Нега хурсандлигини билмайди. Биз хам худди шундаймиз. Ҳаётда бизни хурсан қиладиган кўп нарсалар бор. Лекин диққат қилмаганимиз учун, ашулласини айтиб юраверамизу бизга ашулла айтирган нималигини ва таббасум қилаверамизу нима бизга таббасум қилдиргани хақида ўйлаб кўрмаймиз. Агар ўйлаб кўрсак, дарров шукр қиламиз. Хикоядаги кўзлари ожиз аёл, хар сафар йўқ деди. Ишга бормайман, қандай ишлайман, кўзим ожиз деди. Йўқ деди. Лекин ишини қиладиган ҳам бўлди. Автобусда ўзи бориб келадиган ҳам бўлди. Лекин бир лахза бўсин уни турмуш ўртоғи назоратсиз қолдирмади. Меҳр-мухаббат ҳам шундайдир. Биз уни кўришимиз, билишимиз уни отлари, исмлари айтилиши шарт эмас. Севаманлар, ёнаманлар, ўламанлар, куяманлар айтилиши шарт эмас. Айтилса у балки ёлғондир. Айтилмасдан кўринмасдан ишини қилса, у ростдир. 6.Мазулмнинг айтганлари Орамизда хар ҳил одамлар бор. “Зўрлар” бор, кучи кўплар бор ва мазлумлар ҳам бор, пули кўп бойларимиз ҳам бор ва пулсиз камбағалларимиз ҳам бор. Яъни бу дунёда ҳар хил одамлар бор ва биз хаммамиз ўша одамларни қайси бир қатламигадир мансубмиз хаммамиз ҳам. Хуллас калом хозир сиз ўқиётган хикояни қахрамони бир камбағал одам. Лекин тили қиличдай ўткир. Яъни хақни сўзлашдан хеч чекинмайдиган бир камбағал. Кунлардан бир куни, бир пулдор, қўли анча жойга етадиган, бир одамни олдида, хақни гапирибди. Бир танқид қилгандир, бошқа қилгандир, бўяги кучли одамга бу танқид ёқмабди ва бир шаклда бу 19 камбағалга янада бир зиён бериб уни ахволини янада оғирлашибди. Камбағални ахволидан қийинчиликларга яна кўмилик қолганлигидан ташвишга тушган бошқа бир дўсти айтибдики, шу гапни айтмасанг бўлмасмиди, биласан қўли кўп жойларга етади, биласан сенга зиён бериши мумкин, биласан сендан кучли, оғзингни ёпиб жим юрсанг бўлмайдими, дебдида. Камбағал айтибдики, хақни айтиш яъни ростини айтиш бизни бўйнимиздаги бу қарз. Биз агар бир нохақликни кўриб, бир хақсизликни кўриб, бир хатони, бир янглиш нарсани кўриб жим турсак, эртага бунинг учун биз жавоб берамиз, дебди. Унинг бу гаплари, яна бир шаклда бўяги зўравонга етиб борибди. Зўравон айтибдики, у хазил деб ўйлаябди шекли бу қилганларимни, жиддий олмаябди шекили, бошига бундай кунларни соламанки, бу ҳаёт унга зиндонга айланади. Хатто ва хатто қаматаман, зиндонга оттираман керак бўлса, деб дағдаға қилишда яна давом этибди. Бу гаплар ҳам зулм кўрган камбағалнинг қулоғига етиб келибди ва у айтибдики, бу гаплардан мен қўмайман мен. Зиндонлар ҳам ўтади, дунёлар ҳам ўтади, зотан бу дунёнинг ўзи бир зиндондир. Тўғри мен яшашда қийналаётган бўлишим мумкин, нон топишда ҳам қийналаётган бўлишим мумкин, муаммолар ичига ташланган бўлишим мумкин, чиқиб кета олмаётган бўлишим ҳам мумкин, мумкин хар нарса бўлиши мумкин, мени аксим ўлароқ у жуда ҳам тўкис яхши ҳаётни хатто инсонларга зулм қилиш даражасидаги кучни ўзида топаётган бўлиши ҳам мумкин, ҳар не бўлган тақдирда ҳам иккаламиз ҳам бу дунёдан ўтамиз ва иккаламиз ҳам тупроқни ичига кирамиз ва у тупроқни мен ётган тупроқ билан у ётган тупроқни хеч бир биридан фарқи бўлмайди. Бир ҳил тупроқ булар. Ундан кўра 20 у менга зулм қилиш бошқа нарсалар билан дағдаға қилмасинда қўлидан келса, бошқа бир ишлар билан шуғуллансин. Одамларга яхшилик қилсин, ҳайр қилсин, эхсон қилсин, зулм ўрнига яхшилик қилишни бошласин. Мени хатто бу хозир ахволимдан у ўзи келиб, ўзи туширган бу мени ёмон ахволимдан, ўзи келиб қутқарса ҳам мен зарра қадар хурсанд бўлмайман. Бу нарса мени хурсанд қилмайди. Нима олиб келиб берса ҳам бу дунёда мени хурсанд қила олмайди. Нега? Зотан бу дунё мен учун зиндандай гап. Бир синов майдони. Мен қалтираб яшайман, титраб яшайманки, бир жойда хато қилмай, кимгадир зулм қилмай, кимнидир хақини емай, емай, емай деб келган ахволим шу. Бундан ортиқ мени қўрқитиши мумкин эмас. Қандай қўрқитади. Менга энди биттагина зиён бериши мумкин. Жонимни олади. Бошқа хар турли зиёнини берди. Энди битта жоним қолди. Шуни олиш билан тахдид қилиши мумкин. Ишонч билан айтаман, бу ҳам мени қўрқитмайди ва аксинча бу мени қутқаради, дебди. Бизни одамларимиз гап ташишни яхши кўришадию, бу гаплар ҳам бўяги зўравонни қулоғига етиб борибди. фалончи шунақа деди. Қўрақмайман деди. Нима қисанг ҳам қўрқмайман деди, хатто жонимни оса ҳам қўрқмайман деди деса, зўравон айтибдики, жуда хаддидан ошди бу Тилларини суғиртираман буни, Тилларини суғиртираман деган тахдидни эшитган бўяги одам, бундан ҳам қўрқмайман, мен айтдимку мени ўлдирса ҳам қўрқмайман, мени кўп гапирябди, хадидан ошаябди деб тилимни суғурмоқчи, мен бундан қўрқмайман. Мен хақни қалбимда ҳам айтавераман. Аллоҳ фақат тилдан чиққанларни эшитмайди, у қалбимиздагиларни ҳам эшитади. Истиробларимизни, стамларимизни, хафагарчилик- 21 ларимизни, хурсандчилигимизни, яъни буларни ҳаммасидан Аллоҳни хабари бор. Кимнидир кўзини ўйиб, кимнидир, тилини суғириб, кимнидир қулоғини беркитиб, бу дунёда биз қилаётганимиз разиликларимизни беркитиш имконсиз. Яъни нима қилса қилсин, бой бўламанми, камбағал бўламанми, униси ҳам буниси ҳам мени бу ҳаётдаги сўнги нафасимнинг хайрли бўлишида яхши эмасдир, деб жавоб берган экан. Яъни биз бу хаётда йиқилган бўлиб яшаймизми, йиқитган бўлиб яшаймизми, зўравон бўлиб яшаймизми, зулм кўрган бўлиб яшаймизми, қандай яшасак ҳам буларни бирортаси энг сўнги нафасимизни хайрли бўлишидан хайрли эмас. Хайрли бўлишидан яхши эмас. Яъни бу ҳаётдаги қандай холатда яшашимизни бир ахамият касб этиши, сўнги нафасимизга кўп жихатдан боғлиқ. Шунинг учун биз бир-биримизга кўп- кўп эслатиб туришимиз керак. Эй инсон, эй банда, эй қул, тўғрини гапиришдан, ҳақни ёнида туришдан, хеч қачон чекинма, қайтма. Чунки тўғриликнинг сўнг яхшидир. Охири яхшидир. Тўғри бўлишни, яхши бўлишни охири яхшидир. Бу дунёда бўлмаса, у дунёда яхшидир. Хар нарса хар бир харакат натижасига кўра бахоланади. Биз жуда ҳам кўп харакат қилишимиз мумкин, бирор бир фандан, лекин имтихондан ўта олмасак, бу харакатларимизни хаммаси хавога совирилади. Яъни харакат қилмаган бўламиз. Охиригача тўғри тайёрланмаган бўламиз. Ўқигану уқимаган бўлиб қолишимиз бўлиб қолишимиз хам мумкин. Агар бизда виждон бўлса, бизга барибир бир куни қилганимиз бу хаётда қилганимиз яъни янглишларни, хатоларни барибир эслатади. Кетар чоғимизда бўлсин, бошқа вазиятда бўлсин, бизга эслатади. Бизни пушаймон қилади. Охир оқибат барибир бу синов дунёсини ёлғонлигини, боқшасини, тан олмаган хеч 22 ким қолмайди бу дунёда. Ҳаммамиз ҳам тан оламиз. Хатоларимизни эслаймиз. Аллоҳ насиб қилса фақат. Шунинг учун бугун бу дунёга тегишли озгина арзимаган фойдалар учун нохақларни ёнида турмаслигимиз керак. Ёлғонларни ёнида турмаслигимиз керак. Зулмларни ёнида турмаслигимиз керак. Ха бу дунёда хеч бир мукофоти бўлмаса ҳам хақни ёнида тураверишимиз керак. Аслида хақни ёнида турганлигимиз учун бу дунёда ҳам мукофот бор албатта. Хар бир қилинган заррача яхшиликни мукофотини бу дунёда ҳам кўрамиз албатта. У дунёда ҳам кўрамиз. Қарични ўлчовни каттароқ олишимиз керак. Аллоҳ аззаважалла ҳаммамизни энг сўнги нафасимизни хайрли қилсин. 7.Шуми ҳаёт... Бизни хар доим бир ўзимизга берадиганимиз, гоҳида овоз чиқариб, гоҳида овоз чиқармасдан савол бор, “шуми ҳаёт” деймиз. Ҳаётимизда бир воқеа содир бўлади, ёки бизни кўнглимиздагидек иш бўлмайди, бироз бошқачароқ, гоҳида ранжиймиз, гоҳида хафсаламиз пир бўлади ва бизни берадиганимиз савол шу “Шуми ҳаёт” деган саволга ўзимизча жавоб беришга харакат киламиз албатта. Табиийки бу хаёт қўлга бир қошиқ ушлаш эмас, ундан иборат эмас. Ҳаёт сени неча киши қидираётгани, сен неча кишини қидираётганинг у ҳам эмас. Кимдан бўса олганинг, ким билан учрашувга чиқаётганинг бу эмас ҳаёт. Оёқ кийимларнинг маркаси, сочингизни, кўзингизни ранги у ҳам эмас. Қаерда яшаётганингиз, қайси ўқишга бораётганингиз бу ҳам эмас. Ҳаёт хар куни ёзиб олаётганингиз эслатмалар, чўнтагиздаги пуллар, минаётганингиз мошина, яшаётганингиз уй, бу ҳам эмас ҳаёт. Мана шу 23 санаганларимизни нима билан тўлдирамиз, ҳаёт ана шудир. Мана шу яшаётганимиз уй бўсин, бораётганимиз ишхона бўсин, у ерда севги борми, у ерда мархамат-шавқат борми, ҳаёт будир. Дўстларга ёрдамчи бўлиш, оғир кунига яраш, нафратни муҳаббатга айлантириш, ҳаёт будир. Нима деганинг ва нима дейишни истаётганингдир ҳаёт. Инсонларга эга бўлган нарсаларига қараб эмас, ўзларига қараб, муносабат қилишдир ҳаёт. Энг асосийси, бошқаларни ҳаётига ижобий нуқтадан таъсир қила олишдир ҳаёт. Яна ҳам тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, бу ҳаёт қўл билан ушлайдиган нарсалардан иборат эмас. Бу ҳаётга маъно олиб кирадиган нарсалар ҳаммаси қўл билан ушлаб бўлмайдиган ҳислардир. Агар у нарсалар, бўлмас экан, сизни ўраб турган нарсаларни сони, сифати, бошқа-бошқа нарсалар улар хеч ахамияти йўқ. Инсон аслида қўл билан ушлаб бўладиган нарсалар учун ўзини фидо қилишни истамайди. Бир инсон пул учун жонидан кечмайди. У қанча пул бўлса бўлсин. Хаттоки, тақдир шундай бўлиб, пул учун унга бир зиён келса ҳам бошқалар буни пул учун қилганини билишни истамайди. Билмадим ори учун, орни ушлай оласизми? Билмадим севгиси учун, севгини ушлай оласизми? Билмадим нафрати учун, яъни инсон ўзини фидо қилади хар доим ушлаб бўлмайдиган ва хатто кўриб бўлмайдиган нарсалар учун, чунки ҳаёт будир. Биз кўриб турган моддий нарсалар, булар бир воситадир. Лекин асли бу эмасдир. 24 8. Керилма. Нари борса, бир қулсан. Одамзот ўзига зиён беришни жуда кўплаб йўлларини ўйлаб топади. Масалан оддий чой ичиб турганда, жисмига зиён берадиган нарсаларни бориб ичади. Спиртли ичимликларни ичади. Инсон зиёнда ҳаммамиз зиёндамиз. Қандай холатда зиёндамиз? Инсон зиёнда. Аллох аззаважалла Аср сурасида айтадики, Аср вақтига қассамки, барча инсон зиён ва бахтсизликдадир. Қандай қилиб бу зиёндан бахтсизликдан қутилиш мумкин? Биздаги думоғдорликдан, ўпкалашимиздан, жахлдорлигимиздан, хасадимиздан, орзу ва бозликларимиздан хавоимиздан ўзимизга қўйган биноимиздан, манманлигимиздан, кибримиздан, энг асосийси чегара билмас истакларимиздан, уларни бизнинг қамраб олишидан, йўқ қилишидан, қандай қилиб қутиламиз? Агар яхшилаб ўзимизга, амалларимизга, холимизга назар ташласак, ўз ўзидан кайфиятимиз тушиб қолади. Ўзимизни ёмон хис қиламиз. У қадар ёмон хис қиламизки, сабаби нима? сабаби шуки, бизни кутган нарсамиз бўлган бўмайди, бўлмаганмиш яъни. Яъни бизни хафа бўлишимизни сабаби, бизни кутган нарсамиз бўлмади. Кейин олдимизга биттаси чиқади ва муаммони бартараф этиш йўлларини ўйлаб топганлигини айтади. Йўллар кўрсатади. Кутишни бас қил дейди. Хамма ўзи яшаган тажрибалар ва чоралар билан ўртоқлашишни бошлайди. Муаммодан чиқиш йўлларини ўргатишни бошлайди. Ўрганмаганлар ўргатишни бошлайди. Аммо хеч кимимиз, жаноби Аллоҳнинг бизга кўрсатган йўлига яқинлашмаябмиз, яқинлашмаймиз, Аллоҳнинг бизга уқтиргани ва ўргатгани қутилиш чорасига яқинлашишни истамаймиз. Бормаганимиз курслар қолмайди аммо. Шахсий ривожланиш дейсизми, 25 зиёндан қутилиш дейсизми, бахтли бўлиш сирлари хақида билмайман ўргатмаган одам қолмади. Аммо Аллоҳнинг китоби Қуръони каримда бизга чоралар кўрсатилмаганми, Аллоҳ таоло бирзга чорани айтмаганми, Маориф сурасида Дархақиқат инсон бетоқат қилиб яратилгандир ушбу сурада, ушбу оятда халу сўзи хирс, чидамсизлик, сабрсизлик маъноларини ўзида мужассамлаштиради. Инсон одам жаннатда эди. У ерда хеч бир муаммо етишмовчилик йўқ, эди, кейин гунох содир этилди. Сўнгра ерга тушдик. Бу ерда хамма нарса ўлчовлик. Бу ер сабаблар дунёси. Экмай туриб ўриш йўқ. Меҳнат қилмасдан рохат йўқ. Бермасдан туриб олиш йўқ. Лекин биз нимага қўл урсак унда осмон қадар истагимиз бор. Харакатларимизда асоссиз буюкликка даво бор. Тутуруқсиз ва мантиқсиз уринишларимиз бор. Кичкина бири тижорат очади. Кеча бошлади. У ердан кунда қанча олиши, ойда қанча олиши, йилда қанча олиши, 10 йилда қанча олиши, буларни хаммасини ўйлаб оғзини суви қочади. Хақиқатга тўғри келмайдиган, рақамларни орзу қилади. Хаммамиз хам шунақамиз. Ичимиз кутишлар, хаваслар билан тўлиб тошган. Тўлиб кетганмиз ва ўйлаб кўрмаймиз биз ўлчовли дунёдамиз. Хар нарса ўлчанган. Буни биз унитиб қўямиз гўё. Устозларимиз айтишадики, аввал инсонлар қишлоқларда эди, хамма нарса ўлчовли бўлгани сабабидан бир бирларини молларига одамлар кўз олайтирарди. Бугун бутун дунё битта қишлоққа айлангандай. Манбалар ўлчовлик, лекин бирзни истакларимиз ўлчовли эмасда фақат. Уни чегараси йўқ. Аллоҳ аззава жалла биздаги бу холни билгани учун Дархақиқат инсон бетоқат қилиб яратилгандир деб айтади. Битта кийим оламиз, озгина вақт ўтгандан кейин у киймдан воз кечамиз. Янгисини оламиз, 26 уни отамиз. Битта телефон оламиз, янгиси чиқади, уни ташлаймиз янгисини оламиз. Ўзимизникини қўйиб бошқаларникини ҳам оламиз. Кийим устига кийим, оёқ кийим устига оёқ кийим. Мошина устига яна янги мошиналар, бир уй бизга етмайди, янгисини оламиз, биздаги манашу холатни билган Аллоҳ таоло бизни тоқатсиз эканлигимизни оятларида айтади. Энди айтсакки буларни бизга нима зарари бор? Бу холатимиздан бизга бирон зарар борми? Жаноб Аллох яна айтябдики Маориф сурасида Қачон унга ёмонлик, камбағаллик кулфат етиб қолса, у ўта бесабрлик қилувчидир... Агар биронта кутганимиз бўлмаса, қўлимиздаги бир нарсалардан айрилиб қолсак, умидсизликка тушамиз. Дунё биз учун истироб маконига, ғам ташвиш маконига айланади. Бахтсиз бўламиз, нолишни ва ёмонлашни бошлаймиз. Чаплашни бошлаймиз, бўяги қилган ойлик ва йиллик хисоботлар хақиқатга тўғри келмай қолса, ана кийин кўрингда. Истаган одамларимиз бизни истамай қолса, бизни рад этишса, яна ўша холатга тушамиз. Хамма нарса биз кутгандай бўлмайди. Тамоман тескариси бўлиши мумкин. Ишларимиз орқага кетиши мумкин. Соғлигимиз ёмонлашиши мумкин. Чунки бизни ҳаётимиз бир текис эмас. Доимий тушиш ва кўтарилишлардан иборат. Тушиш ва кўтарилишлар. Хамма учун шундай. Ахволи яхши бўлганлар учун ҳам, ахволи ёмон бўлганлар учун ҳам, худди шу. Хеч ким ахволи собитлигини айтиб мақтана олмайди. Чунки хеч кимнинг ахволи собит эмас. Ким учундир бойлик камбағалликка ўзгарса, ким учундир камбағаллик бойликка ўзгаради. Соғлик кассаликка, кассаллик соғликка ўзгаради. Ким биттаси рақобатдан сиқилса, бошқаси мағлубиятдан сиқилади. Аллоҳимиз бизни бу ҳаётдаги шароитларимизни 27 истаган пайтда бир сабаб оқибатидан ёки синови учун истаса хеч бир сабабсиз, шукур қилмаганимиз учун ҳам ўзгартириб қўяверади. Хар хил сабабларга кўра. Бўя айтдик сабаблар дунёси. Кимимиз тепадан пастга тушсак, кимимиз пастдан тепага чиқамиз. Аллоҳ аззаважалла айтябдики, ўша сабабдан Қачон унга ёмонлик, камбағаллик кулфат етиб қолса, у ўта бесабрлик қилувчидир... яъни пастга тушган пайтимизда. Энди қачонки юқорига чиқиб қолсак, Аллох айтябдики, Қачон унга яхшилик, бойлик, саломатлик етса, у ўта ман қилувчи бахилдир. “ким эришди бунга? Мен эришдим, табиийки эришаман, Ахир мен кимман, ўзим қиламан, ” Аллоҳ бизни бу холимизни бизга айтди. Албатта бизга чиқиш йўлини ҳам кўрсатди. Хам Аср сурасида, ҳам Маориф сурасида. Аллоҳ аззаважалла Аср сурасида айтябдики, Аср вақтига қасамки, барча инсон зиён, бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши аммаллар қилган, бир бирларига хақ йўлини тавсия этган ва бир бирларига мана шу хақ йўлида сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина нажот топувчилардир. Маориф сурасида эса Дархақиқат инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик, камбағаллик кулфат етиб қолса, у ўта бесабрлик қилувчидир. Қачон унга яхшилик, бойлик, саломатлик етса, у ўта ман қилувчи бахилдир. Энди нажот қисми, Фақат намоз ўқувчи зотлар яъни мусулмонларгина ундоқ эмасдирларки, улар намозларида доим барқарор бўлувчи зотлардир. Яъни қисқагина шарх қилиб айтиладиган бўлса, инсон бесабр ва ўта харис қилиб яратилган. Агар унга бирор кўнгилсиз, холат ва қийинчилик етиб қолса, ўта бесабрлик қилиб, ғамга ботади, агар унга яхшилик ва фаровонлик етса, ўта қизғанчиқ 28 ва бахил бўлиб қолади. Фақат ким: Фақат намозларини ўз вақтида тўкис адо этадиган, намозхонларгина бундан мустаснодирлар. бирор нарса уларни намоздан чалғита олмайди. буни отини қуллик муносабатлари дейилади. Инсон ожизлигини хис қилади. Унга кўра, харакат қилиши, ундаги юқорида санаганимиз авалги заифликларни қабул қилишни, хаддини билиб яшашни ўрганади у ўргатади. Ахволи яхшиланиб кетганда ҳамхаддидан ошмайди, яъни Аллоҳ сийлаганини ҳис қилади. Ўзига бино қўймайди, кибрланмайди, акс хол бўлганда ҳам ахволи ёмонлашганда ҳам исён қилиб хаддидан ошмайди. Аллоҳ синаётганини хис қилади. Инсон диққатли бўлса агар сийланаётганини ва синалаётганини доим англаб яшайди. Буни қандай англаб яшаймиз? Хозир айтилди, намозларини ўз вақтида тўкис адо этиш орқали. Бошқа нарсаларга чалғимаслик орқали жанобу Аллоҳга роббимизга қуллик қилиш орқали... 9. Харомдан тийилди – халолга кўмилди... Бу хикояни Али Тантовий айтиб берган. Бир замонлар Дамашқда бир катта масжид бор эканда. Ўша масжиднинг номи Тавба масжиди экан. Энди масжиднинг бундай номланишининг сабаби унинг эски ўрнида яхши ишлар бўлмас эканда, ёмон ишлар бўладиган жой экан. Кейин уни хижрий 7-асрларда замонасини султонларидан бири сотиб олган. Эски жойини бузиб ташлаганда ўрнига манашу масжидни қурган экан. Ўтган асрнинг бошларида яъни юз йил аввал бу масжидда Шайх Салим Ас Сютий исмли бир олим зот имомлик қилар экан. Ўша ерда яшайдиганлар, хар бир масалаларда, у олимнинг билимига суянишар экан. Нима масала бўлса ҳам маслахат 29 олишар экан. Яъни дунё ва дин ишларида шайхдан маслахат олмасдан бир қадам хам ташламас эканда улар. Шайхни фақирликда мисли йўқ бир шогирди бор экан. Қаранг фақир эмас, фақирликда мисли йўқ. Биз бугун биладиган фақирликни хар қандай тури у фақирлигини олдида хеч нарсадир. Аммо нафсониятли, ғурурлиликда ҳам мисли йўқ экан. У тарафи ҳам бор экан. Масжиддаги хоналардан бирида истиқомад қилади. Кунлардан бир куни яъни туз тотмаганига анча бўган, икки кун бўлган, уч кун бўлган, егани хеч нарса қолмаган, ҳа чўнтагида бир мири ҳам пули йўқ, бир бурда нон сотиб олай деса, учинчи куни ўзини холсиз, хушдан кетадиган яъни бир сўз билан айтадиганда у ёққа кетиб қоладиган холатда, хозир кетаман, ана кетаман, мана кетаман, деб ўзини бу холатига бахо берибди. Энди шарият бундай холатларда нима дейди, шарият бундай холатларда ўша ўлакса гўштини ейишни ёхуд ўғирлик қилишга шарият рухсат беради. Бундай пайтларда, ўзи шундай хулосага келди. Бу холатда менга рухсат бор. Қаддимни тиклаб олишим учун ўғирлик қилишга яъни қўл урсам мумкин, деди. Масжид бўя айтганимиздай эски бир шахарда жойлагшган эди. Уйлар жуда яқин жойлашгани учун уларни устида бемалол юриш мумкин эди. У уйдан бу уйга ўтиб, бу уйдан у уйга ўтиб бутун махаллани айланиб чиқиш мумкин бўлган яъни бир одам махалланинг бир учидан иккинчи учигача ерга тушмасдан томлардан юриб бориши мумкин бўлган бир холатда. Шогирд ўйлаб ўтирмади. Чунки ўйлайдиган холи йўқ эди. Масжиднинг томига кўтарилди. У ердан қўшни томга ўтди ва ундан кейингисига ўтди. Ундан кейин яна бошқасига ўтди. Ховлилардан ховлиларга ўтаркан пастда аёлларни кўрди. Аёлларни кўраркан юзини тескарига 30 ўгирди. У ердан кетишга харакат қилди. Узоқлашди. Бир муддат томлардан томларга сакраб юрди. Кейин тўхтади кейин нафасини ростлади. Атрофига назар солди. Кўзи бир бўш ховлига тушди. У ховлида бир таомнинг хиди таралаётган эди. У қадар ёқимли эдики у ўзига оханграбодек тортарди. Қорни очмасми, дўмра чалим турибдику қорни, ўзини хеч тутиб туролмади. Икки сакраб томдан ховлига тушди. Ошхона томонга юрди. Кирди, қозонни қопқоғини очди қаради ва қозонда пишиб турган бақлажон дўлмасини кўрди. Энди очликни зўридан ўша дўлмани қайноқлигига ҳам қараб ўтирмасдан қўли билан биттасини олиб бир тишлади. Тишладию ақли ва диёнати бирдан ўзига келди. Қилган иши ўзига оғир ботди. Ўзидан қилган ишидан, тушган холидан жирканиб кетди. Нафратланиб кетди. Ўзига ўзи айтдики, қилиб қўйган ишимдан Аллоҳга тавба қиламан деди. Астағфируллох. Мен бир толиби илм бўсам деди масжидда яшасам, бу нима қилганим, менга нима бўлди. Нима бу ахвол, томдан томга сакраб ўғирлик қилиб юрсам, бундан кўра ўлиб кетаверсам яхши эмасми, деди. Яъни пушаймон бўлди. Надомат чекди. Ўша тишлаган дўлмани, жойига қайтариб қўйди ва истихфор айтди. Қайта қайта шашт билан келган йўлидан қайтиб, манзилига кетди. Масжидга қайтиб кирди. Устози ўша пайтда дарс бераётган экан. Дарс олаётган талабалар сафига қўшилди. У қадар очлиги, халоватсизлиги, ичидаги надомадлари билан бўлиб, устозининг сўзи қўлоғига кирмасди, боши ғувилларди. Дарс тугади, шогирдлар бирин кетин тарқалишди. Ундан кейин шайхнинг хузурига рухсат сўраб ёпинган бир аёл кирди. Аёл шайхга бир нималарни паст овозда пичирлаб тушунтирди. Устоз аёлни тинглади. Тинглаб бўлиб атрофга назар солди. 31 Масжидга қаради хеч кимни кўрмади. Фақат ўша хозиргина ўғирликдан қайтган шогирдидан бошқа у ерда кимса яшамасди, фақат уни кўрди. Кўраркан шогирдини устоз имлаб чақирди. Ва дедики ўғлим уйланганмисан, йўқ деди. Уйланишни истайсанми, имкон йўқлиги учун жим турди жавоб бермади. Устоз яна сўради. Сендан қайта сўрайман. Уйланишни истайсанми? Деди. Айтдики афандим бир бурда нонга пулим йўқ. Қандай қилиб уйланаман, кейин устози айтдики, бу келган аёл асли бу ерлик эмас. Яқинда эри турмуш ўртоғи дунёдан ўтибди ва тул бўлиб қолибди. Қариндошларидан бир қариб қолган амакисидан бошқа кимсаси йўқ. Уни бошлаб келибди. Ташқарида устинни қаршисида ўтирган киши шу киши бўлади. Аёлга эридан бир ховли ва кичик тижорат мерос қолибди. Хозир эса Аллоҳнинг амри ва Расулининг суннатига кўра бир хайрли турмуш қуришни истаб менга маслахатга келибди токи ношудлар, касофат одамлар, тили билан юрадиганлар, ёлғизлигидан хабар топиб, тама қилиб қолмасинлар. Ва айтибдики ўғлим сен бу аёлга уйланишни истайсанми? Энди шогирд айтибди истайман. Тортинибди энди. Тортиниб айтганда. Кейин шайх аёлга юзланибди. Сенчи қизим, бу йигитга турмушга чиқишни истайсанми, розимисан, қиз айтибди сиз уйғун кўрсангиз яъни бўлади деб айтсангиз, розиман дебди аёл. Кейин шайх аёлнинг амакисини чақирибди ва икки гувох келтириб уларни бир бири билан никохини ўқиб қўяди ва энди шогирдининг махр тўлашга имконияти бўлмагани учун шогирдини ўрнидан махрни ҳам ўзи тўлайди ва уларнинг хақларига жуда кўп кўп дуолар қилади. Сўнг шогирдига қараб айтадики, қани қўлидан тут, қўлидан тут Аллоҳ хайрингни берсин. Шогирд аёлнинг 32 қўлидан тутади, масжиддан улар бирга чиқадилар аёлни уйи томон йўл бошлаб боришади. Ховлига кирадилар ва қарасаки, қўрқиб кетадида энди, қараса бўяги ховли бўяги ўғирликка келган ховлиси. Уйга кирган аёл юзини очади. Жуда ҳам келишган аёл. Ёш жувон эрига эркаланиб айтадики, хожам қорниз очми? Овқат ейсизми? Майли дейди. Бориб қозонни очса, дўлмалардан бири бир тишланган, қайтиб келади. Товаба қилдим дейди уйимизга ўғри кирибди ким қилган бўлиши мумкин бу ерда бошқа хеч ким йўқки, бирор одам кирдимикин, ўғри кирдимикин, нима бўлдикин, йигит йиғлаб юборади шу пайт. Бўлган воқеаларни хаммасини айтиб беради. Шунда аёли айтадики, бу омонатдорликнинг самараси бўлади. Бир харом дўлмадан воз кечдингиз Аллоҳ сизга бу ховлини ва унинг эгасини сизга халол қилиб берди. Ким Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, Аллоҳ унинг эвазига ундан чондон яхшисини унга беради. Дунёсида ҳам динида ҳам. 10.Муҳаббат сотилмайди Кунингиз ўтиши учун бирон нарса сотганмисиз, ҳаёт бундай нарсаларга мажбур қилмасин инсонни. Бир йигит бор эди исми Ховард у онаси пишириб берган нарсаларни кўчама кўча юриб сотарди. Ширинликлар бўсин, бошқа нарсалар бўлсин. Кунлардан бир куни бир эшикни таққиллатди. Эшик очиларкан, ўша пайтни ўзида нимадир бўлдию хушдан кетди. Эшикни очган аёл Ховардни йиқиларкан кўрди. У йиқилаётган пайтида ҳам онаси унга пишириб берган ширинликларни асраб қолишга уринарди. Аёл бунга диққат қилди ва билдики, болани пулга эхтиёжи бор. Яшаш учун у қўлидаги нарсаларни асраб қолишга 33 эхтиёжи бор. Уларни сотишга эхтиёжи бор. Орадан озгина вақт ўтди. Юмшоқ ўриндиқда кўзларини очган Ховард қаршисида онасига ўхшаган бир меҳрибон юзни кўрди ва хатто диққат қилдики, иягини шу қисмида худди онасини холига ўхшаган тангадек бир қора хол бор эди. Хар нарсани пулга ҳисоблаб, хар нарсани бадалини тўлаб, хар нарсани сотиб олиб ўрганган Ховард кетар чоғида аёлни унга кўрсатган мархаматини ёки уни даволагани билмадим унинг яхши бўлиши учун ўриндиғини бериб тургани ёки бироз аввал ўтирганда ичганлари айронни бахосини сўради. Дедики хоним афанди мен сиздан қанча қарз бўлдим, деди. Аёл айтдики, меҳр ва муҳаббатни бахоси бўлмайди. Яъни у нарсалар сотилмайди, деди. Ховар сизга миннатдорчилигимни билдираман деди ва у ердан узоқлашди. Орадан йиллар ўтди. Профессор Ховард Келлий шифохонада ишларкан бир беморни олиб келишди. Бемор жуда оғир ахволда эди. Бўладику кассаликлар орасидан камёб бўлган касалликлардан бири билан оғриганди ва профессор Ховард Келлий айнан шу кассалик бўйича йиллар давомида тадқиқот олиб борарди. Олдига олиб келинган беморни хушдан кетган беморни кўздан кечираркан профессорни диққатини аёлни иягини чеккасидаги хол торди ва дарров англади у ўша аёл эди. Болалигида унга яхшилик қилган, унга юмшоқ ўриндиғида ётишга рухсат берган ва хатто бир стаканда айрон берган аёл эди ва буни бахосини, хақини, пулини олмаган аёл эди. Профессор қўлидан келган хамма нарсани қилди. Ойлар давомида аёлни даволади. Ўзи хабар олди ва бошқа бошқа. Аёл тузалди ва қўлида у клиникада даволанганлиги учун тўланиши керак бўлган чек турарди. Қўрқув билан чекни очди ва у ерда “бизда меҳр ва 34 муҳаббат пулга ҳисоблланмайди” бугунги муолажани хақи жуда кўп йиллар аввал бир стакан айрон билан тўланган, деган ёзувларни ўқиди... 11.Отдан туширадиган икки савол Кунлардан бир куни бир давлат амалдорини ўғли энди ўша замонидада энди отлиқлари билан ёнида ёрдамчи ва қўриқчилари билан кўчада савлат тўкиб отида кетиб турса, қаршисидан бир олим одам бир иккита шогирди билан чиқиб қолибди. Олим одам бўяги қаршилашгандан кейин тўхташибди. Олим одам айтибдики, сиз кимсиз, мен фалончи давлат амадорини ўғли бўламан. Исмим фалончи. Олим айтибдики, Менда иккита насихат бор. Сизлар хар нарсани олди сотди пуллар билан, обрўлар билан бир нарсалар билан ўлчаганларинг учун яъни хар нарсани моддий қаршилиги бўлгани учун сизларнинг нуқтаи назарийларда, менда икки насихат бор. У иккита насихатни биттасини бир тангага, иккинчисини икки тангага сотмоқчиман. Бўяги амалдорни ўғли айтибди. Хўп бўлади. Айтганингиздай биринчисини бир тангага, иккинчисини икки тангага оламан. Лекин у менга фойда бўладими, эшитгандан кейин дебди олим одам мақул бўлса, унла пулини тўлайсиз, мақул бўлмаса, хамма йўлида давом этади. Рози-ризочилик бўлибди ва олим одам айтибдики, сизни яшаётган уйингиз, ўзингиз қурганмисиз ёки сизга мерос қолганми, амалдорни ўғли айтибди. Ўзим қурганман. Қанча пайтда қургансиз, дейлик уч йилда қурганман. Нега шунча имкониятиз бўлиб туриб, мол-мулк бўлиб туриб, шунча хизматкорлар бўлиб туриб, бошқа бўлиб туриб, нега шуни бир йилда қуриб қўймадингиз. Шуни бир йилда қурса бўлмасмиди. Амалдорни ўғли айтибдики, 35 бўларди лекин мен ўша қурилиш молларини тошларни, ёғочларни тошаётган хайвонларга ачинганим учун уларни тоқатидан кўп ишлатмадим. Уларни қийнаб ишлатсам бўларди, у ердаги усталарни ҳам тезлатсам бўларди, бошқа қилсам бўларди, лекин уларни тоқати етадиган даражада ишлатдимки зулм бўлмасин. Олим одам айтибдики, хайвонларга, ва ёки ишчиларга рахм қилиб, уларни қийин ахволга солмаслик хақида ўйлабсизу лекин бунча мол-дунё билан бунча давлат, бунча юкни ўзизни елкангизга олибсиз. Нега ўзингиз хақингизда ўйламаябсиз. Уларни у юклари кўтариб келаётган юклари, уларга қанчалик оғир келса, бир кун келиб бугун сизга юкланаётган, яъни ўзингиз юклаётганингиз, бу юклар ҳам бир кун келиб сизга шундай оғир келмайдими? Нафсингиз истаётган бунча нарсаларни хар биттасини ҳисобини беришга қийналмайсизми эртага бир кун? Бўяги давлат амалдорини ўғли отидан тушиб келиб, даров олимни қўлларини ўпиб, тўғри айтдингиз, тезроқ иккинчи насихатни ҳам айтсангиз, яъни у қадар мени олдимда бир марифат очилдики, кўзим бир очилдики, тезроқ иккинчисини ҳам билгим келябди. Иккинчиси нима? олим одам яна айтибдики, бу нега бундай кийиниб олгансиз, дебди. Нега бу ялтир-юлтирлар, бу либослар ким учун бу бунча одамни атрофизга нега олиб юрибсиз? Қаерга қараб кетаябсиз? У айтибдики бугун мен бир сухбатим бор. Сарйога қараб кетаябман. У ерда мени бугун бир вазифага тайинлашмоқчи. Шунинг учун ўзимга диққатли бўлиб борябман у ерга. Олим айтибдики, даражаси ҳам мавеқейи ҳам, ҳолати ҳам, ўзимизга ўхшаган одамларни олдига, шу қадар тайёргарлик билан борябмиз, уларни биз хақимиздаги фикри ёмон бўлмасин деб. Сўзимизга диққат қиламиз, 36 ўзимизга диққат қиламиз, юриш-туришимизга, атрофдагиларга хатто ёнимизда турганларга ҳам диққат қиламизки уларни биз хақимиздаги фикри, қараши ўзгариб қолмасин деб. Эрта бир кун у дунёда Аллоҳнинг дўстларини ёнида, Аллоҳнинг пайғамбарларини ёнида, пайғамбаримиз Мухаммад Саллоллоҳи Алайхи Вассалламнинг ёнида уялмасдан туриш учун ҳам, бу дунёда бир нарса қилябмизми? Эрта бир кун бутун оламларнинг Роббисини қаршисида турарканмиз, у ўша кунни ҳам ўйлаябмизми? Ўша кун учун ҳам ҳозир худди саройдаги йиғилишга тайёргарлик кўргандек бир тайёргарлик кўрябмизми? У тайёргарликлар ҳақида ҳам ўйлаябмизми? Деб сўраган экан. Иккинчи насихатим, бу ҳам диққатдан қочирманг, деганда бўяги амалдорни ўғли илм йўлига кириб, бу дунёни хақиқатини англаб етиб, бу орзу хаваслар, мол-дунёларига жа муккасидан кетмасдан бир рисоладагидек ҳаёт яшашни танлаган экан. Кўз-кўз қилишдан, одамларни кўзига ботадиган, ишлар қилишдан тийилиб яшаган экан. Бугун ҳам эшитиб қоламизда, одамларни кўзига ботаётган воқеалар бўлаётганлигини, бу нарсалар хақида жиддийроқ барибир ўйлаб кўришимиз керак. Ўзимизга ўхшаган, бир гунохкор одамларни қаршисига чиқиш учун бунча тайёргарлик кўрарканмиз, ўзимизга ўхшаган одамларга ниманидир исботлаш учун чираниб яшаймизда бу дунёда. Бизни даврада экан деб ўйласин ва билмадим ёки бизни ўзларидан деб хисоблашсин ха бир билмадим ўзимизда бўлмаган холатда кўрсатишга уринамизки, бизга яхши муомала қилишсин. Биз у дунёдаги ахволимиз учун ҳам шундай харакатлар қилябмизми? У ёқда ҳам бизни бу биздан эмас демасликлари учун, бу жаннат ахлидан эмас 37 демасликлари учун бизни ўзларига лойиқ кўриши учун Аллоҳ бизни жаннатларига лойиқ бир бандалари қаторига киргизиши учун ҳам шундай ташвиш бир ғам, истироб, харакат, бир чиранишимиз борми? Жидди-жахдимиз борми? Ёки хаммаси бу дунёдагилар учунми? Бу энди ўйлаб кўришимиз керак бўлган нарса Иншаахллох. 12. Қалбим тоза бўлса бўлди дейишади, аммо... Гоҳида атрофимиздаги одамлардан хар хил сўзларни эшитиб қоламизда. Улар айтишадики, энди у худони танимаса ҳам яхши одамку, хеч кимга зиёни тегмаётган бўлса, яъни ўзларига нисбат бериб ҳам айтишади. Бунақа одамлар ҳам бор. Мени қалбим тоза дейди, қалим тоза бўлса бўладида дейди. Яъни ибодат қиламанми, қилмайманми қонунларга бўйсунаманми бўйсунмайманми ўзим қалбим тоза бўлса бўлдида деган маънода. Бизга устозларимиз айтишадики Аллоҳ Аззаважалла бизни тилимиздан чиқаётган гапларга қарамайди. Қалбимиз билан қозонаётганларимизга, қалбимиздаги ҳолатга албатта қарайди. Яъни инсон ўзини мени қалбим тоза деб тилида айтиши мумкин лекин уни қалбдаги холати хақида хақиқатдан ҳам ундайми ундай эмасми бошқами уни аслини Аллоҳ Аззаважалла билади. биз билмаймиз яъни. Энди ўша буни қара бунда нима айб бор, нима дейди ҳаётини бир кўнгил хушликка сарфлаган одам бўлса, баъзилар айтадики, булар хақиқатни англамайди. Бунга бир нечта сабаблар бор. Хақиқатни фарқига бормайди булар. Агар Аллоҳ Аззаважалла буларни оловда ёқадиган бўлса, биринчи бўлиб мен қарши чиқаман деган жураткор гапларни гапиришдан ўзларини тиймайдиган ҳам бор. Буларда айб йўқ. Чунки бу одамлар ўзларини бир кайф- сафога, ўйин-кулгуга бағишлаган одамлар, бировга зарари 38 тегаётгани йўқ. Шунақа оилада туғилган, хеч ким буларга хақиқатни тушунтирган бўлмаса, нимани кўрган бўлса, шуни қилябди. Яъни қуш уясида кўрганини қилябди. Яшаб келябди. Аммо ёмон одамлар эмас, яхши одамлар, ёмонлиги йўқ, хаммаси бир қарасангиз ёрдам севар одамлар, асл масалани тушунгани йўқ, айби шунда дейишади. Жаноби Аллоҳ айтаябдики, Йўқ бу қалбларни бир таври бор. Яъни тарзи бор. Улар бизни кўзимизга ғафлат ичидадек кўриниши мумкин. Аслида ундай эмас. Бизни кўзимизга кўринаётган ғафлатини орқасига, ғафлат суратидаги ниманидир орқасига беркиниб олган. Ўзларини шундай тутади. ўзларини шундай кўрсатади. бундай қилишдан қасди мен сени дейди Аллоҳга мен сени кўришни истамайман, билишни истамайман, сени ўзимга бир роб ўлароқ, яратган ўлароқ танишни, танлашни ёки билмайман. Қабул қилмайман истамайман, ҳаётимни дейди ўзим истагандек яшашни истайман. Кимнидир мени бошқаришига эхтиёжим йўқ. Тўғри мен одамни наслиданман лекин зурриётим шайтонга бориб тақалади. Менга шайтонни таври тутими тарзи ёқади. Уни қабул қилдим ёққани учун, мақбул бўлди менга, сен мегнга амр қила олмайсан билганимни қиламан, каби охангидаги шайтоннинг ҳоли менга дейишади мақбул. Менга сажда қил деб амр қила олмайсан, буйруқ бера олмайсан, мендан шукр қилишимни талаб қила олмайсан, нега кутасан мендан шукрни мен истаганимни қилишга қодирман. Мен сени танишни билишни сени қабул қилишни, сени мени ҳаётим учун қўйган чегараларингни ичида қолиб кетишни истамайман. Бу мени ҳаётим дейди. Қандай истасам шундай яшайман деяётганларни бу гаплари, бу орқа пландаги гаплари қалб мана шуларни айтябди. Уни биз 39 кўрмаябмиз. Атрофга гўёки ундай кўрсатишябди. Аслида қалблари буни айтябди. Гўёки тушунмаётгандек, назарга илмаётгандек, гўёки хеч нарсадан хабарлари йўқдек, гўёки бефарқдек, динни дейишади мен унчалик ҳам тушунмайман. Аммо ҳаммани хурмат қиламан дейди. Ким қандай истаса, дейди шундай яшайверсин. Ўртада ха деб пайдо бўлиб мени бошимни оғиртиб динга дават қилиб хақиқатни ўргатаман деб бошимни оғиритмаса бўлди, билганича яшайверсин, мени тўғирлагандан кўра ўзларини ўртасидаги камчиликларни хал қилиб олсин деган хар хил гапларни кабиларни айтишади. Аслидачи, аслида кўзини лўқ қилиб бизга айтади. Мени Аллоҳ билан ҳеч бир муаммоим йўқ, дейди. Шундай дейди аммо Аллоҳнинг бирор бир калимасини, бирор бир буйруғини унга қиймат беришмайди. Шунинг учун жаноби Аллоҳ айтадики, мен уларни қалбини биламан дейди. Қалбини, биз уларни қалбини билмаймиз. Биламизми, билмаймиз. Лекин билиб олмаймиз хам. Аллоҳ айтябди мен уларни қалбини биламан. У содда у бўяги беозор кўринганларни ичидаги исёнларини, хирсларини, шахватларини, нафсларини хохишини хаммасини биламан. У биз уларни кўринишларига қараб алданамиз. Аллоҳ уларни яратиб қўйган. Шунинг учун бошида айтдики Аллох бизни тилимиздан чиқаётганларга эмас қалбимиздагиларга, ичимиздагиларга қарайди. Унга кўра холимиз маълум бўлади.... 12. Сизнинг устунлигингиз нимада? Бир туя бор экан бўталоқ, онасига айтибдида она она дебди. Бу устимиздаги бу нима бу иккита букрига ўхшаймиз, отни устини қаранг қанақа тептекис, чиройли. Нега бизни 40 устимиз унақа қийшиқ деса, онаси айтибди ха болам биз чўл биёбонларда юришга мослаштирилганмиз. Ўша ўркачларимизга керакли нарсаларни сақлаймиз, ҳам устимизга минган одамлар чарчаб қомаслиги учун суяниб кетишади, мазза қилиб, деса, боласи айтибди, бўталоқ майли а лекин оёғимиз нега унақа бўлмаса, бу оёқни хунуклигини қаранг, отни оёғини қаранг қанақалигини, қанақа чиройли, гўзаллигини қаранг, бизни оёғимиз нега унақа деса ха болам биз чўлда юрамиз қумда. Қумга ботиб кетади отни оёғига ўхшаган оёғимиз бўлса, биз отларга ўхшаб озгина юрмаймиз, ойлаб юрамиз қумда. Шунинг учун қумни босиб юришимиз керак бўлади. Оёғимиз шунинг учун катта катта деса, боласи айтибди бўталоқ хўп майли ха унда нега бизни лабимиз унақа, буни хунуклигини қаранг, отни оғзидаги лабларини қаранг, қанақа чиройлилигини, бу нима бу узундан узун хунук лабимиз бор деса, онаси айтибди болам биз чўлда юрамиз, у ерда тиконларни еймиз, тиконлар ўша зарар бермаслиги учун лабимиз қаттиқ бўлиши керак, катта бўлиши керак бошқа бошқа деса боласи айтибди бўпти тушундим ха биз зоопаркда яшасак буни нима кераги бор бизга деган экан. Тушундизми? Сизда бор иқтидорлар, талант ёки ўзингизга хос тарафларингиз сиз уни ишлата олсангиз гўзалда. Ишлата олмасангиз кўзга ботиб, халқит қилиб тураверади. Масалан танбур чаладиганлар ёки гитара чаладиганлар созандаларга қарсангиз улар хам тирноқларини ўстириб олади ўша симларини яхшироқ чертиш учунда. Ўша иши бўлмаса у ғалати кўринади. Шундай ҳаётда шундай нарсалар борки бизда ҳам бор биз уни жойида ишлата олсакда у гўзал. Масалан узун узун бармоқли қўллар эркак кишига ярашмайди. Битта холатда 41 ярашаши мумкин қачонки у пионина чалса, тушунябсизми. Бу энди бизни жисман кўринишимиз. Энди хулқ томонимизга олиб қарайлик. Биздаги хулқлар ха масалан бир эркак қаттиқ қўллиги қаердадир гўзал кўринаверади. Қайердир у қўполлик. Жахлдорлиги қайердадир гўзал кўринаверади. Қайердадир чидаб бўлмайдиган нарса масалан. Худди шундай биз ўзимизда нима бор ва биз уларни қандай ишлата олябмизми йўқми, масалан бизда нима иқтидор бор. Биз у иқтидоримиздан фойдаланиб, уни бир ҳаётда тадбиқ қила олябмизми ва ёки зоопаркдамизми бўяги бўтолоқ айтгандек. Бунча нарса яхши аммо биз зоопаркда бўлсак буни бизга нима кераги бор, деганга ўхшаганда. Бунча нарса бор менда уни бир хаётимга тадбиқ қила олмасам, бир ишлата олмасам, уни менга нима кераги бор. Аллоҳ мени инсон қилиб яратди. Инсонларни ичида мўмин қилиб яратди. Мусулмон қилиб яратди. Мен бу мусулмонлигимдан фойдаланиб, бандалик даражамни юқорига кўтара олмасам мени мўминлигимдан наф йўқки менни хайвондан нима фарқим бор. Мени авзал тарафим мўминлигим экан, бошқаларга қараганда. Мен уни ишлатишим керак эмасми хаётда. Мана қаёққа олиб келябмизда гапимизни, секин секин. Шунинг учун диққат қилишимиз керак. Хар нарсани ўзини устунлиги бор. Масалан ўнта бир хил кучга эга бўлган футбол ўйинчиси уни қаршисида яна худди шундай кучга эга бўлган ўнта футбол ўйинчиси уларни ўртасида қайси бири ғалаба қозонади. Орқасида қуёш бўлган. қайси бирини орқа тарафида қуёш бўлса қаршидагиларини кўзига тушади ва улар ғалаба қозонади. Нима бўлди авзаллиги ишига яради. Масалан дейлик қоплон илондан катта, илондан кучли лекин илонни 42 нимаси бор, захри бор. Тишлашга улгурса энг катта қоплонни ҳам ўлдиради. Илонни авзаллиги нимада захрида. Инсонни қанча тез югирадигани ҳам дунёда энг тез югирадигани ҳам қуённи олдида тошбақадай гапда. Тўғрими. Қуённи авзаллиги нимада? Тез югиришида. Демак энди бизни бошқа инсонлар олдидаги авзаллигимиз нимада? Бошқалар олдидаги мўминлигимизда, мусулмонлигимизда. Бошқа фарқимиз йўқ улардан. Қўлларимиз хам иккита уларга ўхшаган. Кўзимиз иккита, қулоғимиз иккита, бўйимиз ҳам бир хил, рангимиз ҳам уларга ўхшаши мумкин. Фақат бизни биттагина авзаллигимиз бор, биз исён қилмаётган Аллоҳ кўрсатган йўлда турган содиқ бўлишга уринаётган бандалармиз. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling