Мавзу: Фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг юқори босқичидир. Бажарди: А. Абдуғаффоров Текширди: А. Рахмонов
Download 439.1 Kb.
|
Абдугаффоров
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент-2020
МУСТАКИЛ ИШ Мавзу: Фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг юқори босқичидир. Бажарди:А.Абдуғаффоров Текширди: А.Рахмонов гурух CММ-52 Тошкент-2020 РЕЖА: 1. Ривожланган мамлакатларда фуқаролик жамияти. 2. Янги даврнинг энг муҳим сиёсий ҳодисаларидан бири. 3. Ж.Локкнинг “Фуқаролик бошқаруви ҳақидаги иккинчи рисола” деб номланган асари. Тахминан XVII асрнинг охиридан XIX асрнинг якунига қадар бўлган иккинчи босқичда энг ривожланган мамлакатларда фуқаролик жамияти ҳуқуқий жиҳатдан тенглик ва хусусий тадбиркорликка асосланган дастлабки капитализм кўринишида шаклланди. ХХ асрда фуқаролик жамиятининг учинчи босқичи, яъни унинг ижтимоийлашув даври бошланди. Европа халқлари антик полислардан тортиб, феодалчилик орқали тараққиётнинг шундай палласига етиб келдиларки, бу даврда мустақил, аммо ўз шахсий манфаатлари йўлида бирлашишга қодир бўлган кишилар жамоаси ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа зарурий элементлари вужудга келди. Бунинг натижасида фуқаролик жамиятининг туб моҳияти ҳақида тафаккур қилишга имконият пайдо бўлди. Бу янги вазият ғарбда инсонларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқларини қонун доирасида тан олиш асосига қурилган мафкура, яъни либерализмда ўз ифодасини топди. Шундай қилиб, антик даврда берилган туртки ўрта асрларга келиб ғарбий Европада қабул қилинган ва ўзига хос ўзгаришларга асос бўлган ҳолда Янги даврда рўй берган буржуа инқилоблари орқали, том маънодаги ҳодиса сифатида, фуқаролик жамиятининг пайдо бўлишига олиб келди. Янги даврнинг энг муҳим сиёсий ҳодисаларидан бири бўлган “фуқаролик жамияти” ғояси ўз тадрижида бир қанча концепция ва талқинларни вужудга келтирди. Бироқ, у ҳамиша “давлат” ҳодисасига нисбатан қарама-қарши қўйилган. Фуқаролик жамиятининг либерал талқини Т.Гоббс, Ж.Локк ва Ш.Монтескье даврига бориб тақалади. Тушунча сифатида фуқаролик жамияти улар томонидан инсониятнинг тарихий тараққиётини акс эттириш, инсоннинг ибтидоий усулдан тараққий топган турмуш тарзига ўтишини ифодалаш мақсадида киритилган. Инсон давлат ва тамаддундан бехабар “ёввойи”, “табиий” ҳолатда узлуксиз урушлар ҳамда ўзаро душманлик ҳолатида ривожланиб боради. Ўзида тартиб-интизом ва фуқаролик муносабатларини ифодалаган ривожланган жамият табиий ҳолатдаги содда (ёки қайсидир маънода жоҳил) жамиятга қарама-қарши қўйилади. Табиат ва инсоннинг жиловланмаган табиий эҳтирослари эмас, балки комиллик, яъни инсоннинг онгли равишда жамоавий ҳаёт кечиришга қодирлиги жамият ва инсон ҳаётининг табиий ибтидоси ҳисобланади. Фуқаролик жамияти инсоннинг озиқ-овқат, уст-бош, бошпанага бўлган асосий эҳтиёжларини қондириш шароити сифатида қабул қилинган. Инсоннинг кундалик эҳтиёжлари қондириладиган турли (иқтисодий, ижтимоий, маданий) соҳаларнинг ажралиши ва эркинлашуви жараёни фуқаролик жамияти пайдо бўлишига олиб келган. Маълумки, инсоният ривожланишининг илк даврида кичик гуруҳлардан иборат қабилалар (уюшмалар) пайдо бўлиб, улар биргаликда озиқ-овқат топиш, уй қуриш, душманлардан ҳимояланиш, ёввойи ҳайвонлардан, табиий офатлардан сақланиш мақсадида бирлашишган. Ушбу уюшмалар оила, уруғ, қабила доирасида ташкил топган бўлиб, улар бир бутун яхлит ҳолдаги манфаат, яъни табиатнинг тирик бир бўлаги сифатида яшаб қолиш зарурияти асосида бирлашган. Ижтимоий ишлаб чиқариш ва меҳнат тақсимотининг юксалиши натижасида инсонларнинг уюшмаси миқдорий жиҳатдан ўсган, функционал жиҳатдан ранг-баранглашиб барқарорлашган. Умумий манфаат жамият аъзоларини боғлаб турувчи кучга айланган. Шунга қарамасдан, жамиятнинг барча аъзолари фуқаролик жамиятини ифода этган уюшмаларга аъзо бўлишлари шарт бўлмай, мустақил ҳолда яшаш имконияти ҳам мавжуд бўлган. Хусусий мулк ва синфларнинг пайдо бўлиши билан жамиятда табақаланиш юз бериб, умумий манфаатлар хусусий, гуруҳий манфаатларга ажрала бошлаган. Ижтимоий ҳаётга оид турли соҳаларнинг вужудга келиши индивид фаолиятининг ранг-баранглашуви ва ижтимоий муносабатларнинг мураккаблашуви жараёнини ифода этади. Ижтимоий алоқаларнинг турличалиги ҳокимиятга тобе бўлмаган ва бошқа индивидлар билан онгли равишда, оқилона муносабатлар ўрнатишга қодир фуқаровий онгга эга бўлган мустақил шахснинг шаклланиши натижаси ҳисобланади. Ўзининг “Фуқаролик бошқаруви ҳақидаги иккинчи рисола” деб номланган асарида Ж.Локк (1632–1704 й.) ҳар қандай одам учун табиий (яъни содда, жоҳил, ибтидоий – муаллиф изоҳи) ҳолатни инкор этган ҳолда фуқаролик жамияти талаблари даражасига етиш учун ягона йўл бошқалар билан келишган ҳолда ижтимоий бирликка қўшилиш ёки бирлашишдан иборат эканлигини таъкидлайди.7 Унинг фикрига кўра, мутлақ монархия фуқаролик жамияти билан умуман мутаносиб бўла олмайди ва у фуқароларнинг эркин бошқаруви шаклига мос келмайди. Бундан ташқари, у хусусий мулк мустақил индивиднинг кристаллашуви жараёни негизида ётишини, айнан хусусий мулк инсон сиёсий мустақиллиги ва эркинлигининг иқтисодий асоси эканлигини уқтиради Француз мутафаккири Ж.Ж.Руссо қарашларининг асосида ижтимоий шартнома назарияси бўлиб, унда инсон, жамият ва давлат муносабатлари атрофлича таҳлил этилади. Руссо ўз даврида рўй берган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларни таҳлил қилар экан, кишилар ўз салоҳиятларини бирлаштирган ҳолда ҳукмрон синфга қарши тура олишлари мумкинлиги ва ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш мумкинлигига урғу беради. Унинг фикрига кўра, кишилар табиий ҳолатда яшаб қолишларига қарши таъсир кучли бўлганлиги туфайли улар ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришга мажбурдирлар. Улар янги кучни вужудга келтира олмас экан, фақатгина мавжуд кучни бирлаштириш ва йўналтириш билан ўзларини сақлаб қолиш, бошқалар билан бирлашган ҳолда умумманфаат йўлида ҳаракат қилиши мумкин бўлган кучлар бирлигини ҳосил қилиши мумкин. Айни вақтда Руссо, бундай бирлашган кучни ҳосил қилиш учун ўз салоҳиятидан жамоа манфаати йўлида воз кечган инсоннинг энг асосий бойлиги бўлган эркинликни қандай сақлаб қолиши ҳақида ҳам бош қотиради. Бунга жавоб топар экан, “уюшманинг шундай шаклини топиш керакки, унда мужассаам бўлган қудрат уюшма аъзоларининг шахси ва мулкини ҳимоялаши ва асраши, шу туфайли барча билан бирлашган ҳар бир киши кўпчиликка бўйсунади ва айни вақтда, илгаригидек эркин бўлиб қолаверади. Ижтимоий шартнома бажарадиган асосий вазифа ана шудир”, дея таъкидлайди.9 Руссо ғоялари ижтимоий шартнома натижасида ижтимоий бирлик қай тарзда шаклланишига қаратилган. “Агар ҳар биримиз ўз шахсиятимиз ва бор кучимизни умумжамоа ва унинг олий иродасига топширар эканмиз, натижада барчамиз учун ҳар биримиз ягона бутунликнинг ажралмас қисмига айланамиз”. 10 Фуқаролик жамиятини давлат ҳокимиятининг мақоми нуқтаи назаридан талқин этган машҳур олимлардан бири Ш.Л. де Монтескье (1689–1755 й.)дир. Унинг асосий ғояларидан бири ҳокимиятнинг бўлиниши тўғрисидадир. У ўзининг “Қонунлар руҳи” номли асарида давлатни фуқаролик жамиятида фуқароларнинг ўзаро адоватини бартараф этишга қаратилган жамоатчилик келишувининг натижаси сифатида кўриб чиқади. У ушбу икки тушунчага аниқлик киритади ва уларнинг ҳар иккисининг ўзига хос қонунлари (фуқаролик ва давлат) бўлиб, ўзининг таъсир доирасига эга. Download 439.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling