Мавзу: Германия банк тизими Маъруза режаси


Download 74.6 Kb.
bet2/4
Sana07.05.2023
Hajmi74.6 Kb.
#1439018
1   2   3   4
Bog'liq
Германия

2. Германия Марказий банки
Германиянинг замонавий банк тизими 3 поғонали ҳисобланади:
Биринчи поғонада Европа Марказий банки туради. Иккинчи поғонада Германия Марказий банки – Бундесбанк туради. Учинчи поғонада эса, Германиянинг тижорат банклари туради.
Бундесбанк 1957 йилда ташкил этилган.
Европа Марказйи банки ташкил этилгунга қадар Бундесбанк дунё бўйича мустақиллик даражаси энг юқори бўлган Марказий банк ҳисобланган. Аммо Европа Марказий банки ташкил этилгандан кейин Бундесбанкнинг айрим муҳим функциялари ундан олиб қўйилди. Масалан, нақд валютани эмиссия қилиш функцияси, ҳисоб ставкасини белгилаш ваколати Европа Марказий банкига ўтиб кетди.
Бундесбанк ҳозирги даврда қуйидаги операцияларни амалга оширади:
1. Тижорат банкларига гаров билан таъминланган кредитлар беради;
2. Очиқ бозорда қимматли қоғозларни Репо шарти бўйича жойлаштириш операциялари.
Репо операцияларининг икки тури мавжуд:
– тўғри Репо;
– тескари Репо.
Тўғри Репо деганда, Бундесбанк томонидан қимматли қоғозларни тижорат банкларига қайтариб сотиб олиш шарти билан сотиш тушунилади.
Тескари Репо деганда, Бундесбанк томонидан қимматли қоғозларни тижорат банкларига қайтариб сотиш шарти билан сотиб олиш тушунилади.
3. Тижорат банкларидан муддатли депозитлар қабул қилади.
4. Қимматли қоғозлар шаклидаги активларни сақлаш учун қабул қилади.
5. Чекларни, тратталарни акцептлайди.
6. Германия федерал бюджетига касса хизмати кўрсатади.
Бундесбанкнинг соф фойдаси қуйидагича тақисмлаанди:
* соф фойданинг 20 фоизи, аммо 250 млн. евродан ошмайдиган қисми Захира фондига жўнатилади;
* қолган 80 фоизи тўлиқ мамлакат бюджетига ўтказилади.
Бундесбанкнинг энг юқори бошқарув органи бўлиб, Бошқарувчилар кенгаши ҳисобланади. Директорлар кенгаши эса, ижро этувчи бошқарув органи ҳисобланади.
Бундесбанкнинг Бошқарувчилар кенгашига унинг 9 та ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киради.
Бундесбанк тижорат банкларини назорат қилиш ваколатига эга эмас. Чунки, Германияда тижорат банкларини назорат қилиш билан шуғулланадиган Федерал бюро бор.



Download 74.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling