Мавзу: Гимнастика машқларини ўргатиш усуллари


Download 283.5 Kb.
bet3/3
Sana01.04.2023
Hajmi283.5 Kb.
#1315115
1   2   3
Bog'liq
gimnastika mashqlarini muvaffaqiyatli ozlashtirish shartlari va usullari

ЎРГАТИШ МЕТОДЛАРИ
Ўргатиш методлари деганда қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун керакли муайян йўллар танлашни тушуниш керак.
Хилма-хил ўргатиш методларини қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин:
Биринчи гурух ўргатиш методларига қуйидагилар киради:
— оғзаки метод универсал методлардан бири бўлиб, ўқувчилар билан муносабатда бўлиш жараёнида ўргатишни идора қилиш имконини беради. Бунда гимнастика терминология,сидан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга бўлади, чунки шу терминология ёрдамида ўқитувчининг ўқувчиларга нутқ орқали таъсир этиши аниқ ва қисқа бўлишига эришиш мумкин;
— ҳаракат техникаси тўғрисидаги маълумотни билдириш методи намойиш қилувчи томонидан машқларни ижро этиш йўли билан кўргазмали қуроллар кўрсатиш, товушли ва нурли ориентирлар, тактил сигналлар бериш, ҳаракатнинг айрим параметрлари ҳақида микдорий ахборот бериш ва ўқувчи томонидан ҳаракат техникаси элементларини бажариш йўли билан намоён қилинадн.
Мазкур ўргатиш методлари асосан машқ техникаси асослари тўғрисидаги тасаввурни ҳосил қилиш ва аниқлашга қаратилган бўлиб, бутун ўргатиш1 даври мобайнида қўлланилиши мумкин. Иккинчи гурух ўргатиш методларига қуйидагилар киради: яхлит машқ методи, у ўрганилаётган ҳаракатни бир бутун тарзда бажаришни назарда тутади.
Бунда ижро этиш шароитини енгиллаштириш ёрдам кўрсатиш ва страховка қилишнинг қўшим-ча воситаларини қўлланиш, снаряд баландлигини камайтириш, ҳаркатни тренажёрда бажариш, дастлабки ёки пировард ҳолатни соддалаштириш (масалан, паст турникда гавда ёзиб кўтарилишни мураббий ёрдамида бажариш) ҳисобига бўлиши мумкин;
— ёрдамчи машқлар мстоди (яхлит машқ методининг вариантларидан бири), у структура жиҳатидан асосий машққа ўхшаш, лекин айни вақтда мустақил машқ бўлган илгари ўрганилган ҳаракатни яхлит бажаришни иазарда тутади (масалан, турникда гавдани ёзиб кўтарилиш учун бир оёқда кўтарилиб таяниш ёрдамчи машқ бўлиб хизмат қилади);
бўлинган машқ методи бу бугун ҳаракат техникасини айрим қисм ва элемснтларга ажратиб олиш ва уларнинг ҳар бирини ўзлаштириб олгандан кейин уни қайта яхлит бажаришдан иборатдир. Машқни қисмларга бундай сунъий бўлиш асосий ҳаракат фаолиятини ўрганиш шароитини осонлаштириш мақсадида қилинади;
— хусусий ҳаракат вазифаларини ҳал қилиш методи бўлинган машқ методининг варианти бўлиб, ҳаракат техникасининг муайян элементлари бўлган ўқув вазифалари сериясини танлаш билан характерланади (масалан, энди бошловчи спортчилар оёқни кериб таяниб сакрашни ўрганиб олиш учун ерга тушишни, югуриб келишни, депсиниш ва ундан кўприк тушишни бирин-кетин ўрганадилар).
Мазкур ўргатиш мстодлари ўқувчиларга машқ ҳақида ахборот олиш ва ўрганилаётган ҳаракат техникаси асосларини билиб олиш имконини беради. ундан ташқари, улар ҳаракат тузилиши тўғрисидаги тасаввур аниқлашуви ва аниқлашувига, шуниигдек рўй бериши мумкин бўлган хатоларни тузатишга ёрдам беради.
Учинчи гурух ўргатиш методларига қуйидагилар киради:
стандарт машқ методи бу метод трснировка машғулоти шароитида ҳаракат кўникмасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳаракатни мустақил бажариш билан характерланадн; ўзгарувчан машқ методи, у қуйидаги қийинлаштирилган шароитлар билан боғлиқ бўлади: адаштирувчи сигналлар (шовқин, бегона товушлар ва ҳоказолар), атрофдаги шароитнинг ўзгариши (снарядларнинг одатдагидан бошқача қўйилиши, ёритишни ўзгартириш ва ҳоказолар), маълум топшириқни бажариш ҳақида кутилмаган кўрсатма берилиши, машқнинг комбинациядаги жойи ўзгариб қолиши машқни чарчаган ёки ортиқча ҳаяжонланиб туриб бажариш;
ўргатишнинг ўйин ва мусобақа мстоди ўқувчиларнинг ўзаро рақобат қилишини ёки ҳаракатдан муайян натижага эришиш учун масъулият сезишни назарда тутади. Мазкур ўргатиш методлари ҳаракат кўникмалари барқарорлигига эришиш имкониятини беради. Тўртинчи гурух ўргатиш методлари янги ҳаракатни ўргатишнинг тўғри тактикасини ва ўқув жараёнини ташкил қилишнинг самарали формасини танлаб олиш имкониятини берадиган дастурлаш методларидан иборатдир. Машқни ўргатиш жараёнини алгоритмлаш дастурлаштиришнинг турларидан биридир.
Алгоритмик типдаги топшириқлар ўқув материалини қисмларга (дозалар, порциялар ёки ўқув вазифаларига) бўлишнн ва ана шу қисм вазифаларни шуғулланупчиларга қатъиян аниқ тартибда бирин-кетин ўргатишни назарда тутади. Ўқув вазифаларининг биринчи серияси ўрганиб бўлингандан ксйингина иккинчи серияга ўтиш ҳуқуқи берилади. Топшириқларни тузишга қуйидаги талаблар қўйиладн:
1) топшириқлар ёки ўқув материалининг қисмлари ҳар бир фаолият характерини аниқ кўрсатиши, уларни танлашда тасодифга йўл қўймаслиги ва у кимларга мўлжалланган бўлса, шуларга тушунарли бўлиши керак;2) алгоритмик типдаги топшириқлар битта ҳаракат фаолияти
учун ҳам, структура жиҳатидан ўхшаш ҳаракатлар серияси учун ҳам тузилиши мумкин;
3) ўқув вазифаларининг ҳаммаси бир-бири билан боғлиқ ҳамда мураккаблашиб бориши жиҳатидан изчил бўлиши керак.
Топшириққа биноан ўқув материали қисмларини ўрганиш тартиби улар орасидаги алоқадорликка қараб белгиланади.
Алгоритмик типдаги топшириқнинг ҳар бир вазифалар серияси муайян мақсадни ҳал қилишга қаратилган бўлади.
Чунончи, ўрганиладиган ҳаракат фаолиятини муваффақият билан бажариш учун зарур жисмоний хислатларни ривожлантирадиган машқлар, ўқув вазифаларининг биринчи сериясида бўлиши керак.
Ўрганиладиган ҳаракат фаолияти бошланиши ва тугалланишидаги дастлабки ва пировард ҳолатларни ўзлаштиришга мўлжалланган машқларни эса ўқув вазифаларининг иккинчи серияси ўз ичига олиши керак.
Ўқув вазифаларининг биринчи ва иккинчи серияси бир вақтда ёки бошқа-бошқа вақтда ўзлаштирилиши мумкнн,
Ўқув вазифаларининг учинчи серияси асосий ҳаракатлар бажарилишини назарда тутади, Масалан, брусларда қўлларга таяниб туриб олдинга силтаниб кўтарилишни ўзлаштириш учун ўқувчи силтаниб туришни ва олдинга қараб зарур бўлган баландликка силтанишни бажара билиши керак.
Тўртинчи серияга бажаришнн айрим параметрларга фазо, вақт, мускулларнинг зўр бериш даражасига қараб баҳолаш билан боғлиқ бўлган ўқув вазифалари киради. Дифференцасиялаш миқдори ва аниқлик даражаси ўрганиладиган машқнинг мураккаблигига боғлиқ.
Ўқув вазифаларининг бешинчи серияси ёрдамчи машқларни ўз ичига олади. Ўқув вазифаларининг мана шу сериялари бажарилгандан кейин, ҳаракат осонлаштирилган шароитда (тренажёрда, ўқитувчи ёрдамида техника воситаларидан фойдаланиб ва ҳоказо) яхлит ўрганилади.
Ҳар бир ўқув вазифасини ўрганаётганда топшириқлар қанчалик.тўғри бажарилаётганини назорат қилиш орқали ўқув жараёнини актив бошқариш имконияти яратилади.
Яхлит ўргатиш методини қўлланишнинг иложи бўлмаганда ёки самараси кам бўлганда алгоритмик типдаги топшириқдан фойдаланиш керак. Бу типдаги топшириқдан, одатда техник жиҳатдан мураккаб машқларни ўрганишда фойдаланилади.




Download 283.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling