Мавзу Харажатларни туркумлаш ва бахолаш уларнинг хисоби Режа
Маҳсулот таннархини шакллантириш
Download 250.68 Kb. Pdf ko'rish
|
2 маъруза
2. Маҳсулот таннархини шакллантириш.
Харажатларни ҳисобга олишнинг биринчи йўналиши, юқорида айтиб ўтгани- миздек, маҳсулот заҳиралари қийматини баҳолаш учун йўлга қўйилган. Хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини одатда фойда олиш мақсадида йўлга қўядилар. Ўз -ўзидан маълумки, олинадиган фойдани кўзлаб харажат қилинади. Фойда ўзи нима? Фойда олинган даромадлардан уларни олиш учун қилинган харажатларни тўлиқ қоплагандан сўнг юзага келадиган суммадир. Фойдани аниқлаш учун эса олинган даромадлардан харажатлар айирилади. Фойда олиш ёки олинадиган фойда суммасини кўпайтириш учун мехнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни мақсадга мувофиқ равишда ташкил этиш, янги техникани жорий қилиш, технологик жараёнларни такомиллаштириш, асосий ва айланма маблағлардан унумли фойдала-ниш, унумсиз харажатларни қисқартириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни тако-миллаштириш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш керак. Санаб ўтилган тадбирларни амалга ошириш учун халқаро тажриба кўрсатишича компанияларнинг Бошқарув тизимини тегишли ахборотлар билан таъминлаш талаб этилади. Бошқача қилиб айтганда, Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ком-паниянинг харажатлари ҳақидаги ахборот жуда муҳим экан. Компаниялар харажатлари ҳақида гапириш учун уларнинг мақсадли сарф- ланиши нуқтаи назаридан иккига бўлинишига эътиборни қаратиш лозим: ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари. Ишлаб чиқариш харажатлари бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлгани сабабли, улар ана шу маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар дейилади. Ноишлаб чиқариш харажатлари бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган, лекин ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, унга хизмат кўрсатиш, бошқариш ҳамда маҳсулотни сотиш билан боғлиқ харажатлардир. Ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулотга маълум бир қийматлик қўшиш мақсадида амалга оширилгани учун ҳам ана шу маҳсулотнинг таннархига қўшилади. Ноишлаб чиқариш харажатлари ҳам компа- ниялар учун зарурдир, лекин улар маҳсулотга бирон бир қўшимча қиймат қўш- майдилар. Бу эса уларни компаниянинг ялпи фойдаси ҳисобига қопланишини бел- гилайди. Ишлаб чиқариш харажатларини эса уларнинг сотиш баҳосини белгилаш орқалигина қоплаш мумкин. Баҳони белгилаш эса ўз навбатида бир бирлик маҳ- сулотнинг компанияга неча пулга тушаётганлигини, яъни уни ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларни аниқлашни талаб этади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ёки маълум бир ишларни бажариш учун қилинган харажатлар ўзи қандай аниқланади? Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш ёки маълум бир ишларни бажариш учун қилинган харажатлар амалда таннарх деб аталади. Таннарх - маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ асосий воси- талар, хом-ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, иш ҳақи, шунингдек ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бошқа харажатлардан шаклланадиган кўрсаткичдир. Маҳсулот таннархида истеъмол қилинган айланма маблағлар, асосий восита- ларнинг ишлаб чиқариш жараёнида амортизация ажратмалари шаклидаги эскири- ши, иш ҳақи тарзида ходимларга тўланадиган жонли мехнатнинг маълум бир қисми ҳамда жамият учун вужудга келтирилган харажатларнинг ижтимоий суғурта ажрат-малари кўринишидаги қисми ўз ифодасини топади. Download 250.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling