Мавзу Хорижий gisларнинг кискача тавсифлари
Download 114.26 Kb.
|
1 2
Bog'liq2 5298890247600356109
Мавзу Хорижий GISларнинг кискача тавсифлари. Режа: Географик ахборот тизимлари (ГИС) Географик ахборот тизимларининг ташкилий қисмлари Географик ахборот тизимлари тарих ГИС бу авваломбор планетамизда содир бўлаётган воқеа ҳодисаларни ва фазовий маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда деярли ҳар ҳандай соҳада қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштириш учун ёрдам берадиган карталар яратиш учун хизмат қиладиган замонавий компътер технологиясидир. ГИС ни ҳозирги кунда замонавий компъютер технологияларисиз тасаввур қилиш мумкин эмас, қанчалик тез компютер дастурлари ривожланар экан шунчалик тезлик билан ГИС ҳам ривожланиб боради. ГИС орқали амалга ошириладиган ҳар қандай амалий таҳлилларни барчаси компютер дастурлари орқали амалга оширилади. ГИС орқали биз маълумотларни сўраш, фазовий маълумотларни таҳлил қилиш, уларни бирлаштириш, уларни визуализация қилиш, мавжуд маълумотлардан янги маълумот яратиш ва бошқа турли туман муаммоларни ҳал қилиш мумкин. Масалан, фазовий маълумотларни таҳлил қилиш ёки карталар яратиш қандайдир бир янгилик эмас албатта, инсоният пайдо бўлибдики, у ўзини ҳаётини яхшилаш мақсадида турли туман карталар яратиб келмокда, бироқ бу каби карталар яратиш ва фазовий маълумотларни таҳлил қилиш ГИС да амалга ошириладиган функциялардан фарқ қилади. Фарқи шундаки, ГИСда замонавий компютер дастурлари орқали фазовий маълумотларни таҳлил қилиш ва карталар яратиш жараёни кескин тезлашади ва охирги пировард натижа ҳам сифатли бўлиши аниқ. ГИС орқали биз қарор қабул қилиш жараёнини кескин равишда оперативлатиш имконига эга бўламиз, хусусан прогнозлаштириш, бир неча хил маълумотлар базасини бир вақтни ўзида таҳлил қилиш, тезлашади. Географик ахборот тизимларининг вужудга келиши ва тараққиёти информацион ва коммуникационтехнологияларининг ривожланиши билан боғлиқдир. Дастлаб автоматик равишда фақат харита чизиш назарда тутилиб, сўнг фазовий маълумотларни тўплаш, уларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва моделлаштириш ҳамда тарқатиш каби вазифалар Географик ахборот тизимларига топширилди. Географик информацион тизими мураккаб тизим бўлиб, у бир неча қисмлардан иборат ва технологиялар ривожланган сари такомиллашиб бормоқда. Бугун географик ахборот тизимларидан фақат географияда эмас, балки кўп бошқа фанларда ҳам қўлланилиб келинмоқда. Археология, архитектура, геология, иқлимшунослик, кадастр, жойни иқтисодий ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги, табиий офатларни олдини олиш, жиноятчиликни камайтириш, ташқи сиёсат ва бошқа соҳалардан кўп мисолларни келтириш мумкин. Географик информацион тизимининг ривожланишига айрим ижодий гуруҳлар, ишлаб чиқариш ташкилотлари ва шаҳслар катта таъсир кўрсатган. Уларнинг тариҳий ўрни замон талабига мос ҳолда таклиф қилган асосий ғоялари ва ташаббусларидир. Географик информацион тизимининг тариҳи шуни кўрсатадики, картография каби у босқичма босқич техникадан фанга айланиб кетган ва бугун ўз назарий аппарати, услубиёти вауслубларига эга. Асосий қурол эса картографик ёндашув ва услубиёт, картографикманбълар ва бошқа тасвирлардир. Компьютерлар яратилишдан олдин бир неча мавзули хариталарни устма-уст тушириш ва уларни бирлаштириб географияга оид вазифаларни ечиш ғояси пайдо бўлди. Масалан, доктор Жон Сноу томонидан 1854 йили Лондонда вабодан вафот этган кишиларнинг турар жойлар ва заҳарланган кудуклар жойлашишини кўрсатадиган хариталар. Уларни солиштириб Сноу таҳлил қилиш йўл билан вабо касаллигини тарқалишини тўхтатиш бўйича тадбирларни амалга оширди. Бу мисол географик таҳлилнинг, яъни турли ҳодисаларни ўзаро фазовий муносабатларини ўрганиш муҳимлигини кўрсатади. Бошқа мисол 19 асрнинг ўрталарида “Ирландия темир йўллари тўғрисидаги хисобот”га илова қилиб ягона масштаб ва проекцияда тузилган аҳоли, поездлар харақати, геология ва топографик хариталардир. Бу ғоя ривожланиб бугунги кунда географик ахборот тизимларида турли хил қатламларни устма-уст туширишда ўз ифодасини топди. Компьютерлар пайдо бўлиши учун катта таъсир кўрсатган ва бу таъсирни бир неча омилларини кўрсатиш мумкин: Компьютер технологияларини такомиллаштирилиши ва айниқса компьютер графикаси имкониятлари ошган сари улардан фойдаланиш афзал деб топилган. Ижтимоий ва иқтисодий географияда, минтақавий фанларда фазовий ва ҳудудий жараёнлар назариясини ривожланиши. Атроф муҳитга оид муаммоларни тушунишга ва ўрганишга интилишлар. Компьютер ва автоматизация бўйича билимлар савиясини ошганлиги ва таълими ривожланганлиги. Бу омиллар таъсирида турли мамлакатларда географик ахборотни компьютерга киритиш, уни таҳлил қилиш ва компьютерда харита чизиш каби масалаларни ечишга йўналтирилган тадқиқот ишларни кўп олимлар ва муҳандислар олиб боришди. Ушбу тадқиқотларни бошланғич даври деб 1950 ва 1960 йилларни ҳисобласа бўлади. Бу пайтда статистик усуллардан фойдаланиш ва компьютер учун дастурларни яратиш масалалари ечилиб турилган эди. Географик информацион тизимини ривожланишида муҳим ўрин тутган Компьютер графикаси ва фазовий таҳлил қилиш Гарвард лабораторияси тўғрисида ҳам айтиб ўтиш ўринлидир. 1960 йилларинг ўртасида Ховард Фишер компьютер ёрдамида харита чизиш дастурларини яратиш мақсадида ушбу лабораторияни ташкил этган эди ва у 1980 йилгача географик ахборот тизимини ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Гарвард лабораториясида тузилган дастурлар кўп географик ахборот тизимларида қўлланилган ва уларнинг асосини ташкил этган. Шуни айтиб ўтиш керакки географик ахборот тизимини яратувчиларининг кўплари Гарвард лабораториясида таълим олган. ГИС реал олам тўғрисидаги маълумотларни тематик қатламлар тўплами кўринишида сақлайди. Бу маълумотлар бир-бири билан географик жойлашув асосида бирлаштирилган, боғланган бўлади. Бу оддий, бироқ жуда қулай , ва ихчам ёндашиш ёки усул, турли масалаларни ечишда ўзининг нақадар тўғрилигини кўрсатди. Географик ахборот тизимларининг ташкилий қисмлари ГИС ни ишлаши учун қуйидаги 5 та муҳим ташкилий қисмлар мавжуд бўлиши зарур: Аппарат воситалари бу ГИСни амалга ошириш жараёнида керак бўладиган барча воситалардир яъни компютер, плоттер, дижитайзер, принтер, GPS ва бошқа воситалардир. Дастурлар бу ГИСда фазовий маълумотларни таҳлил қилиш ва карталар яратиш учун керак бўладиган компютер дастурларидир. Фазовий (географик) маълумотларни киритиш, уларни таҳлил қилиш, уларни тушунарли кўринишда визуализация қилиш, маълумотлар базасини бошқариш ва уни сақлаш йўллари, керакли маълумотларни тез вақт ичида сўраш ва ҳакозалар компютер дастурларини қандайлигидан далолат беради. Маълумотлар. Маълумотлар ГИСнинг энг муҳим белгилардан бири ҳисобланади десак муболоға бўлмайди. Фазовий маълумотлар ГИСни амалга оширирувчи томонидан жадвал кўринишда ёки фото сурат кўринишида тўпланиши мумкин. Ёки тўпланган фазовий маълумотлар бошқа тўпланган фазовий маълумотлар билан бирлаштириб таҳлил қилиниши мумкин. Амалга оширувчилар. Инсонларни иштирокисиз ҳар қандай ГИС тасаввур қилиш қийин, қайсики инсонлар барча бўлаётган жараёнларни бошқариб боради. ГИС натижалари қандай даражада сифатли бўлиши айнан инсонни билим маҳоратига ва уни иштирокига бевосита боғлик. Усуллар. Кўп ҳолларда фазовий маълумотларни таҳлил қилишни ва ГИС ни натижалари тез ёки сифатли бўлиши айнан қандай усулларни кўллашга боғлик. Исталган географик информация (ахборот), объектларнинг худудий жойлашув ўрни тўғрисидаги маълумотни ўзида мужассам этади. Мисол келтирамиз, у географик ёки бошқа координаталарга боғланиш, ёки адреснинг кўрсатилиши, почта индекси, сайлов округи, ер участкасининг идентификатори (худуд ёки объект ҳақидаги маълумот), йўлнинг номи бўлсин барча-барчаси, географик жойлашув тўғрисидаги маълумотни ўзида мужассамлаштирган. Шунга ўхшаш мисоллардан фойдаланилганда объектларни жойлашган жойини автоматик тарзда топиш учун гео-кодлаш деган процедурадан фойдаланилади. Унинг ёрдамида сизни қизиқтираётган объект ёки жараён картада қаерда жойлашганлигини аниқлаш ва кўриш мумкин. Масалан: сизнинг дўстингиз яшайдиган уй, сизни қизиқтираётган ташкилот, сув тошқини ёки зилзила содир бўлган жойни топиш, сизга керак бўлган жойга осонроқ ва тезроқ етиб олиш маршрутини аниқлаш. Юқорида кўрсатилгандек Географик информацион тизими информацион тизимларининг махсус тури бўлиб, географик ахборот тизимларибилан ишлаш учун мўлжалланган ва бир неча бир бирига боғлиқ ҳолда ягона мақсадда ишлаб турган воситалардан ва қисмлардан ҳамда бажариладиган ишлардан иборат. Бошқа информацион тизимлари каби географик ахборот тизимлари ҳам янги ахборот яратади. Бир бирига боғланган жараёнлар ҳақида маълумотларни кузатиб ва уларни тўплаб таҳлил қилиш орқали информацион маҳсулотни тайёрлайди. Бундай информацион тизими мақсадга мувофиқ бўлиш учун кузатиш, ўлчаш, ифодалаш, тушунтириб бериш, қарор қабул қилиш функцияларига эга бўлиши шарт. Ҳудудий ёки географияга оид аниқ координаталарга эга бўлган маълумотлар билан ишлайдиган географик ахборот тизимининг ўзига хос функцияси, фазовий таҳлил қилиш функциясига эгалигидир. Табиий бойликларни идора қилишда, ердан унумли фойдаланишда, юк ташиш каби масалаларни ечишда шундай функциясиз қарор қабул қилиш осон эмас. Бу функция географик ахборотнинг махсус хусусиятини, яъни элементларининг фазовий муносабатларини, уларнинг жойлашишини, бир бирига яқинлиги, ҳудудий тақсимланишини ўрганишда қўл келади. Демак, техникавий воситалар, компьютерни ишлатадиган дастурлар ва фазовий таҳлилни таъминлайдиган жараёнлар географик ахборот тизимини барпо этади. Бошқа компьютер дастурлар ҳам, мисол учун AutoCAD ва ҳар хил статистик дастурлар, фазовий маълумотлардан фойдаланади, лекин уларда фазовий таҳлил қилиш функциялари тўлиқ ҳолда мавжуд эмас. Географик информацион тизими ўз навбатида бир бири билан боғлиқ бир неча тизимлардан иборат: Download 114.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling