Мавзу: Хорижий мамлакатлар суғурта тизими


Жаҳон суғурта бозорининг таркиби


Download 31.35 Kb.
bet3/4
Sana22.04.2023
Hajmi31.35 Kb.
#1376734
1   2   3   4
Bog'liq
11-Мавзу

2. Жаҳон суғурта бозорининг таркиби

Суғурта бозори ҳудудий жойлашувига қараб халқаро, минтақавий ва миллий суғурта бозорларига бўлинади. Миллий суғурта бозори бирон-бир мамлакат ҳудудидаги суғурта муассасаларини ва уларни фаолиятини ўз таркибига олади. Жаҳондаги энг йирик миллий суғурта бозори Америка қўшма штатларидир. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда йиғиладиган суғурта тушумларининг 43 фоиздан ортиғи АқШ ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда ҳаётни суғурта қилувчи 2600 дан ортиқ ва бошқа умумий турдаги суғурта хизматларини кўрсатувчи 3800 та компания фаолият кўрсатмоқда. Улардан баъзи бирлари дунё суғурта бозорида ҳам олдинги ўринлардадир. Масалан, “Пруденшиал оф Америка” компанияси мамлакат ички бозорида биринчи ва 1992 йил бошида мавжуд активлари, тўплаган суғурта мукофотлари бўйича учинчи ўринни эгаллади.


Минтақавий суғурта бозори деганда савдо, иқтисодий ва бошқа жиҳатлардан ўзаро яқин муносабатда бўлган бир нечта мамлакатларнинг ички бозори тушунилади. Европа ҳамжамиятининг суғурта бозори йирик минтақавий бозордир.
Халқаро суғурта бозори сифатида дунё миқёсида суғурта фаолиятини олиб борувчи алоҳида мамлакатларнинг ички бозори тушунилади. Жумладан, ҳозирги вақтда Япония суғурта бозорининг халқаро даражада муҳим ўрни бор ва кейинги ўн йилликда Япония суғуртачилари дунё бозорида етакчилик қилиб келишмоқда. Маълумотларга қараганда, 1992 йили жаҳондаги энг йирик 20 та ҳаётни суғурта қилувчи компаниялар ичида 9 таси ёки 45 фоизи Японияга тегишлидир. Бу компанияларнинг молиявий салоҳияти 869 млрд. долл. миқдорида баҳоланган.
Суғурта бозорлари ҳудудий бўлиниш билан бир қаторда суғурта турларига қараб ҳам хилма-хил бўлиши мумкин. Иқтисоди ривожланган мамлакатлар амалиётида суғурта бозори иккига бўлинади: 1) Ҳаётни суғурта қилиш билан боғлик суғурта хизматлари бозори; 2) Умумий суғурта хизматлари бозори.


3. Жаҳон суғурта бозори қатнашчилари ва уларга тавсифнома

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, суғурта бозорининг институционал таркиби, нафақат суғурта компаниясидан ва суғурталанувчилардан иборат, балки яна шундай субъектлар мавжудки, уларнинг иштирокисиз суғурта бозорини тасаввур қилиш қийин. Буни қуйидаги схемадан кўриш мумкин.


Сўзсиз суғурта бозорида суғурта компанияларнинг мавқеи ниҳоятда каттадир. ўз навбатида, суғурталовчилар мулкий шаклига қараб, бир нечта турда бўлади (давлат, акциядорлик, давлат-акциядорлик ва ҳакозолар). Суғурта бозорида қайд этилган қатнашчилардан ташқари, ўзаро суғурталаш жамиятлари ҳам фаолият кўрсатишлари мумкин. Бу жамиятларнинг бошқа суғурталовчилардан фарқи шундаки, улар фойда олиш учун интилмасдан, кўрилган зарарни ўзаро ҳамкорликда қоплашни назарда тутади. Статистик маълумотлар бўйича, ўзаро суғурталаш жамиятлари халқаро суғурта бозорида, тўплаган суғурта мукофоти ҳамда активлари жиҳатидан салмоқли ўринга эга. АқШ ва Япония миллий суғурта бозорларида ўзаро суғурталаш жамиятларининг сони жами суғурта компанияларининг 50 фоиздан кўпроғини ташкил этади.
Чет мамлакатлар суғурта бозорининг муҳим таркибий қисмларидан бири бу - суғурта брокерларидир. Брокерлар суғурта агентларидан фарқли ўлароқ, бир томондан, суғурталовчининг, иккинчи томондан эса суғурталанувчининг манфаатларини ҳимоя қилади. АқШ ва Буюк Британияда суғурта брокерлари институти ниҳоятда тараққий этган.
Жаҳон суғурта бозори қайта суғурталовчи компаниялар мавжудлиги билан ҳам ранг-барангдир. қайта суғурта компанияларисиз тўғридан тўғри суғурта операцияларини амалга оширувчи ташкилотлар қиймати юқори турадиган объектларни суғурта ҳимоясига ололмайди. Негаки, бундай объектларнинг қиймати алоҳида бир суғурта компаниясининг бутун молиявий қудратидан юз марталаб кўп бўлиши мумкин. Замонавий ҳаво лайнерлари ва сув кемалари, атом электр станцияларини бунга мисол сифатида кўриш мумкин. Халқаро суғурта бозорида “Колония” (Германия), “Кёльн қайта суғурталаш жамияти” (Германия) ва Швейцария қайта суғурталаш жамияти ўз нуфузига эга ва ишончли ҳамкор сифатида катта обрў эътибор қозонган.



Download 31.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling