Мавзу: хотира режа: Хотира ҳақида тушунча Хотира нерв-физиологик асоси


Download 134.2 Kb.
bet3/5
Sana18.10.2023
Hajmi134.2 Kb.
#1708895
1   2   3   4   5
Bog'liq
portal.guldu.uz-2-taqdimot(1)

Ҳаракат хотирасиинсон фаолиятининг ҳар бир турида руҳий фаолликнинг у ёки бу кўринишларини устунлик қилишида кузатилади.
Ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотирасибу хотира ҳис-туйғулар, руҳий кечинмалар, ҳиссиётлар, эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётганлигидан, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятига нисбатан муносабатимиз қай тарзда амалга оширилаётганлигидан доимо хабар бериб туриш имкониятига эга.
Образли хотираяққол мазмунни, бинобарин, нарса, ҳодиса-ларнинг аниқ образларини, уларнинг хусусиятлари ва боғланишларини эсда қолдириш, онгда мустаҳкамлаш ҳамда зарурият туғилганида эсга туширишдан иборат хотира турига айтилади.
Сўз-мантиқ хотираси мазмунини фикр ва мулоҳазалар, аниқ ҳукм ҳамда хулоса чиқаришлар ташкил этади.
Ихтиёрий хотира деганда маълум мақсадни рўёбга чиқариш учун муайян даврларда ақлий ҳаракатларга суянган ҳолда амалга оширилишидан иборат хотира жараёни тушунилади.
Ихтиёрсиз хотиранинг турмушда ва фаолиятда катта ўрин эгаллашини ҳар ким ўз шахсий тажрибасидан билади.
Қисқа муддатли хотира- қисқа муддатга эсда қолдирилишини таъминлайдиган хотира тури.
Оператив хотира инсон томонидан бевосита амалга оширилаётган фаол тезкор ҳаракатлар, усуллар учун хизмат қилувчи жараённи англатувчи мнемик ҳолатга айтилади.
Хотира жараёнлари қуйидагилардан иборат:
Эсда олиб қолиш
Эсда сақлаш
Эсга тушириш
Унутиш
Эсда қолдириш идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни мия пўстида из ҳосил қилишдир. Унинг физиологик асоси мия пўстида муваққат нерв боғланишининг вужудга келишидир.
Эсда қолдириш ўзининг фаоллиги жиҳатидан иккига бўлинади:
а) ихтиёрсиз эсда қолдириш- олдиндан мақсад қуйилмайди, мавзу танланмайди ва ирода кучи сарфланмайди.
б) ихтиёрий эсда қолдириш- олдиндан мақсад қўйиб мавзу белгиланади.

Download 134.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling