Мавзу: Хотира режа


Хотиранинг нерв физиологик асослари


Download 122 Kb.
bet2/8
Sana12.01.2023
Hajmi122 Kb.
#1089651
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-seminar

8.2.Хотиранинг нерв физиологик асослари
Эсда олиб қолиш нерв тизимининг эгилувчан, яъни ўзгарувчанлик, қўзғатувчилар таъсирида ўзида гўё бир из қолдириш, сақлаш имконияти туфайли юзага келади. Ҳар қандай инсоннинг мияси эгилувчанлик хусусиятига эга бўлиб, унинг даражаси ҳар хил бўлади. Шахс хотирасининг сифати миянинг фаоллиги ва турли фаолиятга тўғридан-тўғри боғлиқ равишда ривожланади. Атрофни ўраб олган борлиқни фаол билувчи киши ўз мияси фаолиятини тўхтовсиз кучайтиради. Шу билан бирга унинг эгилувчанлик даражасини оширади. Мия эгилувчанлиги вақтинча пасайиши, хотира самарасининг сусайиши, баъзи пайтда одамнинг толиқишига сабаб бўлади. Дам олгандан кейин яна тикланади. Одатда мия эгилувчанлиги ёш ўтиши билан сусаяди. Масалан, кекса кишилар гапларидан адашиб кетади, илгари гапирганлари эсдан чиқиб, ўша гапни такрорлайверадилар. Мия эгилувчанлигининг кўрсаткичи бош мия пўстлоғида муваққат нерв алоқаларини тезликда вужудга келиши, давомли сақланиши ва уларнинг тез, осон жонлантирилиши ҳисобланади. Муваққат нерв алоқалари ассостиастияларни ҳосил қилувчи физиологик механизмдир. Ассостиастия бизнинг хотирамизда мустаҳкамланган ва онгимизда қайд қилинган айрим воқеа ҳодисаларнинг ўзаро боғланишидир. Бирор буюмни эсда олиб қолиш, бошқа буюмлар билан боғлаш орқали амалга оширилади. Бу ўринда академик И.П.Павловнинг қуйидаги сўзлари жуда характерлидир. «Муваққат нерв боғланишлари – деб ёзади И.П. Павлов ҳайвонот оламида ва бизнинг ўзимизда ҳам бўладиган энг умумий физиологик ҳодисадир. Шу билан бирга у психик ҳодиса ҳамдир, турли-туман ҳаракат, таассурот бўлмаса ҳарфлар, сўзлар ва фикрлар ўртасида пайдо бўладиган боғланишлар-ки, бу боғланишларни психологлар ассостиастиялар деб атайдилар».
Хотира, яъни эсда олиб қолиш, идрок қилинаётган нарсалардан ҳосил бўлган образлар ўртасида ассостиастияларнинг юзага келишидан иборатдир. Шу боис инсон хотирасидаги ассостиастиялар 3 турга ажратилади. Булар ёндошлик ассостиастияси, ўхшашлик ассостиастияси ва қарама-қаршилик ассостиастияларидан иборатдир. Ёндошлик ассостиастиясининг асосида вақт ва фазовий муносабатлар ётади. Бошқача қилиб айтганда, ёндошлик ассостиастияси бир неча нарса ёки ҳодисаларни айни бир вақтда ёки кетма-кет идрок қилишдан ҳосил бўлади.
Масалан, боғчада боласи ҳар куни ўзининг тарбиячи опаси ва тарбияланаётган гуруҳини идрок қилади. Кейинчалик, яъни катта бўлгандан сўнг боғчасини эсласа тарбиячи опаси ва аксинча, тарбиячи опасини эсласа, боғча гуруҳи кўз ўнгида гавдаланади.
Ҳозирги пайтда идрок қилинаётган нарса билан илгари идрок қилинган нарса ўртасида маълум ўхшашлик бўлса, бу нарсалар ўртасида ўхшашлик ассостиастияси ҳосил бўлади. Масалан, бола даставвал боғчага келган пайтида боғча мудирасининг ташқи кўриниши, овози ва муносабатларини ўз онасига ўхшатиши мумкин. Кейинчалик бола онасини кўрганда, мудира опасини ва аксинча мудира опасини кўрганда онасини эслайдиган бўлиб қолади. Бу иккала одамнинг бола тасаввуридаги образлари ўртасида ассостиастия ҳосил бўлади.
Ҳозирги идрок қилинаётган нарсалар билан илгари идрок қилинаётган нарсалар ўртасида қарама-қарши белгилар ва хусусиятлар бўлса, бундай нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассостиастияси юз беради. Масалан ёз-қиш, иссиқ-совуқ каби нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассостиастиялари ҳосил бўлади.
Шундай қилиб, хотиранинг нерв-физиологик асосида бош мия пўстида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, турли ассостиатив боғланишлар ётади. Лекин, одам эсда олиб қолиш пайтида ассостиастиялар ҳосил бўлганлигини мутлақо сезмайди. Ҳар хил ассостиастияларнинг ҳосил бўлганини одам кейинчалик бирор нарсани эсга тушириш пайтида бўлади.
Хотиранинг нерв-физиологик механизмлари хусусида тўхталар эканмиз, сўнгги йилларда техниканинг ғоят тез ривожланиши натижасида турли эсда олиб қолувчи аппаратларга бўлган эҳтиёж бениҳоя кўпайиб кетганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ўз навбатида хотиранинг нерв-физиологик механизмларини психолог ва физиологлардан ташқари инженерлар, биохимиклар, генетиклар ҳамда кибернетиклар томонидан ўрганилишига олиб келди. Натижада хотиранинг нерв физиологик механизмларини тушунтирувчи бир қанча янги назариялар майдонга келди. Ана шундай назариялардан энг муҳими молекулаларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган биохимик назариядир. Бу назарияга кўра бирор нарсани эсда олиб қолиш ва эсда сақлаб туриш махсус тўзилишни ўзгариши билан боғлиқдир. Ўтказилган текширишларга кўра, бирор нарса эсда олиб қолинганда, асосан нерв ҳужайраларининг (нейронларнинг) дендрит шохлари таркибида ўзгариш юзага келади. Улар қандайдир бошқачароқ тўзилишга кириб оладилар. Дендритлар тўзилишидаги ҳосил бўлган ўзгариш дарров ўтиб кетадиган бўлмай, анча мустаҳкам бўлади. Шу сабабли эсда олиб қолган нарса ўзоқ вақт хотирада сақланиб туради

Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling