Мавзу: Хотира режа
Download 122 Kb.
|
2-seminar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотираси.
Ҳаракат хотираси - инсон фаолиятининг ҳар бир турида руҳий фаолликнинг у ёки бу кўринишларини устунлик қилишида кўзатилади. Масалан, ҳаракат, ҳиссиёт, идрок, ақл-заковат каби руҳий фаолиятнинг кўринишлари мавжуддир. Ана шу руҳий фаоллик турларининг ҳар бири тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулотларида ўз ифодасини топиб ҳаракатларда, ҳиссий кечинмаларда, туйғуларда, образларда, тимсолларда, фикр ва мулоҳазаларда акс этади.
Турли ҳаракатлар ва уларнинг бажарилиши тартиби, тезлиги, суръати, изчиллиги ва бошқаларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш, эсга туширишдан иборат хотира тури ҳаракат хотираси деб аталади. Хотиранинг бошқа турларига қараганда, ҳаракат хотираси баъзи одамларда аниқ равшан устунлик қилиши учраб туради. Психология фанида классик мисолга айланиб қолган ушбу ҳолатни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир: бир мусиқа ишқибози мусиқаларни хотирасида мутлақо қайта тиклай олмас экан, лекин у яқиндагина эшитган операни фақат пантомимика тарзидагина қайта тиклаш имкониятига эга бўлган. Турмушда шундай одамлар учрайдики, улар ўзларида ҳаракат хотирасининг борлигини умуман пайқамайдилар. Мазкур хотира турининг ғоят аҳамияти шундан иборатки, у юриш, ёзиш, ифодали ҳаракат малакалари билан бир қаторда ҳар хил амалий меҳнат малакаларини таркиб топтиришнинг асосини ташкил қилади. Агар инсонда ҳаракат хотираси бўлмаганда эди, ўзини ҳар гал «бошдан бошлаб» ўрганар эди. Фигурали учиш, лангар билан сакраш, гимнастика, чопиш, хатти-ҳаракатлар, бадиий гимнастика билан шуғулланиш ҳаракат хотирасини тақозо этади. Жисмоний чаққонлик, меҳнат маҳорати, «олтин қўллар», зийрак кўзлар, эгилувчанлик ва кўзатувчанликка эга бўлиш юксак, барқарор ҳаракат хотираси мавжудлигининг аломати бўлиб ҳисобланади. Ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотираси. Бу хотира ҳис-туйғулар, руҳий кечинмалар, ҳиссиётлар, эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётганлигидан, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятига нисбатан муносабатимиз қай тарзда амалга оширилаётганлигидан доимо хабар бериб туриш имкониятига эга. Шунинг учун ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида ҳиссий хотира тури жуда катта аҳамият касб этади. Воқеликдаги нарса ва ҳодисалардан, ўз-ўзимизга бўлган муносабатларимиздан келиб чиқадиган ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларни эсда қолдириш, эсда сақлаш, эсга туширишдан иборат хотира тури ҳиссий хотира тури деб аталади. Бошимиздан кечирган ва хотирамизда сақланиб қолган ҳиссиётлар ҳаракатга ундовчи ва ўтмишда салбий кечинмаларга эга бўлган ҳаракатлардан сақланиб қолувчи сигнал тарзида намоён бўлади. Ҳиссий хотира ўзининг вужудга келиш хусусияти, тезлиги, динамикаси, давомийлиги билан хотиранинг бошқа турларидан маълум маънода ажралиб туради. Ҳар бир одамга ўз турмуш тажрибасидан маълумки, кўпинча, қачонлардир ўқиган китоблар, томоша қилган кинофильмлар фақат «таассуротлар», боғланишлар занжирини ечишнинг дастлабки тугуни сифатида намоён бўлади. Шунинг учун ҳиссий хотира ижтимоий аҳамият касб этиб, умумийлик алоҳида олинган одамлар кайфиятлари бир-бирларига ўхшашлиги, илиқ руҳий муҳитни вужудга келтириш ёки нохуш кечинмалар тўлқинини барпо этиш эҳтимоли тўғрисида мулоҳаза юритилаётган аломати остида ижтимоий гуруҳий, жамоавий, барқарор ва беқарор кайфиятни вужудга келтиради. Download 122 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling