Мавзу: Ички ёнув двигателлари
Download 1,06 Mb.
|
Очиқ дарс физика
Мавзу: Ички ёнув двигателлари. Дарснинг шиори: «Физика билимини эгалламоқ учунб барча ўз билимин чархламоғи лозим». Дарснинг мақсади: Саноатда ва турмушда ишлатиладиган двигателлар, уларнинг турлари, қисмлари, ишлаш принсипи, уларнинг аҳамияти ҳақида тушунча бериш. Дарснинг тури: “Ақлий ҳужум”, “Фикрларнинг шиддатли хужуми” , “Мантиқий фиклаш” методи. Дарснинг услуби: Якка тартиб да, гуруҳлар билан ишлаш, савол-жавоб, оғзаки, ўйин. Дарснинг жиҳозлари: Дарсликнинг 26§ матни. Компьютер, мавзуга доир слайдлар, дивегател қисмлари бор расмлар, ўйинчоқ машиналар (NEXIYA, JENTRA, MATIZ,MAN, RAKETA), саволлар жойлашган чархпалак, “Билимдонлар боғи” деб номланган плакат. Фанлараро боғланиши: Кимё, математика. Асосий атамалар: ички ёнув дивигателлари, дизел дивигатели, реактив дивигателлари. Дарснинг режаси:
Дарснинг бориши:
Ўтилган мавзу: “II боб юзасидан муҳим ҳулосалари”. Ўқувчилар 3 гуруҳга бўлинади: I-гуруҳ: Ал-Хоразмий. II-гуруҳ: Ал-Беруний. III-гуруҳ: Мирзо Улуғбек. Ҳар бир гуруҳдан 1 тадан ўқувчи чиқади саволлар ёзилган чарҳпалакни айлантириб саволлар танланади. Жавоб топишга вақт белгиланади, гуруҳ ҳар бири алоҳида бўлииб ҳаракат қилишади. Бериладиган саволлар.
Ўқувчиларнинг жавоблари биргаликда тингланади, хато ва камчиликлар тўғриланиб, рағбатлантириб борилади.
Мавзу ўқувчиларга, гуруҳларга савол тариқасида ташланади. Савол: Ички ёнув дивигатели нима? Уни қандай тушунасиз? (гуруҳлар ўз фикрларини билдиришади). Сўнг ўқитувчи 26§ матни асосида кўргазмалардан, компьютердаги слайдлардан фойдаланиб, тушунтириб, гуруҳлар фикрларини тўлдириб мавзуни тушунтиради. Download 1,06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling