Мавзу: Инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти
Асосий фондларнинг шаклланишида капитал
Download 258 Kb.
|
investitsiya 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инвестицияларнинг макро ва микроиқтисодиѐтни ривожлантиришдаги роли
Асосий фондларнинг шаклланишида капитал қўйилмаларнинг роли
Асосий капиталга инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида амалга оширилади ҳамда ўзида янги қурилишга, кенгайтиришга, реконструксияга ва фаолият кўрсатаѐтган корхоналарни техник қайта жиҳозлашга, ускуналар, инвентарлар, лойиҳавий маҳсулотлар сотиб олишга сарф-харажатларни мужассамлаштиради. Иқтисодий фанлар ва амалиѐт «инвестиция» ва «капитал қўйилма» терминларини бир хил нарса эмаслигини, яъни синоним сўзлар эмаслигини таъкидлайди. Инвестициялар капитал қўйилмага нисбатан кенг мазмунли, қамровли тушунчадир. Ғарб адабиѐтларида инвестициялар борасида сўз юритилганда асосий эътибор фонд бозорига қаратилади, чунки ривожланган мамлакатларда инвестициялар, асосан, қимматли қоғозлар ѐрдамида амалга оширилади. У.Шарп инвестицияларга қуйидагича таъриф беради: «Истиқболда янада кўпроқ миқдордаги маблағ олиш учун маълум миқдордаги пул билан бугун ажралишдир. Реал инвестициялар, асосан, моддий активларга (ер, ускуналар, заводлар) қилинган инвестициялардир. Молиявий инвестициялар бу қоғозда битилган шартномалардир. Буларга оддий акциялар ва облигациялар киради. Ривожланаѐтган иқтисодиѐтда инвестицияларнинг асосий қисми реал инвестицияларга тегишлидир. Ривожланган иқтисодиѐтда эса инвестицияларнинг асосий қисми молиявий инвестициялаш институтларининг кенг миқиѐсда ривожланиши реал инвестицияларнинг ўсишига сабабчи бўлади. Инвестицияларнинг бу икки шакли бир-бири билан рақобатлашувчи эмас, балки бир-бирини тўлдирувчидир». Инвестиция тушунчасига ягона ва тўлиқ тариф бериш анчагина кенг тушунча бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий фаннинг турли қисмларида ва амалий фаолиятнинг турли соҳаларида инвестиция мазмуни ўзининг хусусиятларига эга. Инвестицияларнинг макро ва микроиқтисодиѐтни ривожлантиришдаги ролиБозор иқтисодиѐти шароитида инвестиция ресурслари манбалари макро ва микродаражада фарқланишидан қатий назар, мамлакат инвестиция бозорида ўзига хос мавқега ва иқтисодий чегараларига эга. Шу боис ҳозирда инвестиция ресурслари бозорида таклифни, нафақат, барқарорлаштириш, балки етарли миқдорда ошириш учун унинг манбалари таркибида давлат улушини камайтирган ҳолда чет эл кредитлари ва маҳаллий банклар кредитларини ошириш мақсадга мувофиқдир. Инвестиция фаолияти ва унинг манбалари иқтисодиѐт ривожининг жадал суръатларини белгилаб бериш билан бирга у ҳар қандай тизимда кўп жиҳатдан минтақа ва мамлакат иқтисодиѐтининг барқарор ўсиб боришини ва тараққий этиш даражасини ифода этиши лозим. Инвестиция кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг асосий негизини ташкил этар экан, ўз навбатида, бу такрор ишлаб чиқаришга инвестор (субъектлар) инвестиция ресурсларини иқтисодиѐт соҳаларига (объектларга) ўзи кўзлаган мақсадни, асосан, даромад (фойда) олиш ѐки ижтимоий самарага эришиш учун жойлаштиради ва инвестор амалга оширган бундай фаолиятни илмий нуқтаи назардан инвестиция фаолиятидир. нвестиция фаолиятини амалга ошириш ва чет эл инвестициясини фаол жалб этиш учун, нафақат, ҳудудлар балки, тармоқларда, шунингдек инвестиция фаолиятининг субъекти ва объектларида ҳам инвестицион жозибадорлик рейтингларини таҳлил этиб, ҳисоблаб чиқиш зарурдир. Ватанимиз иқтисодиѐтига чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва инвестиция фаолияти тараққиѐтини таъминлаш қулай инветиция муҳитини барпо этишни талаб қилади. Қулай инвестиция муҳити анча кенг тушунча бўлиб, у чет эл инвестицияларнинг кириб келиши ва ўзлаштирилишида кўплаб ижобий шарцҳароитлар бўлишлигини талаб қилади. Республикамиз олимларининг инвестиция соҳасида олиб борган илмий ишларида қулай инвестиция муҳитини барпо этиш ва унга таъсир этувчи омиллар маълум бир асосда гурухлаштирилган. Булар иқтисодий, сиѐсий ва ижтимоий омиллардир. Лекин мазкур омилларнинг инвестиция фаолиятига ижобий ѐки салбий таъсир этиши етарлича очиб берилмаган. Шу боис қулай инвестиция муҳитига таъсир этувчи омилларни ижобий ва салбий таъсир этувчи омиллар тарзида гурухлаштириш уларнинг хусусиятини тўлароқ ва кенгроқ очиб беришга имкон беради. Иқтисодиѐтга чет эл инвестициясининг барча шаклларини фаол жалб қилишда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар умумлаштирган ҳолда қуйидаги хулосаларни бериш мақсадга мувофиқдир: мамлакатнинг ҳудудий ва тармоқ тизимини такомиллаштириш нуқтаи назардан инвестициялашга таъсир этувчи омилларни мувофиқлаштирган ҳолда қулай инвестицион мухитни яратиш; гурухланган омиллар натижасида, нафақат, ҳудудларнинг балки барча микробосқичларда чет эл инвестициясини жалб этиш бўйича рейтинг кўрсатгичларини ҳисобга олиш; асосий капиталга инвестициялар миқдорида банк кредитлари салмоғини ошириш мақсадида бу борада белгиланган имтиѐзларни қайта кўриб чиқиш; чет эл инвестициясини жалб этувчи хўжалик субъектларига мулк қийматидан тўланадиган имтиѐзли солиқ ставкасини ўрнатиш орқали уларнинг мол-мулкини қисқа муддатда қайта баҳолашга қизиқтириш; чет эл инвестициясини жалб этувчи ҳамда шу асосда товар экспорт қилишни кўпайтирувчи корхоналар учун имтиѐзларни кенгайтириш; инвестиция лойиҳаларини иқгисодиѐтнинг макро ва микро даражасидаги эҳтиѐж ва имкониятларни ҳисобга олиб, ишлаб чиқиш асосида Халқаро молия институтларининг республикамизда очган кредит линияларидан тўла-тўкис фойдаланишни таъминлаш; маҳаллий «масъул» муассасаларнинг чет эл инвестицияларини ҳудудларга жалб қилишдаги фаоллигини ошириш. Фойдаланилган адабиётлар 1. Тошов О. Инвестицион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш. Монография. – Т.: Академнашр, 2012. 2. Хашимов А.А., Маджидов Ш.А., Мўминова Н.М. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштииш. Ўқув қўлланма. – Т.: Шарқ, 2014. 3. Mаmatov B.S., Xo’jamqulov D.Yu., Nurbekov O.Sh. Investitsiyalarni tashkil etish va moliyalashtirish. Darslik. Toshkent moliya instituti. – Т.: IQTISODMOLIYA, 2014. Интернет сайтлари: - www.mfer.uz –Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазирлигининг расмий сайти. -www.review.uz – «Экономическое обозрение» журналининг расмий сайти. -www.stat.uz – Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси сайти. -www.omad.uz – Бизнес ривожи учун ахборот портали. - www.ziyonet.uz - билимлар сайти - www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги портали - www.mf.uz - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайти - www.gov.uz - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати сайти Download 258 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling