Мавзу: Ишлаб чиқариш хоналарида микроиқлим кўрсаткичларини аниқлаш ва ўрганиш Ишдан максади
Анемометрлар билан ҳавонинг ҳаракат тезлигини ўлчаш
Download 1.59 Mb.
|
Mikroiqlim
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳавонинг нисбий намлиги.
Анемометрлар билан ҳавонинг ҳаракат тезлигини ўлчаш.
Косасимон ва парракли анемометрлар ёки электр анемометрлар ёрдамида ҳавонинг ҳаракат тезлиги қуйидагича аниқланади: Асбоб стрелкаларининг илк кўрсаткичлари (ўнлик стрелкадан бошлаб) ёзиб олинади А = ХХХХ; Асбоб ҳаво оқимига кўндаланг қўйилади ва 30- 40 секунд давомида парраклар айланиши стрелкаларга узатилмай турилади (айланишлар сони доимий бўлгунча); Парраклар айланиши ўзгармас бўлиб қолгандан кейин махсус мурват билан айланишлар стрелкаларга узатилади ва шу вақтнинг ўзида секундомер қўшилади; 60 ёки 120 секунд вақт ўтгандан кейин асбоб стрелкалари тўхтатилади ва иккинчи кўрсатиш ёзиб олинади В = ХХХХ; Қуйидаги ҳисоблаш бажарилади: , шкала/секунд (4) яъни стрелканинг вақт бирлиги ичида нечта шкалага юрганлиги аникланади; Асбобнинг паспортида бўладиган махсус график (тарировка графиги) бўйича шамолнинг ҳаракат тезлиги топилади: υ =ƒ(nс) м/с. Кататермометрлар билан ҳавонинг ҳаракат тезлигини аниқлаш услуби. Жуда кичик даражадаги ҳаво ҳаракати тезлигини топиш учун шарсимон ёки цилиндрсимон кататермометрлар ишлатилади. Кататермометрлар термометрларга ўхшаган бўлиб, капилляр найча ичига ранг берувчи бўёқ аралаштирилган спирт қуюлгандир. Бу асбоблар билан ҳавонинг ҳаракат тезлигини топиш қуйидаги тартибда олиб борилади: Шарсимон кататермометр температураси б5…75 °С бўлган сувга ботқизилиб турилади, спирт юқориги резервуарнинг ярмигача боргандан кейин эса иссиқ сувдан олинади, шар қисми қуруқ қилиб артилиб ўлчаш ўтказиладиган жойга штативга осиб қўйилади; Секундомер ёрдамида кататермометр кўрсаткичининг 38 °С дан 35 °С гача пасайиш вақти ўлчаб олинади; Қуйидаги ифода билан ҳавонинг совутиш кучи топилади: , Вт/м2 (5) Бу ерда: tВ - бошланғич температура, 38 °С; tО - охирги температура, 35 °С; - кататермометрнинг 38°С дан 35°С гача пасайишга кетган вақт, с; Ф - асбоб фактори (ўзгармаси), Ж/(см2..с) ; паспортидан олинади, масалан, шарли кататермометр учун 6120 Ж/(см2.с) тенг; 4. Температуралар фарқи топилади: , оС (6) бу ерда: tХ - хона ҳавоси температураси, °С; 5. Ҳаво совутиш кучининг температуралар фарқига нисбати топилади: , (7) 6. Махсус ишлаб чиқилган жадвал бўйича (3-илова) юқорида топилган нисбат бўйича ҳавонинг ҳаракат тезлиги (м/с) топилади. 3-илова
б) цилиндрсимон кататермометр кўрсаткичлари бўйича ҳаво ҳаракатининг тезлигини аниқлаш
Ҳавонинг нисбий намлиги. Ҳавонинг намлиги - унинг таркибидаги сув буғлари миқдори билан характерланувчи катталикдир. Ҳавонинг абсолют, максимал ва нисбий намликлари фарқланади. Ҳавонинг абсолют намлиги деб берилган температура ва босимда 1м3 ҳаво таркибидаги сув буғлари массасига айтилади. Ҳавонинг максимал намлиги деб берилган температура ва босимда 1м3 ҳаво таркибида сув буғларининг бўлиши мумкин бўлган энг юқори миқдорига айтилади. Иккаласининг ҳам ўлчов бирлиги - г/м3. Ҳавонинг нисбий намлиги деб абсолют намликнинг психрометр қуруқ термометри кўрсатган температурадаги максимал намлигига нисбатига айтилади. Нисбий намлик процентда ифодаланади: , % (8) бу ерда: А - абсолют намлик, г/м3; RҚ - психрометрнинг қуруқ термометри кўрсатган температурадаги ҳавонинг максимал намлиги, г/м3, (4-илова). 4-илова
Ҳавонинг намлигини аниқлаш учун қуйидаги асбоблар ишлатилади: а) гигрометрлар; б) гигрографлар (суткалик ёки хафталик); в) стационар психрометрлар (расм); г) аспирацион психрометрлар (расм). Гигрометр ва гигрографларда ҳавонинг нисбий намлиги асбобларнинг махсус шкаласидан тўғридан-тўғри процентларда олинади.
Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling