Мавзу: Ишлаб чиқариш хоналарида микроиқлим кўрсаткичларини аниқлаш ва ўрганиш Ишдан максади
Ишлаб чиқариш хоналари учун микроиқлим кўрсаткичларининг
Download 1.59 Mb.
|
Mikroiqlim
- Bu sahifa navigatsiya:
- Микроиқлим кўрсаткичларини ўлчаш асбоблари ва ҳисоблаш услублари. Атмосфера босими.
- Атмосфера температураси.
Ишлаб чиқариш хоналари учун микроиқлим кўрсаткичларининг
меъёрлари (ГОСТ 12.1.005-88 бўйича)
Изоҳ: Ҳамма иш категорияси учун ҳавонинг энг мақбул нисбий намлиги 40...60%; Суткалик ўртача температура +10 °С ва ундан юқори бўлса йилнинг иссиқ фасли дейилади, аксинча бўлса йилнинг совуқ фасли дейилади; Ишчи смена давомида кўчиб ишлайдиган бўлса қайси иш ўрнида иш вақтининг икки соат ва ундан кўпроқ вақтини ўтказадиган бўлса шу иш ўрни асосий иш ўрни дейилади. Ишлаб чиқариш хоналаридаги микроиқлим кўрсаткичлари даврий равишда ўлчашлар ўтказиб текшириб турилиши ва зарур ҳолларда кўрсаткичларни талаб даражасига олиб келиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Микроиқлим кўрсаткичларини ўлчаш махсус асбоб-ускуналар билан олиб борилади. Микроиқлим кўрсаткичларини ўлчаш асбоблари ва ҳисоблаш услублари. Атмосфера босими. Атмосфера босими тепадаги ҳаво устуни оғирлик кучининг бирлик юзага нисбати билан характерланади ва СИ системасида Н/м2 ёки Па (Паскаль) ўлчанади. Системадан ташкари ўлчов бирлиги сифатида миллиметр симоб устуни (мм.сим.уст.) кенг қўлланилади. Атмосфера босими атмосферани ташкил қилувчи асосий газлардан азот (N2) ва кислороднинг (О2) порциаль босимига таъсир кўрсатади, у эса ўз навбатида инсонларнинг нафас олиш жараёнига таъсир қилади. Атмосфера босими 550...950 мм.сим.уст. оралиғида бўлса организмдаги физиологик жараёнларда бузилиш сезилмайди. Инсон соғлигига атмосфера босимининг вақт бирлиги ичида тезлик билан ўзгариши салбий таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқаришда босимни ўлчаш учун симобли барометрлар; барометр-анероидлар (дискали ва пружинали); ҳафталик ёки суткалик барографлар қўлланилади. Дискали барометр-анероид (БАММ-1) ёрдамида босимни ўлчаш қуйидаги тартибда олиб борилади: Р=Рб+∆Рш+∆Рt+∆Рқ , Па (1) Бу ерда: Р - атмосфера босими, Па; Рб - барометр-анероид стрелкаси кўрсаткичи, Па; Рш - шкала бўйича тузаткич киритиш миқдори, Па; Рt = t - температура бўйича тузатиш киритиш миқдори, Па; t - ўлчаш ўтказилаётган вақтда ҳаво температураси, оС; - ҳар бир градус учун киритиладиган тузатиш, Па/ °С; РҚ - қўшимча тузатиш киритиш миқдори, Па. Юқорида келтирилган тузаткичларни киритиш тартиби ва уларнинг сон қийматлари ҳар бир барометр-анероид учун алоҳида бўлиб, асбобнинг паспортида келтирилган бўлади. Пружинали барометр-анероид билан ўлчаш ўтказилганда босим миқдори тўғридан-тўғри асбоб шкаласидан ўқилади, ўлчов бирлиги мм.сим.уст.. Паскалда аниқланган босимни 133,32 бўлинса босимнинг миллиметр симоб устунидаги (мм.сим.уст.) миқдори аниқланади. Атмосфера температураси. Атмосфера температураси ҳавонинг иссиқлик ҳолатини характерловчи катталик бўлиб, уни ташкил қилувчи газлар молекулаларининг ҳаракат кинетик энергияси билан характерланади. Температуранинг ўлчов бирлиги қилиб градус қабул қилинган, унинг Цельсий (°С) ва Кельвин (К) шкалалари мавжуд. Хона ҳавоси температурасини ўлчаш учун қуйидаги асбоблар қўлланилади:
Бу ҳолатда ҳақиқий температура қуйидаги ифода билан топилади (°С): Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling