Мавзу: Ишлаб чиқариш ва унинг тармоқларида метрологик хизмат ва таъминот


Синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича Халқаро Конференцияси /ИЛАК/


Download 46.02 Kb.
bet6/7
Sana24.12.2022
Hajmi46.02 Kb.
#1059837
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мавзу 6,7

5. Синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича Халқаро Конференцияси /ИЛАК/
ИСО ва МЭК ишлаб чиққан халқаро қоидаларига асосан лабораторияларини аккредитлашдан мақсад синов лабораторияларини аниқ синовлар ѐки аниқ тур синовлари (ИСО/МЭК Руководство 2.86) ўтказишга ҳуқуқ беришдан иборат.
Аккредитланган синовлар тушунчаси махсулотни сертификатлаштириш фаолияти билан чамбарчас боғлангандир.
ИЛАК (Internationai Laboratory Accreditation Conference) биринчи марта 1977 йили Копенгаген (Дания) да чакирилган. ИЛАК нинг яратилишидан миллий тизимларини ўзаро тан олиш билан амалдаги ва халқаро битимлардаги маълумотларни, маҳсулотни синаш натижаларини ва бошқа маҳсулот сифати ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришга ҳаракат қилиш.
1980 йилда чакирилган ИЛАК нинг конференциясида миллий тизимларининг аккредитланган лабораторияларини ўзаро тан олиш бўйича амалдаги икки ва кўп томонлама битимлар ҳақида маъруза тайѐрлашга қарор қабул қилинди.
Иш жараѐнида икки хил халқаро битимлар борлиги намоѐн бўлди:
1. Лабораторияларни аккредитламасдан синов натижаларини ва сертификат баѐнномаларини ўзаро тан олиш битими;
2. Синов лабораторияларининг аккредитлаш миллий тизимларини ўзаро тан олиш битими (тан олишни сертификатга ѐзиш билан).

Шу масалалар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва уларнинг натижаларига кўра шундай битимлар зарурлиги қайд қилинди.


Лабораторияларнинг аккредитлаш масалалари ҳозирги кунда актуал бўлиб, улар билан боғлиқ бўлган материалларни системали равишда чоп этилиш зарурати тугилди. Шу масалаларда ҳар доим ИЛАК ўз материалларининг чоп этилишини «Метрология» журнали тахририяти билан ҳамкорликда амалда оширилишига қарор қилди.
1983 йили ИЛАК ташаббуси билан синов лабораториялари учун сифат бўйича қўлланма тузишга тавсиявий лойиха тайѐрланди, 1986 йили эса бундай тавсия қабул қилинди. ИСО ва МЭК лар томонидан қайта ишланган бу ҳужжат ИСО - МЭК 49 қўлланмаси номи билан маълумдир.
ИЛАК томонидан ишлаб чиқарилган халқаро ҳужжатлар маҳсулотни четга чиқарадиган ва четдан мол олиб келадиган мамлакатлардаги савдо – иқтисодий сиѐсатига катта таъсир ўтказмокда. Бунга мисол тарикасида ЕЭС мамлакатлари томонидан 1989 йили қабул қилинган аккредитланувчи лабораторияларга талаблар асосини белгиловчи аккредитлар ва сертификатлаштириш идоралари учун зарур Европа EN – 45000 стандартини кўрсатиш мумкин. 25



Download 46.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling