- Мавзу. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби
- Режа:
- Ҳисобдор шахслар ҳисоб-китоблар ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари.
- Хизмат сафари ва у бўйича харажатларнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари
- Хизмат сафари ва умумхўжалик харажатлари учун бўйича ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби
- Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китобларнинг анлитик ва синтетик ҳисоби
- Ҳисобдор шахс – белгиланган иш(топшириқ)ни бажариш учун берилган пул маблағлари ёки моддий қийматликларнинг ишлатилиши (сарфланиши) юзасидан тегишли ҳужжатлар асос қилинган ҳолда ҳисобот тақдим этувчи мансабдор шахс (масъул ходим).
- Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларнниг
- вазифалари:
- ҳисобдор шахслар ва ҳисоби бериладиган маблағлар юзасидан операцияларни тўғри амалга оширилишини таъминлаш;
- хизмат сафари, умумхўжалик харажатлари ва бошқа мақсадларда берилган ҳисоби бериладиган маблағларни ҳаракати, мақсадли сарфланиши ва ҳисобдан чиқарилишини тўғри ташкил этилишини таъминлаш;
- ҳисобдор шахслар ва ҳисоби бериладиган маблағлар юзасидан содир бўлган муомалаларни ҳужжатларда расмийлаштириш ва назорат қилиш;
- ҳисобдор шахслар ва ҳисоби бериладиган маблағлар юзасидан содир бўлган муомалаларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил этиш;
- Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китобларнинг вазифалари:
- тайёр маҳсулотлар ва товарларнинг ходимларга кредитга берилиши юзасидан операциялар ҳисобини ташкил этиш;
- кредитга сотилган товарлар бўйича тўлов графигини назорат қилиш;
- ходимларга берилган қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобини ташкил этиш;
- моддий зарарларнинг юзага келиши ва ундирилиши бўйича операциялар ҳисобини ташкил этиш
- бошқа қарзлар бўйича муомалалар ҳисобини ташкил этиш
- Бўнак – келгусида ишларни бажариш, мулкларни бериш, хизмат кўрсатиш ва бошқалар юзасидан бериладиган пул маблағи ёки мулкий қиймат.
- Хизмат сафари деганда ишчини ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиши) тушунилади.
- Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган, ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ишчиларни хизмат юзасидан бориб келишлари
Do'stlaringiz bilan baham: |