Мавзу. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби


хизмат сафари ҳисобланмайди


Download 0.67 Mb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1506453
1   2   3
Bog'liq
18 (2)

хизмат сафари ҳисобланмайди.
  • Ишчиларни хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади ва ҳар бир ҳолат учун йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.
  • Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун юбориладиган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассисларни хизмат сафарлари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
  • Хизмат сафари муддатини узайтириш истисно тариқасида фақат хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан рухсат берилади.
  • Хизмат сафари жойидаги турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар хизмат сафарига юборилган ишчини келиш ва кетиш кунлари бўйича ҳақиқатдаги харажатлар бўйича (люкс-номерлардан хоналардан ташқари), жумладан меҳмонхоналарда кўрсатиладиган қўшимча хизматларга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда қопланади.
  • Турар жойни ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар
  • Агар меҳмонхоналар люкс-номер(хона)ларида яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилса, турар жой хонасини ижарага олиш бўйича ҳақ тўлаш ушбу номер (хона) қийматининг 70% миқдорида амалга оширилади.
  • Турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда, харажатлар қар бир сутка учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини 2% миқдорида қопланади.
  • Турар жойни ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар
  • Йўл харажатлари қуйидаги миқдорларда қопланади:
  • умумий фойдаланиладиган транспортни барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати;
  • транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
  • йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш бўйича, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича харажатлар;
  • йўлда ўрин-кўрпа буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасдан ҳақ тўлашга қабул қилинади;
  • йўл ҳужжатлари йўқ бўлганда корхона раҳбарига хизмат сафарига юборилган ишчини йўл харажатларига ҳақ тўлаш масаласини ечиш ҳуқуқи берилади. Бунда йўл харажати бўйича қопланадиган сумма хизмат сафарига темир йўл орқали бориш қийматидан ортиқ бўлмаслиги, лекин йўловчиларни авиада ташиш тарифларини 30%дан кўп бўлмаслиги керак.
  • Суткалик харажатлар
  • Суткалик харажатлар жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициентларда):
  • Тошкент шаҳрида, шаҳар ва вилоятлар марказларида - 0,1,
  • бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда - 0,08.
  • Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади.
  • 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар»
  • 4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»
  • 4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар»
  • 6970- «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз”
  • Хизмат сафари бўйича ходимларга берилган бўнакларни ҳамда бошқа ҳисобдорликларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:
  • Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича алоҳида юритилади.
  • Аналитик ҳисоб маълумотларининг йиғиндиси бош счет қолдиғига тенг бўлиши лозим.
  • "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар" счётида умумхўжалик эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентар ва жиҳозларни нақд пулга сотиб олиш учун берилган бўнаклар акс эттирилади. Товар-моддий қийматликларни баҳолаш ва кирим қилиш тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling