Мавзу: Иқтисодиётнинг реал сектори қўллаб-қувватлашда тижорат банклари кредитларининг ўрни


Download 302.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana16.03.2023
Hajmi302.93 Kb.
#1279109
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
iqtisodiyotning real sektori qollab-quvvatlashda tizhorat banklari kreditlarining orni

Хулоса
Мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодиѐтини эркинлаштириш ва 
модернизациялашга йўналтирилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар 
амалга оширилмоқда. Бу борада мустаҳкам ва барқарор банк тизимини 
шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. 
Реферат ишини бажариш жараѐнида қуйидаги хулосалар қилинди ва 
амалий тавсиялар ишлаб чиқилди: Миллий иқтисодиѐтда макроиқтисодий ва 
молиявий барқарорликни таъминлаш ва мустаҳкамлашда тижорат банклари 
катта ўрин тутади. Шу боис, мамлакат банк тизимида олиб борилаѐтган 
ислоҳотларни изчил жадаллаштириш мақсадга мувофиқдир. 
Тижорат банклари устав капиталини ошириш орқали банклардаги 
капиталлашув даражасини ошириш ва шу орқали иқтисодиѐтнинг реал 
секторини қўллаб қувватлаш мақсадида ажратиладиган кредитларнинг 
кўлами ва унинг адреслигини таъминлашдан ибоат. Республика 
тижорат 
банкларининг капиталлашув даражаси ортиши уларнинг молия бозоридаги 
инвестицион фаолияти кенгайишига олиб келади. Тижорат банкларининг 
инвестицион 
фаоллиги 
ривожланиши 
мамлакатда 
макроиқтисодий 
барқарорликни таъминлаш, республикада ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот ва 
кўрсатилаѐтган хизматлар ҳажмини кўпайтириш, янги иш ўринлари ташкил 
этиш, ижтимоий масалалар ҳал этилишини таъминлайди. 
Тижорат банклари фаолият самарадорлиги ва капиталлашув 
даражасини янада ошириш, маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида 
республика тижорат банклари кредитларининг иқтисодиѐтнитнг реал 
секторларини қўллаб қувватлаш ва модернизация қилиш, эксортга 
йўналтирилган ишлаб чиқаришлар амалга ошираѐтган корхоналарга 
йўналтириш. Тижорат банкларининг реал иқтисодиѐт тармоқлари 
ривожланишидаги ролини янада ошириш, жумладан:
тижорат банкларининг ташкил этилган вақти ва уларнинг 
ихтисослашган йўналишини такомиллаштириш; 


тижорат банклари кредитларининг реал сеторни қўллаб қувватлаш 
учун реал шароит яратиб бериш; 
саноат ва транспорт соҳаларига ихтисослаштирилган тижорат 
банкларига нисбатан турли имтиѐзлар бериш; 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи, қайта ишловчи ва 
экспорт қилувчи корхоналарни молиялаштиришга ихтисослашган тижорат 
банкларига нисбатан алоҳида эътибор қаратиш ва кредитларни бериш бўйича 
қулай ва алоҳида тартибини жорий этиш; 
зарар кўриб ишлаѐтган ѐки бўш ѐтган объектларни тижорат банкларига 
бепул бериш орқали уларнинг инвестицион фаоллигини ошириш ва 
иқтисодиѐтнинг реал секторини қўллаб қувватлашда тижорат банклари 
фаолиятини мувофиқлаштириш.
хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган тижорат банклари 
учун махсус усуллардан, хусусан, уларни рағбатлантириш асосида саноатни 
модернизация қилиш учун ажратиладиган кредитлари салмоғини ошириш ва 
тижорат банклари фаолиятини рағбатлантириш мамлакат кредит тизимининг 
такомиллашувига ѐрдам беради. 
Тижорат банкларини кредит тизимининг такомиллаштириш 
масалаларини ҳал этишда уларнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини 
эътиборга олиш лозим: 
- тижорат банклари ўз мижозларига жамғарилган маблағлар ҳисобидан
хўжалик юритувчи субъектларга қарзга берадилар ва ушбу фаолиятдан фоиз 
шаклида даромад оладилар. Фоизлар тижорат банклари фойдасининг асосий 
манбаи бўлиб ҳисобланади ва фоизлардан олинган даромаднинг бир қисми 
муомала харажатларини қоплашга сарфланади; 
- тижорат банкларининг фойдаси доимо пул шаклига эга бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларини 
мажбурий захира талаблари учун белгилаган миқдорини қайта кўриб чиқиш 
мақсадга мувофиқ. Ушбу миқдорнинг пасайтирилиши тижорат банкларида 
бўш турган маблағларнинг кўпайишига ва ликвидлилик даражасининг 


ошишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларининг 
иқтисодиѐтнинг реал секторларига ажратадиган кредитларнинг ошишига
молиявий имкониятлари ўсиши ва иқтисодиѐтнинг ривожланишига муҳит 
яратади.
Амалиѐтда тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг 
қайтарилмаслиги туфайли мижозларнинг гаровга қўйилган мол-мулкларини 
сотиш орқали кредитларни қоплаш ҳоллари юз бериб туради. Ушбу ҳолатда 
гаров эгасининг гаровни банкка беришида кредит мажбуриятини 
таъминламаган корхона тижорат банки қўшилган қиймат солиғи тўловчиси 
ҳисобланади. Гаровдаги мулкларнинг сотилиши қўшилган қиймат солиғидан 
имтиѐзнинг берилиши қайтарилмаган кредитга сарф этилган ресурснинг 
ўрнини тезда қоплаш ҳамда ушбу ресурсларни хўжалик юритувчи 
субъектларга кредит сифатида қайта бериш орқали иқтисодиѐтни 
молиялаштиришда ўз самарасини беради. Юқоридагилардан келиб чиққан 
ҳолда, тижорат банкларининг гаров мулкини сотишда қўшилган қиймат 
солиғи тўловидан озод этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу боис, амалдаги 
Солиқ кодексининг баъзи моддаларида келтирилган солиқ имтиѐзларига 
қўшимча банд киритиш мақсадга мувофиқдир. 
Ишнинг хулосасида шуни таъкидлаш лозимки, инқироз шароитида 
мамлакатимиз иқтисодиѐтини модернизация қилиш ва иқтисодиѐтнинг реал 
секторини қўллаб қувватлашда тижорат банклари кредитларининг ўрни 
беқиѐсдир. Банклар иқтисодиѐтнинг қон томири. Шу сабабли тижорат 
банклари 
фаолиятини 
ва 
кредит 
бериш 
механизмини 
янада 
такомиллаштириш долзарб масалалалардан биридир.  



Download 302.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling