Мавзу Иқтисодий ўсишни прогнозлаш
Экстрополяция усули, корреляцион анализ усули
Download 31.72 Kb.
|
Мавзу Иқтисодий ўсишни прогнозлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.5. Макроиқтисодий ўсишни прогнозлаштириш.
12.4. Экстрополяция усули, корреляцион анализ усули.Экстраполяция ёрдамида жараёнлар юзага келишида, одатда, у ёки бу кўп миқдорий объект тавсифи статистик тенденцияларини йигишда, ўзгариш нуқтасидан бошланади. Экстраполяция усуллари энг кўп тарқалган ва барча прогнозлаш усуллари орасида нисбатан кўп ишлаб чиқилган усуллардан ҳисобланади. Экстраполяция усулининг мақсади қуйидагича ҳисобланади: Прогнозлаш объектини характерловчи ўтган даврга нисбати, тадбиқ қилиш қонуниятлари аниқланади ва мос холда бу маълумотларнинг ўсиш потенциаллари тўгрисидаги статистиқ маълумотларни таҳлил қилиш, сўнгра ташқи мухитда эмперик ёки динамик қаторда бўлган прогнозловчи катталикларнинг қийматлари аниқланади. Регрецион тахлил - ўрганилаётган тасодифий харакатнинг тасодифий меъёрини ва ўрганилаётган микдорий ўзаро муносабатлар ўртасидаги богланишни ишлаш учун кўлланилади. Яъни, тасодифий ва иктисодий меъёрлар ўртасидаги богланиш регреция деб аталади. Регрецион тахлил–ушбу богланишнинг тахлили усулидир. Регриссия ўртача натижа белгиларининг омил белгилари билан богликлигини кўрсатади. Прогнозлаш учун регрессион тахлил усули кўланилаётганда математик формула тузилади. У формула прогнозлаштириш объекти билан бирга унга таъсир этувчи битта ёки бир нечта омилларнинг богланишини ўзида акс эттиради. Бу усул ишлатилаётган объектнинг хусусиятини тахлил қилишга имкон беради. Бунда намуна тузилиб, ундан сўнг намунадаги бир кўрсаткичнинг ахамиятини бошқа кўрсаткичга боглиқлиги хисобланади. Регрессия. Жуфт корреляция коэффициентининг ахамияти-танланиш хажмига боглиқ тасодифий меъёрдир. Назорат сони пасайган сари корреляция коэффициентининг ишонарлилиги пасаяди. Корреляция коэффициентининг квадрати детерминация коэффициенти деб аталади ва назарий мохияти ўзгарувчининг хақиқий мохиятига мос келишини кўрсатади. Кўплик корреляция коэффициенти (R) бўйича аргумент ва функция омиллари ўртасидаги боглиқлик мухокама қилинади. 12.5. Макроиқтисодий ўсишни прогнозлаштириш.Кўрсаткичлар динамикаси қаторининг ўзгариш тенденциясини излаш турли хил вақтинчалик функциялар ёрдамида ўтказилади. Масалан, бунга охирги умумий маҳсулотни, фондлар қийматини ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Download 31.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling