Мавзу Иқтисодий ўсишни прогнозлаш
Иқтисодий ўсиш турлари, уларнинг прогнозлаштиришда ишлатилиши
Download 31.72 Kb.
|
Мавзу Иқтисодий ўсишни прогнозлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3. Иқтисодий ўсишни прогнозлаштиришда ишлаб чиқариш функцияси.
12.2. Иқтисодий ўсиш турлари, уларнинг прогнозлаштиришда ишлатилиши.Иқтисодий ўсиш юз бериши учун бозор талабига мувофиқ товар ва хизматларни яратиш керак бўлади. Биз биламизки, иқтисодий ўсиш ЯИМ кўпайишини англатади. ЯИМ эса товар ва хизматларнинг бозордаги қиймати, агар улар сотилмаса бозор қиймати юзага келмайди. Шу сабабли бозорбоп товар ва хизматларни яратиш иқтисодий ўсишни таъминлайди. Ресурслар камёб бўлганидан , улардан самарали фойдаланиш иқтисодий ўсишнинг асосий шартига айланади. Иқтисодий ўсишнинг ўсиш суръатига(динамикасига) қараб миллий иқтисодиётнинг даражаси ҳамда ресурсларнинг чегараланганлик муаммолари таҳлил этилади. Иқтисодий адабиётларда бу тушунчага алоҳида талқин берилмаган. Баъзи иқтисодчилар(Макконнелл, Брю) иқтисодий ўсишни 2 хил усул билан хисоблаш мумкин, деб ҳисоблайди, яъни: 1. Ялпи миллий махсулотнинг умумий ўсишини ҳисоблаш орқали (ёки соф миллий маҳсулотни); 2. Юқорида ҳисобланган кўрсаткичларни аҳоли жон бошига тақсимлаш орқали хисоблайди. Иқтисодий ўсишни 3 хил кўриниши фарқланади: экстенсив, интенсив ва аралаш(хақиқий). 12.1-Расм. Ўзбекистонда ЯИМ ва бандлик тузилмасидаги ўзгаришлар18 Макродаражада ЯИМ нинг ўсиш суръати, аҳоли жон бошига ЯИМ тақсимотининг йиллик ўсиш суръати, ЯИМ йиллик ўсишини келтириш мумкин. ЯИМнинг йиллик усиш сурьати =(ЯИМ2 - ЯИМ1)*100; ЯИМ аҳоли жон бошига тақсимотининг йиллик ўсиш сурьати= ЯИМнинг йиллик қўшимча ўсиш сурьати / Аҳоли сони; ЯИМнинг йиллик усиши = (ЯИМ2/ЯИМ1)*100; Юқоридагилардан қайси кўрсаткич зарурлиги тўгрисида фикрлар юради. Мумкин бўлган вариантлар: юқори ўсиш суръати; нол ҳолидаги ўсиш; манфий ўсиш суръати; оптимал ўсиш суръати. 12.3. Иқтисодий ўсишни прогнозлаштиришда ишлаб чиқариш функцияси.И ш лаб чиқариш функцияси – бу, иқтисодий-математик тенглама бўлиб, ишлаб чиқариш ўсиши билан ҳаражат ўсишининг ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Математик ишлаб чиқариш функцияси турли хил шаклларда бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш натижалари чизиқли боғланишга ўхшаган 1 тадан 8 тагача мураккаб ишлаб чиқариш функциялари бир неча омилларга боғланган даражали функциялардир. Биргина иқтисодий ўсишнинг омиллари моделлари ишлаб чиқариш объектини прогнозлашнинг системасига, унинг ҳажмига боғлиқ бўлган динамикасига ва бошқа бирор омилнинг динамикасига асосланган. Иқтисодий ўсишга кўп омиллар таъсир этади, шулардан асосийлари: таклиф омили, талаб омили ва тақсимот омили. Омиллар таъсирига қараб иқтисодий ўсиш моделлари тузилади. Уларнинг 2 хил кўриниши мавжуд, яъни 2 омилли ва кўп омилли. Ишлаб чиқариш функцияси шаклидаги модел: Y=A0 KL иқтисодиётда энг кўп тарқалган. Иқтисодий ўсишни прогнозлаштириш эконометрик модели қуйидаги кўринишда бўлади: Y= a0 X121 X222 X323 Кўрсаткичлар динамикаси қаторининг ўзгариш тенденциясини излаш турли хил вақтинчалик функциялар ёрдамида ўтказилади. Келажакда иқтисодий ривожланиш шароитларини сақлаб қолиш учун вақтинчалик функциялар билан ишлаб чиқариш динамикасини прогнозлаштиришда топилган баҳолар ёки алоҳида омиллар экстрополяция қилинади. Экстрополяция моделларини 5 йилдан 7 йилгача қўлланилиши кўпроқ фойдали ва яхши натижа беради. Бу усуллар узоқ муддатга қўлланилганда аниқлик даражаси камаяди. Download 31.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling