Мавзу: жаҳон динлари: буддавийлик режа


Download 227.34 Kb.
bet12/12
Sana18.06.2023
Hajmi227.34 Kb.
#1558536
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Диншунослик 4-мавзу

Таянч сўз ва иборалар

  • АБХИДХАРМА­-ПИТАКА – буддизмнинг муқаддас китоби Трипитаканинг фалсафа ва психологияга оид қисми.
  • БУДДА – (санскр. «нурланган, олий ҳақиқатга эришган») буддизм асосчиси Сиддхартха Гаутамага берилган ном.
  • ВАРНА – (санскр. «сифат, ранг») қадимий ҳинд жамиятидаги диний-синфий каста.
  • ВИНАЯ-ПИТАКА – Трипитаканинг раҳбонийлик одоби ва хонақоҳ низомига бағишланган қисми.
  • КАРМА – (санскр. «ҳаракат, бурч, фаолият») ҳиндларнинг диний таълимотларида алоҳида мистик куч, инсонни қайта дунёга келишига ҳал этувчи таъсир кўрсатадиган амаллар тўплами.
  • МАХАЯНА – (санскр. «катта арава») буддизмдаги оқим.
  • МЕДИТАЦИЯ – (лот. «фикрлаш, ўйлаш») шахснинг руҳий фаолиятга чуқур берилиш ҳолати.
  • НИРВАНА – (санскр. «сўлиш») буддизм ва жайнизм диний фалсафаларига кўра, руҳнинг сансара кишанларидан тўла озод бўлиши ва олий мақомга эришиш.
  • СИДДХАРТХА – Будданинг шахсий исми.
  • СУТРА – (санскр. «ип») Қадимги Ҳиндистон диний-фалсафий таълимотларининг лўнда иборалар шаклидаги қисқа баёни. Диний-фалсафий адабиёт тури.
  • СУТРА-ПИТАКА – Трипитаканинг дин мазмунига бағишланган қисми.
  • ТРИПИТАКА – (санскр. «уч сават») буддизмнинг муқаддас китоби.
  • ХИНАЯНА – (санскр. «кичик арава») буддизмдаги оқим.

Download 227.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling