- АБХИДХАРМА-ПИТАКА – буддизмнинг муқаддас китоби Трипитаканинг фалсафа ва психологияга оид қисми.
- БУДДА – (санскр. «нурланган, олий ҳақиқатга эришган») буддизм асосчиси Сиддхартха Гаутамага берилган ном.
- ВАРНА – (санскр. «сифат, ранг») қадимий ҳинд жамиятидаги диний-синфий каста.
- ВИНАЯ-ПИТАКА – Трипитаканинг раҳбонийлик одоби ва хонақоҳ низомига бағишланган қисми.
- КАРМА – (санскр. «ҳаракат, бурч, фаолият») ҳиндларнинг диний таълимотларида алоҳида мистик куч, инсонни қайта дунёга келишига ҳал этувчи таъсир кўрсатадиган амаллар тўплами.
- МАХАЯНА – (санскр. «катта арава») буддизмдаги оқим.
- МЕДИТАЦИЯ – (лот. «фикрлаш, ўйлаш») шахснинг руҳий фаолиятга чуқур берилиш ҳолати.
- НИРВАНА – (санскр. «сўлиш») буддизм ва жайнизм диний фалсафаларига кўра, руҳнинг сансара кишанларидан тўла озод бўлиши ва олий мақомга эришиш.
- СИДДХАРТХА – Будданинг шахсий исми.
- СУТРА – (санскр. «ип») Қадимги Ҳиндистон диний-фалсафий таълимотларининг лўнда иборалар шаклидаги қисқа баёни. Диний-фалсафий адабиёт тури.
- СУТРА-ПИТАКА – Трипитаканинг дин мазмунига бағишланган қисми.
- ТРИПИТАКА – (санскр. «уч сават») буддизмнинг муқаддас китоби.
- ХИНАЯНА – (санскр. «кичик арава») буддизмдаги оқим.
Do'stlaringiz bilan baham: |