- Буддизм таълимоти бир қатор китоблар шаклига келтирилган тўпламларда баён қилинган.
- Улардан энг асосийси Трипитака (ёки Типитака – «уч сават» маъносини англатади).
- У уч қисмдан иборат бўлганлиги учун шундай ном билан аталган. Бу манбанинг қўлёзма нусхаси Шри Ланкада сақланиб қолган.
- У милоднинг бошларида китоб шаклига келтирилган.
- Кейинчалик шаклланган санскрит, хитой, тибет, кхмер ва япон тилларидаги буддизмга оид адабиётлар анча кенг тарқалган, аммо уларнинг илк буддизм тарихи учун аҳамияти озроқ.
- Будда ҳаётига тегишли ривоятларнинг асосийси Трипитакада жамланган.
Буддизм манбалари
Трипитака
Сутра-питака
Будда тарғиботининг ҳақиқий баёни ҳисобланган сутра матнлари
Виная-питака
Роҳиблик ахлоқи, хонақоҳлар низомларига бағишланган виная матнлари
Абхидхарма-питака
Буддизмнинг фалсафий ва психологик муаммоларини баён қилиб беришга бағишланган абхидхарма матнлари
Хитойга кириб келиши. Буддизмнинг Махаяна йўналиши Хитойга I асрда кириб келган. III – VI асрларда буддизм Хитой ҳудудида кенг тарқалди. Бу вақтда пойтахт яқинидаги Лояна ҳамда Чанани каби шаҳарларда 180 га яқин буддизм ибодатхоналари ҳамда диний марказлари фаолият юритган. - Хитойга кириб келиши. Буддизмнинг Махаяна йўналиши Хитойга I асрда кириб келган. III – VI асрларда буддизм Хитой ҳудудида кенг тарқалди. Бу вақтда пойтахт яқинидаги Лояна ҳамда Чанани каби шаҳарларда 180 га яқин буддизм ибодатхоналари ҳамда диний марказлари фаолият юритган.
- Махаянанинг шаклланишида Кушон давлатининг ҳам роли катта бўлди. Айнан Кушон давлатидан, айниқса, Канишканинг тўрт қурултойидан сўнг буддизмнинг Махаяна йўналиши Марказий Осиё давлат ва шаҳарларига тарқала бошлади. Буюк Ипак йўли орқали илк буддист тарғиботчилар мил. ав. II асрдаёқ Хитойга келган эдилар. Буддизмнинг Хитойга кириб келиши ҳақида кейинчалик кўплаб ривоят ва асотирлар пайдо бўлди. Бироқ хитой манбаларида ҳам, диний ривоятларда ҳам Хитойдаги биринчи буддистлар ҳақида бирор аниқ маълумот мавжуд эмас. Илк даврга тааллуқли маълумотлардан бири император Мин-Дининг туши ҳақидаги ривоят ҳисобланади. Унга кўра, Мин-Ди тушида олтиндан ясалган бир бут кўрган. У Будданинг тимсоли эканлигини ўз маслаҳатчиси Фуидан сўраб билгач, милоднинг 60-йилларида буддизм асосчиси ва унинг таълимоти бўйича диний матнлар келтириш учун Ҳиндистонга элчилар юборган. Шундан сўнг Хитойга Ҳиндистондан бир неча буддизм тарғиботчилари келиб, улар учун махсус қурилган «Баймаси» («Оқ от ибодатхонаси»)га жойлашганлар.
- Буддизмнинг хитойлашуви ва тарқалиш жараёнини ўрганиш қийин ва мураккаб илмий масаладир. Буддизм Хитой ҳудудида ёйилиши билан алоҳида янги шакл ҳам касб этди. IV – V асрларда буддизм катта муваффақиятга эриша бошлади. Ушбу таълимот ўлканинг жанубий вилоятларига янада чуқурроқ жойлашди. IV асрнинг ўрталарига келиб Хитойда аёллар ибодатхоналари, аёл монахлар ва тингловчилар пайдо бўлган. Шу асрнинг охирига бориб, подшоҳлар буддизм ибодатхоналарига доимий равишда катта миқдордаги хайриялар берадиган бўлганлар. Бу даврда Шарқий Цзин давлатининг ўзидагина 1786 та сангха, 24 минг монах мавжуд бўлган. Хусусан, император Сияоу-Ди 381 йили биринчи бўлиб ўзини буддист деб эълон қилди. У саройида ибодатхона барпо қилдириб, унга монах келтиришни буюрди. Ляо сулоласидан бўлган У-Ди ҳокимлиги даврида (502-549) буддизм мамлакат жанубида расмий дин сифатида тан олинди.
- Шундай қилиб, буддизм мил. ав. биринчи минг йиллик охирларида Марказий Осиёни ўз ичига олган Кушон империясига кириб келди. Бизнинг диёримизда олиб борилган археологик қазилмалар асносида Ўра-тепа, Далварзин-тепа, Қува, Зар-тепа, Қоровул-тепа, Айритом мавзеларидан топилган Шакямуни санамлари, ҳайвон ҳайкалчалари, рамзий ғилдираклар ва ступа қолдиқларидан Кушон империясида буддизмга катта аҳамият берилганини англаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |