Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш


Жисмоний тарбия ва спортда менеджмент ва маркетинг


Download 0.49 Mb.
bet49/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1089178
TuriДиссертация
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
406-15

Жисмоний тарбия ва спортда менеджмент ва маркетинг фани бўйича магистрлар қуйидаги тушунча, тасаввур, билим малакаларга эга бўлиши керак. Спорт маркетингини ташкил этиш мақсади ва вазифалари ҳамда хусусиятлари. Бозор иқтисодиёти шароитида спорт маркетингини бошқариш. Спорт жихозларидан, спорт хизматларидан фойдаланиш. Спортда хомийлик, васийлик ва лицензиялаш. Спорт маркетингида компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш. Жисмоний тарбия ва спортда маблаг билан таъминлаш. Бозор иқтисодиёти шароитида жисмоний тарбия ва спортда менеджмент. Жисмоний тарбия ва спортда реклама, тарғибот ва ташвикрт тадбирлари. Жисмоний тарбия ва спортда менеджмент ва маркетингни ҳуқуқий, моддий, техник ва ташкилий асослари. Жисмоний тарбия ва спортда менеджмент ва маркетинг тизимини режалаштириш, бошқариш ва фойдаланиш.
Жисмоний тарбия ва спортда менеджмент ва маркетинг фани бўйича назарий машғулотларда қуйидаги мавзулар таҳлил этилади. Жисмоний тарбия ва спортда менеджмент ва маркетингнинг мақсад ва вазифаси. Жисмоний тарбия ва спортда маблаг билан таъминлаш хусусиятлари. Бозор иқтисодиёти шароитларида жисмоний тарбия ва спортда менеджмент ва маркетингни ташкил этиш. Жисмоний тарбия ва спортда менеджмент ва маркетинг бошқариш ва унинг хусусиятлари. Спорт жиҳозлари, иншоотлари ва мутахассислари гоя ва режалари ва спорт хизматларини ташкил этиш.
Реклама, тарғибот, ташвикрт қилиш. Жисмоний тарбия ва спортда хрмийлик, лицензиялаш тадбирлари.
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият магистри мутахассис фанларидан қуйидаги фанлар бўйича билим ва малакаларга тушунча ва тасаввурларга эга бўладилар.
Жисмоний тарбия ва спортда илмий тадқиқотлар ташкил этиш. Ўқув машғулотларида қуйидаги мавзулар таҳлил этилади ва амалий малака ва кўникмалар ташкил этилади. Жисмоний тарбия ва спортда самарали натижаларга эришиш, таълим тарбия жараёнини муваффақиятли ташкил этиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш. Илмий тадқиқот услублари, шакллари ва воситалари. Адабиётлар таҳлил этиш. Қўлёзмаларни қайта ишлаш, ахборот ва маълумотлар йиғиш. Суҳбат, анкета ва сўровномалар ўтказиш. Педагогик назорат. Тажриба ва эксперимент гуруҳлари. Дастлабки, якуний ва доимий назоратлар. Натижаларни қайд этиш. Кундалик тутиш ҳамда режалар ва баённомалар тузиш. Натижаларни математик, статистик қайта ишлаш. Жисмоний ривожланганликнинг ўртача кўрсаткичи, кўрсаткичлар корреляцияси ва вариацияси, кўрсаткичлар ишонарлилиги, хатолар, хатолик фарқи, квадрат оғишлар. Тиббий, биологик ва психологик назорат услублари. Жисмоний ривожланганликни назорат қилиш. Антропометрик назорат. Асаб, юрак, қон-томир, айириш ва модда алмашиниш жараёнларидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш. Жисмоний тарбия ва спорт жараёнида хиссий тушунчалар, руҳий ҳолат. Спорт натижаларига шахс ҳаракатерларининг таъсири. Жисмоний тарбия ва спортда илмий тадқиқотлар олиб бориш жараёни, илмий тадқиқотларни бошқариш ва режалаштириш.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling