Мавзу: Каналлардаги туташтириш иншоотлари


Download 1.75 Mb.
bet3/9
Sana19.06.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1620628
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Каналлардаги туташтириш иншоотлари.

Шаршаралар

  • Поғоналар кўринишидаги жой рельефининг кескин туташган жойларида, ҳар-хил сатҳларда жойлашган участкаларни бирлаштирувчи туташтирувчи иншоот шаршара деб аталади.
  • Шаршаралар ҳудуд рельефи тезокарларни қуриш имконияти бўлмаганда, яъни рельеф нишаблиги анча катта бўлган (i>0,2 ) жойларда қўлланилади. Шаршараларда сув аввал иншоот ўзанида, сунгра эркин ҳавода ҳаракат килади. Улар бир поғонали ва кўп поғонали, очиқ ва ёпиқ, босимсиз, ярим босимли ва босимли бўлиши мумкин. Шаршаралар бетон, темир-бетон, харсангтош, ғишт ва баъзи бир ҳолларда ёғочдан барпо этилади. Шаршара конструкцияси 1-расмда келтирилган.

1-расм. Кўп поғонали шаршара

  • 1-расм. Кўп поғонали шаршара
  • 1-тушиш девори; 2-ён деворлар; 3-понур; 4-сув урилма қудуқ; 5-сув тушадиган тирқиш; 6-ҳаво қувурлари; 7-келувчи канал; 8-кетувчи канал; 9-деформация чоклари.

Шаршаралар қуйидаги асосий элементлардан ташкил топган: кириш, тушиш деворлари, поғоналар, ён деворлар, сундиргич ва чиқиш.

  • Шаршаралар қуйидаги асосий элементлардан ташкил топган: кириш, тушиш деворлари, поғоналар, ён деворлар, сундиргич ва чиқиш.
  • Очиқ шаршаралар кириш қисми тўғри бурчакли, тирқишли, трапеция, тепасимон шаклидаги кўндаланг кесимли бўлади (2-расм). Кириш қисми одатда, кенг остонали ёки амалий профилли кўрнишда бўлади. Кўпинча шаршара кириш қисми тўғри бурчакли кўндаланг кесимли қабул қилинади, аммо унинг қўлланилиши сув сарфининг ҳисобий сарфидан камайиши оқибатида келувчи канал ишлаш шароитини ёмонлаштиради. Бу ҳодисаларни бартараф этиш учун шаршара кириш қисмида затвор ўрнатилади, бундай камчилик кириш қисми тепасимон трапеция, тирқишли бўлган кўндаланг кесимлар учун хос эмас.

Бир поғонали шаршаралар тушиш баландлиги кичик бўлган ҳолларда қўлланилади. Кўп поғонали шаршараларда туташтирувчи баландликлар айирмаси катта қийматга эга бўлиши мумкин. Бу ҳолларда поғонали шаршаралар қўлланилади. Поғона баландлиги 2…4 м қабул қилинади. Гидравлик ва қурилиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда оралиқ поғоналар баландлиги бир хил қабул қилинади. Бир хил поғоналар ўлчамида сув қудуғи ўлчами ҳам бир хил бўлади. Кўп поғонали шаршаралар охирги поғонаси оралиқ поғоналарга кўра бир хил бўлмайди. Бу пастки бъеф билан кетувчи канални бирлаштиришда гидравлик сакрашнинг кўмилганлигини таъминлаш шароитларидан келиб чиқади.


Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling