Мавзу: капитал қЎйилмалар аудити


Капитал қўйилмалар аудитини режалаштириш хусусиятлари


Download 36.64 Kb.
bet4/6
Sana02.02.2023
Hajmi36.64 Kb.
#1147244
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kapital qojilmalar auditi

2. Капитал қўйилмалар аудитини режалаштириш хусусиятлари


Капитал қўйилмалар аудиторлиқ дастурини тузишда қуйидаги саволларни киритиш тавсия этилади; лойихани бажариш учун керакли хужжатларнинг ўзгаришларни инобатга
олган ҳолда таҳлилини ўтказиш

  • режалаштирилган ва ҳақиқатдаги қўрсатгичларни таққослаш;

  • қўрилишни бошқаришнинг умумий таҳлили;

  • хужжатлар айланиши тизимини таҳлил қилиш;

  • қўрилиш жараёнида молиявий, солиқ ва бошқарув ҳисобларининг таҳлилини ўтказиш;

  • ижро хужжатлари (умумий иш журнали, махсус иш журнали) аудити;

  • ҳисобот хужжатлари (бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси, бажарилган ишлар ҳисобни юритувчи журнал) аудити;

  • қурилиш жараёнида режалаштирилган ва ҳақиқий сарфланган харажатлар таҳлили;

  • пудрат шартномасини баҳолаш;

  • материалларнинг режа ва бозор баҳоларини солиштириш;

  • камомадлар аудити;

  • хужжатларда келтирилган иш хажмини баҳолаш (умумий қийматни кўрсатувчи ҳисоб – китоб жадвалларини текшириш).

Капитал қурилиш жараёнида қурувчи қурилишига мўлжалланган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини; бу манбалардан йиғма смета ҳисоб-китобларига мувофиқ фойдаланиши; қурилишнинг ускуна, асбоб, инвентар ва айрим материал турлари билан таъминланиши, шунингдек қурилиш пудрат усулида олиб борилаётган бўлса қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишини назорат килади; ишга туширилаётган объектларнинг инвентар қийматини ва қурилиш жараёнида қилинаётган ҳамда асосий воситалар қийматини оширмайдиган харажатлар миқдорини белгилайди.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб капитал қурилишнинг ҳисоб объектларига:

  • капитал қўйилмаларни ўз маблағлари воситасида маблағ билан таъминлашда бадаллар бўйича операцияларни ҳисобга олиш;

  • бажарилган ишлар учун пудрат ташкилотлари билан ҳисобкитобларни ҳисобга олиш;

  • янги қурилиш ва ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, таъмирлаш, техника қайта жихозлаш ва қувватларни сақлаш харажатларни ҳисобга олиш.

  • Капитал қурилиш хўжалик усулида олиб борилганда ҳисобга олиш объектларига қурилиш-монтаж ишларини бажаришга алоқадор хўжалик молия операциялари қўшилади.

  • Капитал қурилишда маблағ, кредит билан таъминлаш ва ҳисобкитобларни ҳисобга олиш.

Умумий қоидалари:
Капитал қўйилмаларни маблағ ва кредит билан таъминлаш жараёнида банклар назорат вазифаларини амалдаги қонунга мувофиқ амалга оширилади.
Банклар қурилишларини пудрат шартномасига кўра титул рўйхатлари асосида қурилишнинг бутун даврида ва қурилишнинг смета қиймати доирасида узлуксиз маблағ ва кредит билан таъминлайдилар.
Капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш.
Давлат капитал қўйилмаларини маблағ билан таъминлаш:
-титул рўйхатлари Узбекистон Вазирлари Маҳкамаси тасдиқланадиган янги корхона ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини қуриш ҳамда ишлаб турганларини кенгайтириш учун буюртмачиларнинг ўз маблағлари ва бюджет маблағлари ҳисобига, бошқа ишлаб чиқариш қурилишлари бўйича буюртмачиларнинг ўз маблағлари ҳисобига;

  • ишлаб турган ишлаб чиқаришларни техник қайта ускуналаш ва таъмирлаш ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди маблағлари ҳисобига;

  • ишлаб чиқариш мақсадларида объектлар социал-маданий тадбирлар ва турар жой қурилиши фондининг маблағлари ва бошқа шунга ўхшаш фондлар ҳамда бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ўз маблағлари етишмаган ҳолларда капитал қўйилмалар юқорида айтилган харажат турлари бўйича банк кредитлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Давлат марказлашган капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш ва қурилишдаги ҳисоб-китобларни юритишда бошқарувчилик вазифаларини бажарувчи вазирлик, идора ва тобе ташкилотлар банкларга капитал қурилишнинг йиллик режаларини, капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш режаларини ва бошланаётган қурилишларнинг титул рўйхатларини бутун қурилиш даври учун тобе корхона, бирлашма, ташкилот ҳамда муассасаларга режаларини етказиб бериш белгиланган муддатларда тақдим этадилар.
Капитал қўйилмаларда аудитни ўтказиш хусусиятлари бўйича олиб бориладиган изланишларда кўйидаги йўналишларни қўрсатиш мумкин:

  • қурилиш соҳасини тартибга солувчи қонунчилик базасини ўрганиш;

  • аудиторлик текширувини бошлашда шартномаларни ўрганиш;

  • қурилиш ишлари билан боғлиқ моддий захираларни текширишда, уларнинг монтаж қилинадиган ва вақтинчалик сақланадиган ускуналарга сарфланадаиган харажатларни иноботга олган ҳолда таснифланишини ўрганиш;

  • операцион фаолиятни текширишда эътибор қурилиш ишлари таннарҳига киритилмайдиган харажатлар(маъмурий харажатлар, таъминлаш харажатлари)ни ўрганишга қаратилган бўлиши лозим.

Download 36.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling