Мавзу: Карбюраторли двигателларнинг таъминлаш тизими Карбюраторли двигателларни таъминлаш тизими вазифаси


Инжекторли двигателлар таъминлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари


Download 130.84 Kb.
bet2/2
Sana12.09.2023
Hajmi130.84 Kb.
#1676275
1   2
Bog'liq
L-5 KDTT

Инжекторли двигателлар таъминлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган юк автомобилларида инжекторли двигателлар қўлланилмайди, аммо Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ДЭУ русумли енгил автомобилларда инжекторлар қўлланилган ва улар электрон тизим ёрдамида бошқарилади.
Ёқилғи билан таъминлашнинг электрон тизимларини бошқариш блоки интеграл схемалар қўллашни тақазо этади. Энг мухими–инжекторли двигателларда ёқилғини дозалаш ҳавони сарфлаш миқдорига қараб амалга оширилади. Шуни айтиш керакки тизимни барча форсункалари (инжекторлари) бир вақтда одатдаги частотадан икки баробар тазроқ ишлайди, аммо бериладиган ёқилғи миқдорини икки баробар камроқ етказади. Бу тадбир ёқилғини ҳаво билан тўйинтиришини яхшилаб цилиндрларга тенг тақсимланишига имкон беради.
Двигател цилиндрларини карбюратордан ҳар хил масофада жойлашганлиги, ёнувчи аралашма цилиндрларга етиб боргунча турли қаршиликларга учраши, двигателни турли цилиндрларига турли таркибдаги ёнувчи аралашма етиб келиши ва натижада ёқилғи сарфини ошиши карбюраторли двигателларни камчиликлари саналади. Инжекторли таъминлаш тизимини қўллаш карбюраторли таъминлаш тизимини юқорида санаб ўтилган камчиликларини бартараф қилади. Келтирилган камчиликларни бартараф қилиш учун ёнувчи аралашма ҳар бир цилиндрни олдида тайёрланиши лозим.
Двигателларнинг таъминлаш тизимида ёнувчи аралашма тайёрлаш сифати двигателларнинг қувватига, олинаётган буровчи момент миқдорига ва ёниб бўлган газларнинг таркибига таъсир этади.
Замонавий енгил автомобил двигателларида ҳар бир цилиндрнинг киритиш клапанлари яқинида ёнувчи аралашма тайёрлайдиган инжекторли электрон ёқилғи пуркаш тизими қўлланилади.
Электрон ёқилғи пураш тизимининг қуйидаги афзалликлари мавжуд:

Download 130.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling