Дастур 5А312101 Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит тармоқлар
Download 395.04 Kb. Pdf ko'rish
|
5312100 Энергоаудит ва саноат корхоналарнинг энергетик текшируви
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТУЗУВЧИЛАР
Аннотация Дастур 5А312101 - Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит (тармоқлар бўйича) магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5312100- Энергоаудит ва саноат корхоналарнинг энергетик текшируви ва 5310700 – Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича) таълим йўналишларининг 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги асосий фанлар асосида тузилган. ТУЗУВЧИЛАР: Исаходжаев Х.С – ТДТУ «Термодинамика ва иссиқлик техникаси» кафедраси мудири, PhD., доцент. Туляганов М.М. – ТДТУ «Электр механикаси ва электр технологиялари» кафедраси мудири, т.ф.н., доцент. Дастур Электро энергетика ва Иссиқлик энергетикаси факультетининг 2020 йил 23 июндаги № 10 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган. КИРИШ 5312100- Энергоаудит ва саноат корхоналарнинг энергетик текшируви ва 5310700 – Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича) бакалавриат таълим йўналишлари – фан ва техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, у иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол қилишдаги электротехник қурилмаларни ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш, автоматик бошқариш соҳа истиқболини белгилашга, касбий кўникма, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини қамраб олади. Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг вазифаси - талабалар билимларини чуқурлаштириш ва иссиқлик техникаси, электр машиналари, электр юритмалари, электромеханик мажмуалар ва тизимлар, шу жумладан уларни бошқариш ва ростлаш, электр ва электрон қурилмалар, электромеханик ва электрон қурилмалар мажмуалари ва тизимлари, автоматик қурилмалар ва энергия оқимини бошқариш тизимлари, электр ва электрон қурилмалар, бошқариладиган электромеханик ва технологик тизимлар, шу жумладан электр энергиясини, меҳаник энергияга ва меҳаник энергияни электр энергияга айлантириш учун мўлжалланган қурилмалар (ва аксинча), электротехнологик, маиший электр иситиш учун мосламалар ишлаб чиқариш корхоналари, электр транспортининг ҳар хил турлари ва транспорт тизимларининг мақбул ишлашини таъминлаш воситалари, саноат корхоналарининг иссиқлик ва электр жиҳозлари, меъѐрий-техник ҳужжатлар ва стандартлаштириш тизимлари, электротехника саноати маҳсулотлари, электр жиҳозлари ва иссиклик ва энергия таъминоти тизимлари, электр ва иссиқлик иншоотлари ва тизимлари маҳсулотларини сифатини текшириш усуллари ва воситаларига оид муҳандислик масалаларини ечиш, алгоритмлаш ва математик таъминотни яратиш, технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамда илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир. 5312100- Энергоаудит ва саноат корхоналарнинг энергетик текшируви ва 5310700 – Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича) таълим йўналишлари негизидаги 5А312101 - Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит (тармоқлар бўйича) магистратура мутахассисликларига кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига ихтисослик фанлари ва умумкасбий фанлар бўйича: ―Термодинамика ва иссиқлик техникаси ‖, ―Иссиклик технологик жараѐн ва курилмаларда энергия тежамкорлиги‖, ―Ёқилғи, ѐниш асослари ва энергия тежамкор технологиялари‖, ―Иситиш, вентиляция ва ҳавони маромлаш тизимларида энергия тежамкорлиги‖, ―Энергия тежамкорлиги асослари‖, ―Электр юритма асослари‖, ―Электр технология асослари‖, тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган. Download 395.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling