Мавзу: Карьерани ривожлантириш


Download 1.35 Mb.
bet2/3
Sana24.03.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1292017
1   2   3
Bog'liq
ИРБ 6 мавзу (1)

Халқаро амалиётга мурожаат этадиган бўлсак, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш концепцияси меҳнат стажи, суғурта бадаллари миқдоридан қатъи назар, мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ҳар қандай фуқарога давлат томонидан (ёки унинг назорати остида) таъминланадиган минимал кафолатларнинг қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаб қўйилган бўлади.


Аҳолининг ижтимоий муҳофаза обектларига қуйидаги гуруҳлар киради: – пенсионерлар. Аҳолининг бу гуруҳи пул таъминоти ҳуқуқига эга фуқаролар бўлиб, уларнинг бу ҳуқуқи тегишли қонунчилик хужжатлари асосида амалга оширилади. Муайян пенсия ёшига этган фуқаролар пенсионерлар бўлиб ҳисобланади (эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёш, аёлларга нисбатан айрим ҳоллар бундан истисно); ногиронликнинг тегишли гуруҳи белгиланган шахслар. Оила боқувчисини қарамоғидаги меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари, шунингдек, боқувчисидан ажраган болаларга қараш билан машғул шахслар (14 ёшгача бўлган болаларга) узоқ вақт муайян касбий фаолиятни бажариб келган ходимларнинг айрим тоифаси; ички ишлар идораларида харбий хизматни ўтаганлар уларнинг оилалари.

1975 йилда собиқ иттифоқда камбағаллик чегарасининг меъёрий даражаси аҳоли жон бошига 50 сўм ойлик даромадга тенг бўлган. Ҳозирги кунда янги ижтимоий-иқтисодий тизимга ўтиш муносабати билан бу чегарани белгилаш анча мураккаб масала. Кам таъминланган оилаларга кўп болали, боқувчисини йўқотган, нафақахўр оилалар киради. – ишсизлар. Аҳолининг бу тоифасига иши ва пул топиш учун бирор юмуши бўлмаган меҳнатга лаёқатли фуқаролар киради.

Жаҳон тажрибасининг таҳлилига кўра, ижтимоий ҳимоянинг бешта асосий институтини кўрсатиш мумкин:

  • Давлат ижтимоий ёрдами. Меҳнатга лаёқатлилиги йўқлиги, ишсизлиги, даромад манбаи мавжуд бўлмагани сабабли мустақил равишда ўзини моддий таъминлай олмаган шахсларга давлат томонидан бериладиган ижтимоий ёрдами ҳисобланади.
  • Давлат ижтимоий таъминоти. Ушбу ҳимоя шаклида аввалдан маълум тўловлар бажарилганми ёки йўқми, шунингдек, шахсларнинг моддий олати (муҳтожлиги) эътиборга олинмаган ҳолда давлат томонидан ижтимоий таъминот тақдим этилади.
  • Мажбурий ижтимоий суғурта. Бу иқтисодий фаол аҳолини ўз даромадини меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли (касаллик, бахтсиз ҳодиса, кексалик) ёки ишсиз қолгани сабабли йўқотиш хавфидан ижтимоий ҳимоялаш институти
  • Ихтиёрий қўшимча (касбий) ижтимоий суғурта. Суғуртанинг бу тури иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ёки компаниялари доирасида ёлланма ишчилар учун узоқ муддатли тармоқли ва жамоа шартномалари асосида ташкил этилади.
  • Фуқароларнинг шахсий (хусусий) суғуртаси. Суғуртанинг бу тури шартнома асосида тузилади ва шу боис унинг доиралари ҳамда амал қилиниши вақт даврлари, маълум жисмоний шахсларнинг молиявий имкониятлари, хатар турлари билан чекланган бўлади

  • Download 1.35 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling