Ёзилиш шакли - - курсив, босма. Курсив шрифтли ёзувларда бош ҳарф ва сатрдаги ҳарфлар турлича кўринишда, босма шрифтларда эса, ҳарфлар асосан бир хиллигича қолади. - Ёзилиш шакли - - курсив, босма. Курсив шрифтли ёзувларда бош ҳарф ва сатрдаги ҳарфлар турлича кўринишда, босма шрифтларда эса, ҳарфлар асосан бир хиллигича қолади.
- Шрифтнинг ўлчами (ҳарфнинг баландлиги). Картография саноатида техник воситалар ёрдамида тайёрланаётганда ҳарфларнинг кўриниши ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиб, муайян система ишлаб чиқилган.
- Шрифтнинг ранги - картанинг ўқилиши, кўргазмалилиги, бадиий жиҳатдан сифатли безатилишида муҳим тасвирий воситадир.
- Картографик шрифтлар мажмуасининг асоси қилиб, асосий белгилардан бири - шрифтнинг контрасти, шунингдек, ёруғликнинг бўлиши ва элементларнинг бир-бири билан боғлиқликлари характери қабул қилинган.
- Шрифтлар 6 та асосий гуруҳга бўлинади:
- Шрифтларнинг асосий гуруҳлари
- 1) фарқи яққол сезилувчи, боғлаб турувчи элементи асосига нисбатан нотекис ва узун-ингичка қирқилган;
- 2) ўртача фарқланадиган (контрастли), боғланиш элементи асос билан бирхил силликликда ва калта қирқилган;
- 3) деярли кам фарққиладиган, боғланиш элементи асос билан бир хилда ва тўғри бурчак шаклида қирқилган;
- 4) кам фарқланадиган, нотекис, кескин боғланган ва учлари асос каби йўғонликда тўғри қирқилган;
- 5) кўзга яққол ташланмайдиган, қирқилиш чизиғисиз;
- 6) турли хилдаги шрифтлар, график белгиларига кўра юқоридан ҳеч қайси гуруҳга мансуб эмас. Бу гуруҳга бадиий шрифтлар хосдир.
Карта ва атласнинг мазмунини очиб бериш ва безатилиши: географик номлар, картанинг мазмуни билан боғлиқ тушунтириш ёзувлари; карта легендасини тушунтириш учун; ташқи кўринишининг безатилиши (карта ва атласнинг номи, диаграмма, графика ва бошқаларнинг тушунтириш ёзувлари, картанинг мазмунини бойитувчи матн, қўшимча маълумотлар ва ҳ.к.)да шрифтлардан фойдаланилади. - Карта ва атласнинг мазмунини очиб бериш ва безатилиши: географик номлар, картанинг мазмуни билан боғлиқ тушунтириш ёзувлари; карта легендасини тушунтириш учун; ташқи кўринишининг безатилиши (карта ва атласнинг номи, диаграмма, графика ва бошқаларнинг тушунтириш ёзувлари, картанинг мазмунини бойитувчи матн, қўшимча маълумотлар ва ҳ.к.)да шрифтлардан фойдаланилади.
- Аниқ бир йўналишдаги ва турли йўналишдаги қатор карталар, атласлар учун аниқ шрифтлар системаси (тизими) ишлаб чиқилган.
- 14.2-расмда 1:1 000 000 масштабдаги умумгеографик карталардаги аҳоли пункти, гидрография, рельеф) тупроқ объектларини кўрсатиш учун мўлжалланган асосий шрифт турлари кўрсатилган
Do'stlaringiz bilan baham: |