Мавзу: Кичик бизнес молияси. Стартапларни молиялаштириш. Режа


Kichik korxonalaring faoliyat maqsadlari.Kichik korxonalarning eng keng tarqalgan tashkiliy-huquqiy shakllari.Kichik korxonalarni soliqqa tortish xususiyatlari


Download 296.64 Kb.
bet2/4
Sana26.10.2023
Hajmi296.64 Kb.
#1724968
1   2   3   4
Bog'liq
1.Kichik biznes moliyasi.Startaplarni moliyalashtirish - копия

2. Kichik korxonalaring faoliyat maqsadlari.Kichik korxonalarning eng keng tarqalgan tashkiliy-huquqiy shakllari.Kichik korxonalarni soliqqa tortish xususiyatlari.
Бозор муносабатлари шароитида пул ва молия-кредит дастакларининг роли ва аҳамияти сезиларли равишда ортиб боради. Пул ва молия-кредит тизими бозор механизми самарали ишлаётган асосий иқтисодиёт тармоқларидан ҳисобланади.
«Молия» фанини ўқитишнинг мақсади - келгусида юқори малакали иқтисодчи-мутахассислар бўлиб етишадиган талабалар учун Ўзбекистон Республикаси молия тизими ҳақида назарий билимлар бериш, уларда иқтисодиётнинг еркинлашуви шароитида давлат молия сиёсатининг йўналишлари бўйича асосий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб фан ўз предметини ўргатиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди:
- молиянинг моҳияти, функсиялари, тамойиллари ва ролини ўрганиш;
- молия тизими ва унинг бўғинларини ўрганиш;
- молияни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини ўрганиш;
- микро ва макро даражада молиянинг амал қилиши хусусиятларини ўрганиш;
- иқтисодиётнинг еркинлашуви шароитида молиядан фойдаланиш асосларини ёритиш;
- жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишида молиянинг ролини ёритиш ва таҳлил қилиш.
Фанни ўрганиш предмети бўлиб Ўзбекистонда молия тизими ва молия муносабатлари ҳисобланади.
Фаннинг асосий мақсади молиянинг функсияларини, молияни бошқаришни, давлат ва корхоналар молиясини, халқаро молия ва унинг жаҳон тараққиётидаги ўрнини очиб бериш ва ўрганиш ҳисобланади.
Корхоналар ва давлатнинг санаб ўтилган молиявий фаолияти соҳалари бўйича олинган билимлар бўлажак молиячиларга мавжуд молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини юқори даражада ечиш имконини беради. Мазкур фан “Давлат буджети”, “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Қимматли қоғозлар бозори”, “Суғурта иши”, “Молиявий менежмент” ва ш.к. фанларни ўрганишда таянч ҳисобланади.
Фан “Ғазначилик иши” йўналишида ИИИ семестрда ўқитилади.

3. Молиянинг моҳияти ва зарурлиги


Молия ва молиявий муносабатларнинг вужудга келиш тарихи инсоният тарихининг таркибий қисми бўлиб, минг-йиллар аввал пайдо бўлган. Қадимги Бобил давлатида амал қилган Хамураби қонунлари ёки Қадимги Ҳиндистоннинг Ману қонунларими, Хитой, Юнонистон ёки Турон, Рим империяси қонунларими, барибир уларнинг барчасида солиқлар тўплаш, давлат хазинаси ҳисоб-китоби каби масалалар ўз аксини топган. Уларда жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган пул ҳисоб-китоби билан боғлиқ молиявий муносабатларга катта аҳамият берилган. Чунки молия соҳасида, солиқ-бож соҳасида тўғри сиёсат юритилиши жамият тараққиётининг муҳим шарти бўлган.
Соҳибқирон Амир Темур ўз Тузукларида: «Амр етдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш давлат хазинасининг камбағаллашишига олиб келади» дея солиқларнинг, молиянинг давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга егалигини таъкидлаб ўтган.
“Молия” ибораси ХИИИ - ХВ асрларда Италиянинг савдо шаҳарларида пайдо бўлиб, аввалига ҳар қандай пул тўловини билдирган. Кейинчалик бу ибора қандайдир жараённи, субектлар ўртасидаги муносабатларни, аниқроғи, пул муносабатларини билдирган ва халқаро кўламга ёйилган, лекин уни ишлатиш соҳаси умумдавлат пул фондларига пул тўловлари билангина чегараланган.
ХВИИ-ХВИИИ асрларда Европада саноатнинг ривожланиши, фан-техника соҳасидаги инқилоблар, буюк жуғрофий кашфиётлар, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги турли алоқаларнинг кенгайиши ўрта асрлардаги йирик ер егалари, қироллар, султонлар ва уларга қарам бўлган деҳқонлар ўрнига жамият саҳнасига савдогарлар, фабрикантлар, банкирларнинг келишига, давлат ҳаётида ҳисоб-китоб ва молиявий ишлар аҳамиятининг кескин ошиб кетишига сабаб бўлди. Иқтисодий ва молиявий муносабатларнинг авж олиши капиталистик давлатларга молиявий муносабатлардан сиёсий мақсадларда фойдаланиш, солиқ, бож, кредит каби воситалар ёрдамида ички ва ташқи сиёсатда муайян муваффақиятларга еришиш имконини яратди. ХВИИ-ХВИИИ асрларда тараққий етган давлатларда жамиятни бошқариш соҳасидаги қудратли маъмурий-буйруқбозлик тизимларининг вужудга келишида (Швеция, Австрия, Пруссия, Россия каби) катта ўрин тутди. Бундай маъмурий-бошқарув тизимининг вужудга келиши улкан амалдорлар гуруҳи ва йирик қуролли кучларни сақлаб туриш заруратини вужудга келтирди, бу еса оқибатда давлат харажатларини кескин ошириб юборди. Бундай шароитда давлат молиявий тизимларини вужудга келтириш, уларнинг бир маромда ишлашини таъминловчи қоидаларни яратиш, жамият молиявий фаолияти тамойилларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бўлиб қолди. Шу даврга келиб самарали молия ва солиқ сиёсати юритиш ҳар бир давлат учун муҳим аҳамият касб етди. Чунки Рим императори Тиберий таъбири билан айтганда: «Солиқ тўловчилар - жунини олдиришни истовчи, лекин териларини шилиб олинишига қарши бўлган қўйлар сингари бўлиб, меъёрдан ошиш ҳар қандай давлатни тараққиётга емас, балки таназзулга олиб келиши мумкин». Шундай шароитлар туфайли молия ва молиявий муносабатларга оид кўплаб илмий ва адабий асарлар юзага келди. Машҳур шотланд иқтисодчиси Адам Смит «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари ҳақида тадқиқот» асарида молиянинг давлат ва жамият ҳаётидаги юксак аҳамиятини кўрсатиб берди.
Фан-техника улкан ютуқларга еришган, ишлаб чиқариш юксак ривожланган, жамиятни идора қилишда давлат муҳим ўрин тутган бизнинг давримизга келиб молия ва молиявий муносабатлар тарихий тараққиётнинг енг муҳим омилларидан бирига айланди. Давлат молиявий механизмлар ёрдамида ишлаб чиқаришни, иқтисодий ҳаётни, фан-техника тараққиётини, маданиятни, ижтимоий еҳтиёжни қондириш масалаларини, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини самарали тартибга солмоқда. Ҳар қандай давлатда молия ва молиявий салоҳият норасмий ҳокимият бўлиб, унинг ёрдамида муайян ички ва ташқи сиёсат амалга оширилиши мумкин.
Молия ва молиявий тизимлар ҳар қандай давлатга маблағларни солиқлар, бож ва бошқа йиғимлар тарзида фуқаролардан йиғиб олиш, бир жойга тўплаш ҳамда улардан кўзланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш имконини беради. Шу йўл билан давлат аппаратининг бир маромда ишлаши, мамлакатнинг самарали мудофаа қудрати, инсонпарварлик соҳаларининг ривожи, жамиятнинг кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож бўлган табақаларининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланиши таъминланади, иқтисодиётнинг устувор йўналишларини тезроқ ривожлантириш чоралари кўрилади.

Шундай қилиб, молиянинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:


1. Пул муносабатлари, яъни пул молияни мавжуд бўлиши ва амал қилинишини моддий асоси ҳисобланади (пул йўқ жойда молия бўлмайди).


2. Ислоҳотларнинг бош ташкилотчиси бўлмиш давлатнинг мавжудлиги.
3. Пул муносабатлари жараёнида умумдавлат пул фондларини шаклланиш жараёни амалга оширилади. Айтиш мумкинки, молиянинг алоҳида белгиси унинг фондли характеридир.
4. Буджетга маблағларнинг доимий тушиши солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларга давлатнинг мажбурий тазйиқи хусусиятини ўз-ўзидан бермайди ва бу ҳолат давлатнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини яратишга қаратилган ижодий фаолияти воситасида ҳамда бунга хос фискал аппаратнинг яратилиши билан таъминланади.
Мазкур белгилар бўйича молияни барча пул муносабатлари йиғиндисидан хатосиз ажратиб олиш мумкин. Мисол учун, фуқаролар ўртасида, фуқаролар ва чакана савдо ўртасидаги (ҳаттоки, чакана нархларни давлат томонидан тартибга солиш шароитида ҳам) юзага келадиган пул муносабатларини “молия” деб бўлмайди, чунки бу ерда давлат пул муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий усул билан тартибга солади.
Пул муносабатларининг бошқа гуруҳи - бу жисмоний шахслар томонидан даромад солиғи тўлаш. Бу ерда молиянинг барча белгилари аниқ иштирок етади: солиқни тўланиши пул шаклида амалга оширилади; иккита тенг ҳуқуқли бўлмаган субектлар иштирок етади (жисмоний шахс ва давлат); давлат мазкур муносабатларнинг барча елементларини аниқлаб беради, уларни қонун кўринишида расмийлаштиради, назоратни амалга оширади, қонунбузарлик учун жазолар белгилайди. Мазкур тўловлар натижаси умумдавлат пул фонди - давлат буджетининг даромадлар қисми шаклланади.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, молияга биринчи таърифни қуйидагича бериш мумкин:
Молия бу давлат томонидан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий масалаларни бажариш учун мўлжалланган умумдавлат пул фондларини шаклллантириш ва ишлатиш жараёнида юзага келадиган пул муносабатлари йиғиндисидир.
Молия вужудга келишининг бирламчи асослари қандай? Ахир бунгача анча олдин инсоният пулга, давлат тузилмасига ега едику. Нима учун фақатгина ўрта асрларга келиб мазкур ҳолат ва уни акс еттирувчи ибора юзага келди?
1. Айнан Марказий Европада биринчи буржуа инқилоблари натижасида умумдавлат пул маблағлари фонди - буджет юзага келди, ҳеч қайси давлат ҳукмдори унга ёлғиз ўзи хўжайинлик қила олмайди.
2. Буджетни шакллантириш ва ишлатиш тизими алоҳида хусусият касб ета бошлади, яъни давлат даромадлари ва харажатлари тизими таркибий ва қонуний бирикмалари билан юзага келди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, буджетнинг харажатлар қисми асосий гуруҳлари бир неча юз-йилликлар деярли ўзгармай келди. Ўша даврдаёқ харажатларни тўртта йўналиши белгиланган еди: ҳарбий мақсадларга, бошқарувга, иқтисодиётга, ижтимоий заруриятларга. Давлат харажатларидаги таркибий ўзгаришлар ХХ асрнинг иккинчи ярмида юз берди. Улар баъзи Ғарбий Европа мамлакатларининг ҳарбий харажатларни сезиларли қисқартириб, ижтимоий мақсадларга, иқтисодиётга харажатлар қилишга кўпроқ еътибор берганликларида намоён бўлади.
3. Пул шаклидаги солиқлар бирмунча афзал хусусият касб етдилар. Аввалги давлат даромадлари, асосан, натурал тўлов ва инъомлар ҳисобига шаклланган.
Шундай йўсинда, давлатчилик ва пул муносабатларининг фақат зарур босқичида яратилган маҳсулотни қиймат кўринишида тақсимлаш имкони туғилди.
Тақсимлаш жараёнлари - жамиятдаги иқтисодий муносабатларнинг бир қисми ҳисобланади. Молия ҳам иқтисодий категория ҳисобланади. У қиймат ҳаракатининг муҳим шакллари ёрдамида давлат пул фондларини шакллантириш ва ишлатишда намоён бўлади.
Ҳар қандай давлатнинг пул даромадлари ва фондларининг асосий моддий манбаи ялпи ички маҳсулот ва унинг асосий қисми - миллий даромад ҳисобланади. Молия ёрдамида унинг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши амалга оширилади, шу билан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмолга тўғридан-тўғри таъсир ўтказилади.
Молия шу билан бирга тарихий категория ҳам ҳисобланади. У ўзининг пайдо бўлиш, ривожланиш босқичларига ега, яъни вақт ўтиши билан ўзгариб боради. Молиянинг ривожланишини иккита асосий босқичга бўлиш мумкин.
Биринчи босқич - молиянинг ривожланмаган шакли. У биринчидан, молиянинг ноишлаб чиқариш хусусияти билан характерланади, яъни асосий қисми (2Ғ3 қисм буджет) ҳарбий мақсадларга сарфланган ва деярли молия иқтисодиётга ҳеч қандай таъсир ўтказмаган. Иккинчидан, бир бўғиндан ташкил топган буджет ва молиявий муносабатларни чегаралаш миқдоридан, яъни молия тизими қисқалиги ва кенг қамровли емаслигидан. Уларнинг барчаси буджетни шакллантириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлади. Товар-пул муносабатларининг, давлатчиликнинг ривожланиши билан умудавлат пул фондига ва шунга мос равишда, уларни шакллантириш ва ишлатиш бўйича пул муносабатларининг янги гуруҳига зарурат пайдо бўлди. Ҳозирги вақтда молия муносабатлари сиёсий ва иқтисодий тузумнинг даражасидан қатъий назар ўз ривожланишининг иккинчи босқичига ўтди. Бу босқич молия тизимининг кўп бўғинлиги, уни иқтисодиётга таъсир даражасининг юқорилиги ва молиявий муносабатларнинг турли-туманлиги билан хусусиятланади.
Давлат молияси билан бир қаторда маҳаллий молиялар, буджетдан ташқари фондлар, давлат корхоналари молияси ривож топди. Давлатлар ҳамжамиятлари молияси каби янги молиявий муносабатлар соҳаси пайдо бўлди. Мисол учун, Европа ҳамжамияти мамлакатлари қишлоқ хўжалигини молиялаштириш, мазкур давлатларнинг алоҳида режаларида интеграцион жараёнларнинг салбий оқибатларини бартараф қилишга ишлатиладиган давлатлараро пул фондларини ташкил қилдилар. Молия муносабатларининг янги соҳаларидан бири хусусий трансмиллий корпорациялар молиясидир.
Пул фондлари ва шунга мос равишда уларга тегишли молиявий муносабатларнинг турличалиги уларни даражаларга бўлишни асослайди. Умумдавлат пул фондлари марказлашган пул фондлари ҳисобланади, қолган барчалари еса - марказлашмаган пул фондларидир. Марказлашган фондлар ҳисобидан жамиятнинг макродаражадаги масалаларини ҳал етилиши таъминланади. Бу, аввало, умумдавлат аҳамиятидаги еҳтиёжларни таъминлашга, мамлакат мудофаасига марказий давлат ва бошқарув органларининг сақлашга, миллий аҳамиятга ега бўлган халқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлашга, алоҳида ҳудудларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ривожланиш даражаларини тенглаштиришга, атроф-муҳит муҳофазасига, фундаментал изланишлар ва фан-техника прогрессини қўллаб-қувватлашга сафарбар етилади.
Буларнинг барчаси, молиянинг мазкур босқичда ижтимоий такрор ишлаб чиқариш елементлари - моддий бойликлар, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқаришга таъсир қилишининг муҳим қуролларидан бирига айланишини исботлайди.
Конкрет иқтисодий ва сиёсий шароитлар, давлатнинг роли ва табиатига боғлиқ ҳолда молия деярли бир хил институтларга ега ҳолда, кўпинча сифат жиҳатидан турли мазмунга ега бўлади. Мисол учун, яқин вақтгача дунёда икки сиёсий ва иқтисодий тизим амал қилиб келди. Ҳозирги кунда еса, фан-техника тараққиёти давлатларни тараққиёт даражасига кўра фарқланишини келтириб чиқарди. Юқоридаги айтилганлардан келиб-чиқиб, молияга яна ҳам кенгроқ таъриф бериш мумкин.
Молия - бу давлатнинг ўз вазифа, функсияларини бажариш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакллантириш жараёнида юзага келадиган, давлат томонидан ташкил қилинадиган пул муносабатлари йиғиндисидир.
4. Молиянинг функсиялари

Молия ўз моҳиятига кўра иқтисодий категория бўлиб, ҳозирда ижтимоий-сиёсий тузуми турлича бўлган давлатлар томонидан бирдек фойдаланилмоқда. Бу категория бошқа иқтисодий категориялар (пул, фойда, таннарх, қиймат, кредит ва ҳ.к.) каби жамиятдаги маълум муносабатлар, меҳнат мезони ва истеъмол меъёри, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, миллий даромадни тақсимлаш каби муносабатларнинг моҳиятини ифодалайди.


Молиянинг мавжудлиги, енг аввало, жамиятда товар-пул муносабатларининг мавжудлиги билан боғлиқ. Молия муносабатларининг ривожланиши жамиятдаги меҳнат тақсимоти, мулкчилик шакллари, хўжалик юритувчи субектларнинг ташкилий-ҳуқуқий фаолиятининг иқтисодий жиҳатдан алоҳидалиги ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар билан ҳам боғлиқдир. Миллий даромаднинг тақсимланиши пул шаклида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳамда бошқа қонунларда мулкчиликнинг турли шаклларида бўлишининг мустаҳкамланиши, товар-пул муносабатларининг янада ривожланиши ҳамда бозор механизмининг такомиллашувига олиб келади.
Лекин пул молия муносабатларининг барча томонларини ўз ичига олмайди. Молия муносабатларининг мавзуси, асосан, давлат ҳамда корхоналарнинг пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалаларидан ташкил топади. Шунинг учун ҳам молиянинг ривожланиши давлатнинг ривожланиши ва унинг захираларга бўлган еҳтиёжи билан бевосита боғлиқдир.
Молиянинг моҳияти, унинг иқтисодий категория сифати ижтимоий муносабатлар орқали кўриниб, ўзига хос вазифани бажаради.
Давлат ҳамда корхона ва ташкилотларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ва ижтимоий еҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган пул маблағларидан давлат фондини ташкил қилиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар жараёнида ижтимоий еҳтиёжларни қондириш устидан назорат ва ижтимоий маҳсулотнинг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши содир бўлади.
Молиянинг моҳияти унинг функсияларида намоён бўлади.
Функсия обект ички моҳиятининг конкрет шаклини намоён бўлиш жараёнидир.
Молиянинг функсиялари юзасидан иқтисодчи олимларнинг ўртасида қатор бахсли ҳолатлар мавжуд.
Бир қатор таниқли молиячилар молиянинг 3 та функсияси мавжудлигини еътироф етишади.
А.М.Бирман молиянинг қуйидаги функсиялари мавжудлигини еътироф етади:
1. Хўжалик юритиш жараёнини пул маблағлари билан таъминлаш
2. Назорат
3. Тақсимлаш
А.М.Александров ва Е.А.Вознесенский тасдиқлайдики, молия қуйидаги функсияларни бажаради:
1. Пул фондларини шакллантириш
2. Шакллантирилган пул фондларидан фойдаланиш
3. Назорат
И.Т.Балабановнинг фикрига кўра бозор иқтисодиёти шароитида молиянинг тақсимлаш функсияси ўзининг мазмунини йўқотади.
Иқтисодчи В.М.Родионованинг фикрига кўра, молия тақсимлаш ва назорат функсияларни бажаради.
Ҳозирги шароитда Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар молиянинг тақсимлаш ва назорат функсияларини бажаришини еътироф етишади.
Иқтисодий субектларнинг асосий мақсади фойда олиш ҳисобланади.
Фойда марказлаштирилмаган пул фондларининг асосий молиявий манбаи ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг кўп укладли шаклларини пайдо бўлиши ва бозор иқтисодиётининг амал қилиши тўлиқ иқтисодий мустақилликни таъминловчи демократик тизимни шакллантиришни обектив зарур қилиб қўяди. Бундай шароитда иқтисодий субектлар фаолиятининг молиявий натижалари, яъни тадбиркорлик фойдасини тақсимлаш улар томонидан қабул қилинадиган молиявий қарорларга боғлиқдир.
Савол туғилади. Турли даражадаги кўп сонли фондларни шакллантиришнинг асосий молиявий манбалари нима ҳисобланади?
Албатта бунда макродаражада Ялпи ички маҳсулот. Ялпи ички маҳсулотни тақсимлаш жараёни турли хил молиявий дастаклар: меъёрлар, ставкалар, тарифлар, ажратмалар ва бошқа молиявий дастаклар воситасида амалга оширилади.
Микродаражада еса, унинг манбаи корхоналар пул даромадлари ва жамғармалари ҳисобланади.

Download 296.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling