Мавзу: Кичик бизнес молияси. Стартапларни молиялаштириш. Режа


Download 296.64 Kb.
bet1/4
Sana26.10.2023
Hajmi296.64 Kb.
#1724968
  1   2   3   4
Bog'liq
1.Kichik biznes moliyasi.Startaplarni moliyalashtirish - копия


Мавзу:Кичик бизнес молияси.Стартапларни молиялаштириш.
Режа:

1. Iqtisodiyot uchun kichik biznes sektorining ahamiyati.Kichik biznes tushunchasining mohiyati


2. Kichik korxonalaring faoliyat maqsadlari.Kichik korxonalarning eng keng tarqalgan tashkiliy-huquqiy shakllari.Kichik korxonalarni soliqqa tortish xususiyatlari.
3. Kichik biznesdagi investitsiyalashning real imkoniyatlarini baholash uchun qo’llaniladigan risk darajasi va diskont stavkasi.Kichik korxonalarni moliyalashtirishda duch keladigan muammolar.
4. Kichik korxonalardagi o’z va qarz mablag’lari o’rtasidagi nisbat, kichik biznes sohasidagi dividentlar, kichik biznesda ishchi kapital xususiyalari.Startap to’g’risida umumiy tushuncha startaplarni moliyalashtirish usullari tartib-qoidalari boshlang’ich bosqichda startaplarni moliyalashtirishni o’rganish, startaplarni moliyalashtirish uchun onlayn kraudfanding platformalar.


Таянч иборалар: Iqtisodiyot uchun kichik biznes sektorining ahamiyati.Kichik biznes tushunchasining mohiyati.Kichik korxonalaring faoliyat maqsadlari.Kichik korxonalarning eng keng tarqalgan tashkiliy-huquqiy shakllari.Kichik korxonalarni soliqqa tortish xususiyatlari.Kichik biznesdagi investitsiyalashning real imkoniyatlarini baholash uchun qo’llaniladigan risk darajasi va diskont stavkasi.Kichik korxonalarni moliyalashtirishda duch keladigan muammolar.Kichik korxonalardagi o’z va qarz mablag’lari o’rtasidagi nisbat, kichik biznes sohasidagi dividentlar, kichik biznesda ishchi kapital xususiyalari.Startap to’g’risida umumiy tushuncha startaplarni moliyalashtirish usullari tartib-qoidalari boshlang’ich bosqichda startaplarni moliyalashtirishni o’rganish, startaplarni moliyalashtirish uchun onlayn kraudfanding platformalar.
1. Iqtisodiyot uchun kichik biznes sektorining ahamiyati.Kichik biznes tushunchasining mohiyati

Ўзбекистон ўз мустақиллигига еришгач, қисқа вақт ичида давлатчилигини, мустақил молия, кредит, суғурта ва бошқа соҳаларни шакллантириш, улар воситасида мураккаб хўжалик ва ижтимоий жараёнларни моҳирлик билан бошқаришни ҳам йўлга қўя олди.


Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида молия тизимининг аҳамияти тобора ортиб бориши молия органларининг фаолиятига талабни кучайтириб юбормоқда. Молия тизимининг ўзига хос томонлари шундаки, турлича мулк субектларининг хўжалик юритишдаги тенг ҳуқуқли муносабатларини ўзида ифода етади.
Республикамиз молия тизимини ривожлантиришда бевосита иқтисодчи мутахассисларнинг роли каттадир. Бўлажак иқтисодчиларни олий таълим муассасаларида олаётган билимлари орасида «Молия» фанининг алоҳида ўзига хос ўрни мавжуд.
Молияни ўрганиш нима учун муҳим ҳисобланади? Бунга жавобни қуйидагича бериш мумкин:
• мамлакат молия сиёсатига таъсир кўрсатувчи, онгли фуқаролик қарорларини қабул қилиш учун. Шуни унутмаслик керакки, давлат буджети – бу “сенинг буджетинг” ҳамдир: партияларнинг сиёсий дастурларини, буджет сўровларини, қабул қилинаётган қарорларни баҳолаш билан бирга улар давлатнинг фаровонлигига ва аҳолининг шахсий даромадларига қандай таъсир етиши тўғрисида ўз фиркларини шакллантирмоқ учун;
• бизнес дунёсидаги ва давлат бошқарувидаги муваффақиятли фаолият учун;
• қизиқарли ва фойдали мартабани (карерани) таъминлаш учун;
• шахсий даромадлар ва жамғармаларни самарали бошқара олишлик учун;
• шахсий дунёқарашни кенгайтириш учун.

Шундай қилиб сўм орқали назорат даромадлар ўсишини, маблағлар ва моддий бойликлар оқилона сарфланишини рағбатлантиради, корхоналарни камчиликларни бартараф етишга, хўжалик фаолиятини яхшилашга, унинг самарадорлигини оширишга, хўжасизлик ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка мажбур қилади. Сўм орқали назоратнинг муҳим хусусияти шунда намоён бўладики, у маблағлар келиб тушиши ва ишлатилиши жараёнида узлуксиз давом етади ва махсус текширув ҳамда кузатишлар билан бевосита боғлиқ бўлмай, мустақил аҳамият касб етади.


Молиянинг назорат функсияси обекти — корхоналар, ташкилотлар, муассасалар фаолиятининг молиявий кўрсаткичлари ҳисобланади. Молиявий назоратнинг самарадорлигини ошириш кўпроқ корхонада бош ҳисобчи, молия бўлимларининг ходимлари ишни қай даражада йўлга қўйилганлигини, молиявий ахборотнинг ҳаққонийлигини, молиявий интизомга риоя қилишни, бухгалтерия ҳисоби ҳисоботини тўғри юритишга боғлиқдир. Фақатгина шундай шароитларда молиявий назоратнинг натижалари халқ хўжалигидаги ҳолатни таҳлил қилиш ва обектив баҳолаш ҳамда такрор ишлаб чиқариш жараёни боришини мувофиқлаштиришга қаратилган қарорлар қабул қилиш имконини беради.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш иштирокчилари ўртасида иқтисодий муносабатлар вужудга келади.
Молия (арабча-мулк, маблағ) барқарор товар-пул муомаласи шароитларида давлатнинг ривожланиши ва унинг ресурсларига бўлган еҳтиёжларининг ортиши натижасида пайдо бўлди. Молия терминининг келиб чиқиши юзасидан иқтисодчи-олимларнинг турли фикрлари мавжуд. Баъзи бир муаллифлар фикрича, мазкур термин дастлаб ХИИИ-ХВ асрларда Италиянинг савдо шаҳарларида юзага келган, кейинчалик ҳалқаро миқёсда тарқалган ва аҳоли билан давлат ўртасида пул муносабатлари тизими билан боғлиқ тушунча сифатида қўлланила бошланган. Бошқа муаллифларнинг таъкидлашларича, мазкур тушунча муомалага франсуз олими Ж.Боден томонидан унинг 1755 йилдаги “Республика ҳақида олти китоб” номли асарида илк бор киритилган.

Download 296.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling